Salıq xızmeti xabarları
2.41K subscribers
8.88K photos
2.22K videos
170 files
7.66K links
Tarawǵa baylanıslı múrájatlardı jollaw ushın: @saliq_murajat_bot

Instagram https://www.instagram.com/saliq_xabarlari
Facebook https://www.facebook.com/saliqxabarlari
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCs9W8hHE


Maģlìwmat ushın tel: (61) 222-00-33
Download Telegram
❗️Мәмлекетлик салық комитети өзин өзи жумыс пенен тәмийинлеген пуқараларды дизимге алыўды баслады

📱Пуқаралар “Soliq” мобил бағдарламасынан пайдаланған ҳалда яки физикалық шахслардың жеке кабинети арқалы аралықта турып, бийпул дизимнен өтиўи мүмкин.

🧮 Өзбекстан Республикасы Президентиниң ПҚ-4742-санлы қарарына муўапық өзин-өзи жумыс пенен тәмийинлеген шахслар 2020-жыл ушын социаллық салықты БЕМның 50% муғдарында (111.500 сўм) төлейди. Усы сумма толық бюджетдан тысқары Пенсия қорына өткериледи. Яғный пуқараларға пенсия стажы есаплап барылады.

📋 Өзин-өзи жумыс пенен тәмийинлеўши пуқаралардың шуғылланыўы мүмкин болған жумыс түрлери мына жерде (силтеме) көрсетилген.

✔️Оған қосымша рәўиште туризм тараўындағы гид (гид-дилмаш), экскурсия жетекшиси ҳәм жол баслаўшылардың хызметлери де өзин-өзи жумыс пенен тәмийинлеўши пуқаралар шуғылланыўы мүмкин болған жумыслар дизимине киргизилди.

👇 Каналға ағза болың👇
ДСҚ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАСИ ҚЎЙИШГА ҲАҚЛИ?

Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга ҳар томонлама ёрдам бериш учун сервис хизмат кўрсатиш йўналиши ва электрон шаклдаги хизматлар сонини оширишни устувор вазифа деб билади.
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича ҳисоботларни автоматик равишда шакллантиришни жорий этиш билан бир қаторда, ДСҚ солиқ тўловчиларга тўлов муддати тугагач, уч кун ичида қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлов топшириқномаларини шакллантириш ва солиқларни электрон шаклда тўлаш имкониятини бермоқда.
Бундан ташқари, энди инкассо топшириқномаси қўйишдан олдин, солиқ тўлаш санасидан кейинги кундан кечиктирмай, ДСҚ солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқ мажбуриятини бажариш зарурлиги тўғрисида талабнома юборади.
Ушбу жараён марказлашган ҳолда ташкил этилади, яъни солиқ мажбуриятлари ўз вақтида (3 кун) бажарилмаганда, ДСҚ марказий аппаратидан махсус дастурий маҳсулот орқали банкка автоматик равишда инкассо топшириқномаси юборилади.

Қандай ҳолларда солиқ органи солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига инкассо топшириқномаси қўймайди?
1️⃣ Солиқ кодексида белгиланган тўлов муддати етиб келгунга қадар солиқ тўловчи томонидан банк ҳисобварағига бажарилмаган солиқ мажбурияти бўйича тўлов топшириқномаси тақдим этган бўлса;
2️⃣ Бошқа солиқ тури бўйича ортиқча тўлови солиқ қарздорлигига тенг ёки ундан кам миқдорни ташкил этса, инкассо топшириқномаси қўйилмайди.

МАЗКУР ТИЗИМНИ ИШГА ТУШИРИШДАН МАҚСАД НИМА?
▶️ Биринчидан, солиқларнинг тўлов муддатидан кейинги санадан солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига инкассо топшириқномаси қўйиш орқали ортиқча солиқ суммасини ечиб олинишига чек қўйиш;
▶️ иккинчидан, солиқ мажбуриятларининг бажарилиши бўйича барча солиқ тўловчиларга бир хил ёндашув принципига амал қилиш;
▶️ учинчидан, инкассо топшириқномаси қўйишда инсон омили иштирокини бутунлай бартараф этиш орқали ушбу жараён шаффофлигини таъминлаш;
▶️ тўртинчидан, солиқ тўловчиларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилишининг олдини олиш.

