#савол_жавоб #жшшир
1 июлдан солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда юритилади.
ЖШШИР бўйича энг долзарб саволларга жавоб берамиз
1)Ёшим 18 да, биринчи марта ишга кирмоқчи эдим. Ишхонадан СТИР сўраяпти. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни қаердан олсам бўлади❓
Ишга қабул қилишда иш берувчи томонидан СТИР талаб этиш ноқонунийдир. 2021 йил 1 июндан ишга киришда фуқаролардан солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ҳужжат талаб қилиш бекор қилинган. Солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш СТИР ўрнига ЖШШИРдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. (ПФ-6191, 23.03.2021 й.)
2) Солиқ ҳисоботларида ЖШШИР ва ШЖБПҲ (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) рақами мос келмаслик ҳолатига кузатилганда жисмоний шахс Халқ банкида ШЖБПҲни ЖШШИРга ўзгартириши шартми❓
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига мувофиқ, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш ЖШШИР орқали амалга оширалади. ЖШШИР ва ШЖБПҲ ўртасида тафовут бўлса, Халқ банкига мурожаат қилиш лозим. Буни тузатишга ходимнинг ўзи ҳам, ташкилот вакили ҳам масъул.
3) СТИРи мавжуд бўлган хориж фуқаролари ҳам ЖШШИР олиши шартми ❓
Чет эл фуқароси солиқ тўловчи сифатда ҳисобга қўйилиши учун ЖШШИР олган бўлиши шарт. ЖШШИР олиш учун Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилиш лозим.
4) Эндиликда ЖШШИР бўйича ишончномалар қай тартибда расмийлаштирилади ❓
Паспорти, ID-картаси бўлмаган шахслар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилиш орқали ўзларига тегишли ЖШШИР гувоҳномасини олишлари мумкин.