Salıq xızmeti xabarları
3.21K subscribers
8.67K photos
2.16K videos
163 files
7.5K links
Tarawǵa baylanıslı múrájatlardı jollaw ushın: @saliq_murajat_bot

Instagram https://www.instagram.com/saliq_xabarlari
Facebook https://www.facebook.com/saliqxabarlari
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCs9W8hHE


Maģlìwmat ushın tel: (61) 222-00-33
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

2021 йил 16 февралда Давлат солиқ қўмитасига ариза юборган 57 та корхонада ўтказилган солиқ назорати тадбирларининг дастлабки натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:

- 52 та корхона ёки 91,3% ҳолларда «қалбаки» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

- 1 та корхона учун ёки 1,7% ҳолларда «қалбаки» операцияларни амалга ошириш ҳолати тасдиқланмади, шу сабабли ортиқча ҳисобланган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди;

- 4 та ташкилотда ёки 7% ҳолатларда ноқонуний ҳисобга олиш қисман тасдиқланган.

Шунингдек, биргина Тошкент шаҳрида 74 корхона ноқонуний ҳисобга олганлигини тан олиб ихтиёрий равишда 4,6 миллиард сўм миқдоридаги маблағ бўйича қайта ҳисоб китобни амалга оширди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 2021 йил учун уй-жойимга ҳисобланган солиқлар тўғрисида хабарнома келди, уни қачонгача тўлашим керак

🔵 Жисмоний шахслар эгалидаги мол-мулк ва ер участкаларига жорий йил учун ҳисобланган солиқларни тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар тўлашлари лозимлиги белгиланган.
(Солиқ кодексининг 423-моддаси)

📲 Жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини уйдан чиқмаган ҳолда Soliq, Payme, Click ва бошқа мобил иловалар орқали тўлашлари мумкин.
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Уй-жойимнинг умумий майдони 129.45 кв.м, фойдали майдони 97.40 кв.м ҳамда кадастр қиймати 28,5 млн. сўм қилиб белгиланган. Мол-мулк солиғи қайси майдондан ҳисобланади

Агар кадастр қиймати белгиланмаган бўлса қандай ҳисобланади

🔵 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг шартли қиймати Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоят марказларида — 42 млн. сўмнинг беш баравари (210 млн. сўм) миқдорида, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса — икки баравари (84 млн.сўм) миқдорида солиқ базаси ҳисобланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴Уй-жойим эгаллаган ҳовлининг умумий майдони 1000 кв.м. Ер солиғи қайси тартибда ҳисобланади

🔵 Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz расмий веб-сайтига “қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжаланмаган ерлар бўйича солиқ ставкалари” ойнаси жойлаштирилган 👉
https://soliq.uz/regulations/land-property-tax

Унда юридик ва жисмоний шахслар учун республика миқёсида туман (шаҳар)ларнинг маҳалла ва кўчалари кесимида қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкалари ва коэффициентлари акс эттирилган.

Ойнада керакли ҳудуд танланганда тасдиқланган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари ҳақида маълумот шаклланади.

Масалан: Тошкент вилояти Қибрай тумани "Ўнқўрғон МФЙ" бўйича 1 кв.м учун ер солиғининг аниқ ставкаси 262.34 сўм.
Йиллик ер солиғи: 1000 кв.м. х 262.34 = 262 340 сўмни ташкил қилади.
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔵 Менга 2020 йилда ҳадя тариқасида автомобил совға қилинди. Мен ҳадя тариқасида олган автомобилимга солиқ тўлайманми

🔴 Жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадларга солиқ солинмайди, бироқ яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар ва юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар бундан мустасно (Солиқ кодекси 378-модда,11-банди).