❗️ҲУРМАТЛИ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР!
Амалга оширилаётган солиқ ислоҳотлари замирида, энг аввало, тадбиркорлар манфаати ётади.
Солиқ мажбуриятларининг ўз вақтида ва ихтиёрий бажарилиши турли хил асослантирилмаган мажбурий ундириш чораларининг олдини олишга хизмат қилади.

💡СОЛИҚ ОРГАНИ – ИНСОФЛИ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ БИЗНЕС ҲАМКОРИДИР!

ЭСЛАТМА, Солиқ кодексининг 115-моддасида, солиқ тўловчи банк ҳисобварағида пул маблағлари бор-йўқлигидан қатъи назар, Солиқ кодексида белгиланган тўлов муддатидан кечиктирмасдан солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этиши шарт.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасида солиқ тўловчилар томонидан солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик учун жавобгарлик белгиланган.


↘️Telegram канал
⚡️Савол: Агарда мен ўзини ўзи банд қилувчи фуқаро бўлсам қандай афзалликларга эга бўламан?
👉Жавоб: Ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромади Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди. Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 2020 йил учун камида базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи, яъни 111 500 сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўлайдилар.
Шунингдек, ижтимоий солиқ тўланган йил бир йиллик меҳнат стажига киритилади.
Савол: Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга кимлар киради?
👉Жавоб: Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар мустақил меҳнат қиладиган, ўз фаолиятидан даромад оладиган, ишчи ёлламайдиган ва иш берувчига эга бўла олмайдиган фуқаролар ҳисобланади.
#Savol_Javob ⚡️Савол: Ўзини ўзи банд қилганлар учун масофадан туриб хизмат кўрсатиш учун қандай енгилликлар яратилади?
👉Жавоб: Мазкур қарорда 2020 йил 1 июлга қадар Давлат солиқ қўмитаси ўзини ўзи банд қилган шахсларни масофадан рўйхатга олиш учун махсус мобиль илова ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ этиш белгиланди.
Мобил илова қуйидаги имкониятларга эга бўлиши назарда тутилган:
буюртмаларни қабул қилиш ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни амалга ошириш;
юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиш;
мобиль илова ёрдамида ихтиёрий асосда даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш ҳамда ушбу маълумотлардан кейинчалик, шу жумладан, кредит олиш ва (ёки) солиқларни ҳисобдан чиқариш мақсадида фойдаланиш;
ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг товарларини (ишларини, хизматларини) реклама қилиш;
кўрсатилаётган хизматлар (товарлар) сифатини баҳолаш ва истеъмолчилар томонидан фикр-мулоҳазалар қолдириш.
#Savol_Javob ⚡️Савол: Қандай қилиб фуқаролар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтади.
👉Жавоб: 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган мобиль илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Мəмлекетлик салық басқармасы:

Нызамсыз саўданың алды алынды

https://karakalpakstan.uz/kk/news/show/2183

👉 Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi
#Savol_Javob ⚡️⚡️Савол:Уйда тақинчоқлар ясаш билан шуғулланадиганлар ҳам ўз ўзини банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтса бўладими?

👉Жавоб: Албатта. Рўйхатдан ўтса бўлади. Бу 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахсларни Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган SOLIQ мобиль илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Ушбу мобиль илова орқали кўрсатилган хизматлар бўйича буюртмаларни қабул қилиш, даромад ва харажатлар ҳисобини юритиш, кўрсатилган хизматларни реклама қилиш имкониятлари мавжуд.

Ўзини ўзи банд қилган ҳолда фаолият юритаётган жисмоний шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъий назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи яъни 111500 сўм миқдорида амалга оширади.
https://kknews.uz/kk/60710.html
КӨМЕК ПЕНЕН ЖАЙ САЛЫНБАҚТА

Каналымызға қосылың👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAERIzOESrE0olZr7Ng
Forwarded from Suxrob Ziyadullayev
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Мақсад – жарималарни ошириш эмас, қонунчилик ижросини таъминлаш

✳️ Давлат солиқ қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

👉 Батафсил
__________________________________

Цель – не повышать штрафы, а обеспечивать исполнение законодательства

✳️ Государственным налоговым комитетом вынесен на обсуждение проект Закона Республики Узбекистан «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан».

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш
#Самозанятость

🤷‍♂️ Қандай қилиб ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш мумкин

❗️Батафсил ҚЎЛЛАНМА 👉 бу ерда

_____________________________________

🤷‍♂️ Как самозанятым лицам пройти регистрацию

❗️ Подробная ИНСТРУКЦИЯ 👉 здесь

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС #солиқ_ҳисоботлари
#НДС #налоговая_отчетность

⚡️Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

⚙️2020 йил 1 июлдан
эътиборан солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҚҚС ҳисоботини автоматлаштириш янада такомиллаштирилмоқда:

👉 1-илованинг 0101-сатр 3-устуни, Cолиқ солинадиган базага киритилган акциз солиғи суммаси автоматик шаклланади.

🔗⚙️Бу маълумотлар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг “акциз суммаси” устуни асосида шаклланади.

👉 4-илованинг 8-9 устунлари, бу маълумотлар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида яратилган сервис орқали ҳисобга олинмайдиган харажатларга ажратилади.

👉 5 илованинг 9-10 устунлари, маълумотлар ЭҲФнинг “харажатларни қоплаш” тури асосида 🔗⚙️шаклланади.

👉 6 илованинг 8-9 устунлари, ЭҲФнинг комиссионерларга мўлжалланган шакли маълумотлари 📄⚙️асосида шаклланади.

👉 7-илованинг 030-сатри ҳам ⚙️автоматик тарзда шаклланган ҳолда 🔏ўзгартириш имконияти чекланади.

___________________________________________

⚡️Вниманию хозяйствующих субъектов!

⚙️С 1 июля 2020 года в целях создания удобств для налогоплательщиков совершенствуется система автоматизации отчетности по НДС:

👉Во-первых, графа 3 строки 0101 Приложения 1. Сумма акцизного налога в указанной графе формируется автоматически.

🔗⚙️На основе сведений графы электронных счетов-фактур «сумма акциза».

👉 Во-вторых, графы 8-9 Приложения 4. Сведения в указанных графах отделяются в расходы, не подлежащие зачету с помощью созданного сервиса
в персональном кабинете налогоплательщика

👉В-третьих, 🔗⚙️графы 9-10 Приложения 5. Сведения формируются на основе вида ЭСФ “возмещение расходов”

👉В-четвертых, 🔗⚙️графы 8-9 Приложения 6. Сведения формируются на основе данных формы ЭСФ, предназначенной для комиссионеров

👉Также Строка 030 Приложения 7 формируется 📄⚙️автоматически с ограничением возможности 🔏вносить изменения.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
🗓 Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2020 йилнинг июль ойи учун календари

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
🗓 Календарь налогоплательщика - юридического лица на июль 2020 года

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Тайынлаў

Статистика басқармасы баслығы тайынланды

Статистика бошқармаси бошлиғи тайинланди

https://karakalpakstan.uz/kk/news/show/2184

👉 Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш
#Самозанятость

Репетитор ва фотограф, косметолог ва сартарош, контент-менежер ва рекрутер, рассомлик ва уйда майда таъмирлаш мутахассиси уларни нима бирлаштиради?

❗️Булар 1️⃣ июлдан бу ерда рўйхатдан ўтиб, пенсия ҳисоблаш ва қонуний фаолиятини йўлга қўйиш ҳуқуқига эга бўладиган ўзини ўзи банд қиладиган шахслар.