Шунга асосан, агар автотранспорт воситаси яқин қариндошингиздан (Солиқ кодекси, 60-модда) ҳадя қилинган бўлса, солиқ тўламайсиз

Акс ҳолда, яқин қариндош бўлмаган шахслардан 2020 йил 1 апрелдан (ЎРҚ-599-сон Қонун) кейин ҳадя қилинган бўлса, 2020 йилда олган даромадингиз (автомобиль қиймати) тўғрисида 2021 йил 1 апрелдан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 397-моддаси) доимий яшаш жойингиздаги солиқ органига декларация тақдим этишингиз ва ҳисобланган 12 % солиқ суммасини 2021 йил 1 июндан кечиртирмай (Солиқ кодексининг 398-моддаси) тўлашингиз лозим.
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Жорий йилнинг 29 май куни Soliq.uz сайтида профилактика ишлари амалга оширилганлиги сабабли ЭҲФ расмийлаштиришнинг имкони бўлмади. 2021 йил 29 май куни билан бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ЭҲФни 2021 йил 31 май куни шакллантириш мумкинми

🔵 Электрон ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимида техник носозликлар юзага келганда ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилади.

Бунда, техник носозлик хизмат кўрсатувчи электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ҳисобварақ-фактуралар кейинчалик электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг беш кун ичида электрон шаклда ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан киритилиши шарт (14.08.2020 йил ВМ - 489-қарори, 2-илова, 11-банд).
#савол_жавоб

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин?

Ўзини ўзи банд қилган шахслар сартарошлик, дурадгорлик, чилангарлик, велосипедларни таъмирлаш, миллий нон ва патирларни тайёрлаш ва сотиш, репититорлик қилиш, ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бориш, видео ва фотосуратга олиш хизматлари, ҳамширалик иши каби 70 га яқин фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин. Батафсил танишиш учун.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд этганлар даромад солиғидан озод этилган. Улар фақатгина йилига бир марта ижтимоий солиқ тўлайди. Бу миқдор 2021 йил учун 245 минг сўмга тенг бўлиб, ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатади.
#савол_жавоб #ҚҚС

🔹Корхона балансидаги баланс қиймати 255 млн. сўм бўлган квартира 100 млн. сўмга сотилса, ҚҚС қайси суммадан тўланади

Бу ҳолатда, солиқ базаси 100 млн.сўм ҳисобланади. Бунда, агар 100 млн.сўм бозор қийматидан паст бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли (СК 248-модда).

Мисол учун: Корхона баланс қиймати 255 млн.сўм бўлган квартирасини 100 млн.сўмга шартнома асосида сотди. Бунда агар ушбу квартиранинг бозор нархи 200 млн.сўмни ташкил этса, солиқ солиш мақсадида солиқ базаси 200 млн.сўм ҳисобланади.
#савол_жавоб #жшшир

1 июлдан солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда юритилади.
ЖШШИР бўйича энг долзарб саволларга
жавоб берамиз

1)Ёшим 18 да, биринчи марта ишга кирмоқчи эдим. Ишхонадан СТИР сўраяпти. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни қаердан олсам бўлади

Ишга қабул қилишда иш берувчи томонидан СТИР талаб этиш ноқонунийдир. 2021 йил 1 июндан ишга киришда фуқаролардан солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ҳужжат талаб қилиш бекор қилинган. Солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш СТИР ўрнига ЖШШИРдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. (ПФ-6191, 23.03.2021 й.)

2) Солиқ ҳисоботларида ЖШШИР ва ШЖБПҲ (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) рақами мос келмаслик ҳолатига кузатилганда жисмоний шахс Халқ банкида ШЖБПҲни ЖШШИРга ўзгартириши шартми

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига мувофиқ, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш ЖШШИР орқали амалга оширалади. ЖШШИР ва ШЖБПҲ ўртасида тафовут бўлса, Халқ банкига мурожаат қилиш лозим. Буни тузатишга ходимнинг ўзи ҳам, ташкилот вакили ҳам масъул.

3) СТИРи мавжуд бўлган хориж фуқаролари ҳам ЖШШИР олиши шартми

Чет эл фуқароси солиқ тўловчи сифатда ҳисобга қўйилиши учун ЖШШИР олган бўлиши шарт. ЖШШИР олиш учун Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилиш лозим.

4) Эндиликда ЖШШИР бўйича ишончномалар қай тартибда расмийлаштирилади

Паспорти, ID-картаси бўлмаган шахслар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилиш орқали ўзларига тегишли ЖШШИР гувоҳномасини олишлари мумкин.