📌 Ҳозирги вақтда ўзини ўзи банд қиладиганлар шуғулланиши мумкин бўлган 📝 фаолият турларига 6️⃣7️⃣ та иш ва хизмат киритилган.

👉 Батафсил рўйхат
_________________________________

Репетитор и фотограф, косметолог и парикмахер, контент-менеджер и рекрутер, художник и специалист по мелкому ремонту на дому – что у них общего?

❗️Это самозанятые лица, которые с 1️⃣ июля могут пройти уведомительную регистрацию здесь, получают право на исчисление пенсии и легализацию своей деятельности.

📌 В настоящее время 6️⃣7️⃣ работ и услуг внесены в перечень📝 видов деятельности, которыми могут заниматься самозанятые.

👉 Полный список

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсларни масофадан рўйхатга олиш учун ишлаб чиқилган 📲мобил илованинг қандай афзалликлари бор?

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
⚡️Мәмлекетимизде өзин өзи бәнт қылған шахсларға да қатар жеңилликлер берилди.
⚡️АТАП АЙТҚАНДА:
2020-жыл 1-июлдан баслап өзин өзи бәнт қылған шахслар шуғылланыўы мүмкин болған жумыс түрлери кеңейип олардың саны 67 түрге жетти.
Илгери өзин өзи бәнт қылған пуқаралар шуғылланыўы мүмкин болған жумыс түрлери 24 етип белгиленген еди.
Ендиликте өзин өзи бәнт қылған шахслар 2020-жыл ушын социаллық салықты өзин өзи бәнт қылған шахс сыпатында ҳақыйқатта ислеген ўақтына қарамастан, базалық есаплаў муғдарының кеминде
50 проценти (111 500 сўм) муғдарында төлейди.
Бул сумма толықлығынша бюджеттен тысқары Пенсия фондына жөнелтириледи. Соның менен бирге социаллық салық төленген жыл бир жыллық мийнет стажына киритиледи.
ЕСЛЕП ҚАЛЫҢ!
Өзин өзи бәнт қылған шахслар 2020-жыл 1-июлдан өзин өзи бәнт қылған шахслар дизимнен өтиў ушын телефон ямаса жеке кабинет арқалы салық органларын хабардар етсеңиз де болады.
Өзин өзи бәнт қылған шахсларды дизимге алыў хабар бериў тәртибинде өзин өзи бәнт қылған сыпатында дизимнен өткенлигин тастыйықлаўшы матрицалы штрих код (QR-код) берген ҳалда арнаўлы мобиль қосымша ямаса салық төлеўшиниң жеке кабинети арқалы әмелге асырылады.
ТИЙКАР: Президентимиздиң 2020-жыл 9-июндағы «Исбилерменлик жумысы ҳәм өзин өзи бәнт қылыўды мәмлекет тәрепинен тәртипке салыўды әпиўайыластырыў илажлары ҳаққында»ғы қарары.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш
#Самозанятость

Новости 24 | Зарегистрироваться в налоговых органах в качестве самозанятых лиц можно удаленно и бесплатно

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Forwarded from Hudud Inform
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Нукусда офсет ва картон қоғозлар ишлаб чиқарилади

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси, "Qinhuangdao Julin Import & Export Co., Ltd" (ХХР) компанияси ва "Central Asia International Paper" масъулияти чекланган жамияти ўртасида олиб борилган изчил саъй-ҳаракатлар амалий натижаси бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизматининг маълумот беришича, хитойлик шериклар 2020 йил якунига қадар ишлаб чиқариш ҳажмини 15-20 тоннагача етказишни режалаштирган. Хусусан, умумий ҳажмда 10 миллион АҚШ доллари йўналтирилган ҳолда қўшимча равишда босма, офсет ва картон қоғозлар ишлаб чиқариш мўлжалланган.

Қорақалпоғистон Республикаси имкониятлари ва зарур хом ашё базасига эга экани хитойлик сармоядор эътиборини тортди. Шундан сўнг ҳамкор сармоядорлар ушбу лойиҳани Нукус шаҳрида ишга тушириш юзасидан қарор қабул қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform