Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қонунчиликдаги_янгиликлар #солиқ_текширувлари
✍️Ҳукумат қарори билан солиқ текширувлари ўтказишнинг янги тартиби тасдиқланди
Мақсад – текширувларни соддалаштириб, уларни адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш.

#қонунчиликдаги_янгиликлар
Қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқ етиштиришда сув ресурсларини ҳисобга олиш воситалари мавжуд эмаслиги ва фойдаланиладиган сув ресурсларининг ҳақиқий ҳажмини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, солиқ базаси сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув ресурслари истеъмолининг нормативларига кўра аниқланади.

#қонунчиликдаги_янгиликлар #солиқ_имтиёзлари
#новое_в_законодательстве #налоговые_льготы
🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 🇺🇿 «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонида солиқ соҳасида қандай чоралар назарда тутилган?
👉 Батафсил
________________
🔹Какие меры в налоговой сфере предусмотрены Указом Президента Узбекистана🇺🇿 «О государственной программе по реализации стратегии Действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017–2021 годах в «Год поддержки молодежи и укрепления здоровья населения»?
👉 Подробнее
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram

2021 йил 1 июлдан солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
ЖШШИР барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши белгиланди. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритишга йўл қўйилмайди.
2021 йил 1 июлга қадар:
Ўзбекистон фуқароларининг ҳамда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг СТИРи ЖШШИР билан ўзаро бирлаштирилади;
СТИР мавжуд бўлмаган фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ЖШШИР орқали солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Экспорт қилувчиларнинг чет элдаги айрим харажатлари компенсация қилинади
Вазирлар Маҳкамаси қарори (167-сон, 30.03.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
☑️ Киритилган ўзгартиришга кўра, экспорт қилувчиларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатлари Давлат бюджетидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалардан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилинади.
(Илгари бу турдаги харажатлар компенсация қилинмаган.)
🔰 Ўзгартиришга кўра, эндиликда Агентлик:
➖ ҳам республикада, ҳам чет элда стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш бўйича экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий кўмаклашади, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ушбу йўналишларда харажатларнинг тегишли қисмини қоплаш йўли билан рўйхатдан ўтказади;
➖ кўргазма стендларини ташкил этишда ва халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда иштирок этишда, тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказишда, шу жумладан, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендлар (товар белгилари)нинг потенциал сотиш бозорларига киришда экспорт қилувчиларни ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Агентлик маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Такси хизмати кўрсатиш якка тартибдаги тадбиркорлик фаолият турлари рўйхатига киритилади
🚕 Президент қарорига кўра 2021 йил 15 майдан 2022 йилнинг сўнггига қадар жисмоний шахсларга эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркор сифатида такси хизмати кўрсатишга рухсат берилди.
______________________
#новое_в_законодательстве
Услуги такси вошли в перечень видов деятельности, которыми могут заниматься индивидуальные предприниматели
🚕 Согласно постановлению Президента, в экспериментальном порядке с 15 мая 2021 года до конца 2022 года физическим лицам разрешено оказывать услуги такси в качестве ИП.

Фуқароларга СТИР бериш бекор қилинади
2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши бекор қилинади.
Солиқ органларида солиқ тўловчилар ҳисоби 2021 йил 1 июлдан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ-ЖШШИР) ёрдамида амалга оширилади.
Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони).
_____________________
#новое_в_законодательстве
Выдача гражданам ИНН отменяется
Начиная с 1 июля 2021 года отменяется оказание государственных услуг по выдаче идентификационного номера налогоплательщика (ИНН).
Учет налогоплательщиков в налоговых органах с 1.07.2021г. будет осуществляться с использованием персонального идентификационного номера физического лица (ПИНФЛ).
Единым идентификатором, который удостоверяет личность гражданина при оказании всех государственных, банковских, социальных и иных услуг становится персональный идентификационный номер физического лица (ПИНФЛ).
(Указ Президента Узбекистана от 23.03.2021 года №6191).

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Фуқароларга СТИР бериш 2021 йил 1 июлдан бекор қилинади
Сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими ислоҳ қилиниб, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
#қонунчиликдаги_янгиликлар
📝“Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5138-сонли қарор қабул қилинди.
Қарорга кўра, тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва енгилликлари👉
✅иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларида маҳсулот етиштириш билан шуғулланаётган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият юритишлари мумкин;
✅иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари ҳамда уй-иссиқхона мажмуалари таркибидаги турар жойлар учун мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида тўланади.
Шунингдек,
✅уй-иссиқхона мажмуалари қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йил 31 декабрга қадар;
✅ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган материаллар, хомашёлар ва бутловчи қисмлар 2023 йил 31 декабрга қадар божхона божидан озод этилди.

Давлат органлари ва ташкилотлари очиқлик индекси баҳоланади
«Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони билан, очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди.
Фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси аниқланади.

1 июлдан солиқ қонунчилигида нималар ўзгаради?
2021 йил 1 июлдан бошлаб:
🔹 ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланиш учун рухсат берилади (ПФ-6155-сон, 03.02.2021);
🔹 солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бекор қилинди. Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ - ЖШШИР) орқали амалга оширишга ўтилади (ПФ-6191-сон, 23.03.2021);
🔹 асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари жорий этилади (ПҚ-5146-сон 14.06.2021);
🔹 маиший техникаларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси старт олади (Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарори 20.05.2021);
🔹 давлат органлари, шу жумладан Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида бир қатор маълумотларни жойлаштиради (ПФ-6247-сон, 16.06.2021).

Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонун қабул қилинди
Президент “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни (ЎРҚ–714-сон, 14.09.2021 й.) имзолади.
Мазкур қонун билан Солиқ кодексига айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи махсус солиқ режими киритилди.
Алоҳида ҳудудлар сифатида қуйидагилар белгиланди:
– Фарғона вилоятининг Сўх тумани;
– Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи;
– Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси.
Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
- фойда ва даромад солиғи бўйича – 1 фоиз;
- тадбиркорлар учун ҳар чоракда 25 минг сўм;
- ижтимоий солиқ бўйича – юридик шахслар учун – 1 фоиз (бюджет ташкилотлари бундан мустасно), ЯТТлар учун – йилига БҲМнинг камида 1 баравари;
- айланмадан олинадиган солиқ бўйича – 1 фоиз (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).
Қонунда давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этиши ҳам белгиланди.
Қуйидагиларга тўланадиган бошланғич ёрдам пулидан ҳамда уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди (2021 йил 1 июндан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади):
– олис, бориш қийин ҳудудлардаги бюджет бакалавриат ёки магистратурани тамомлагандан 3 йилда ишга қабул қилинган ходимларга;
– олис ва бориш қийин ҳудудлардаги шифокорлик пунктлари ва поликлиникаларга, таълим муассасаларига ишга кирган, бошқа ҳудудларда яшайдиган олий маълумотли шифокорларга ва мутахассисларга.
– Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан белгиланган дастурларда қатнашиб олинган бонуслар, пул мукофотлари тарзидаги пул тўловларидан ҳам солиқ ундирилмайди.
2022 йил 1 январгача даврда 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра солиқ қарзини мажбурий равишда ундириш, шунингдек қуйидагилар бўйича пеня ҳисоблаш чоралари кўрилмайди:
– туризм, транспорт ва умумий овқатланиш билан банд тадбиркорларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича;
– 2020 йилда ҳисобланган ва қийинчиликлар билан юридик шахслар томонидан тўланмаган уларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича;
– 2020 йил 15 майдаги ҳолатга кўра қарздорлиги мавжуд бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқлар, пенялар ва солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича.
Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари 2021 йил 31 декабргача бўлган давр учун:
– фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлайди;
– ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги ставкада тўлайди;
– юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилинади.
Қуйидагилар мол-мулк, ер, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан, ЯТТлар учун даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади:
– 2024 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳри ва тумани учун “ўсиш нуқтаси” деб белгиланган фаолият турларини амалга ошираётган янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари;
– 2024 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган, янгидан ташкил этилган саноат соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари. Солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси фойда солиғини ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни белгиланган солиқ ставкасидан 50 фоиз пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
– 2026 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан аниқланган рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ва оғир шароитлардаги 45 та маҳалла ва овулларда жойлашган, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларининг мазкур тоифаси фойда солиғидан ҳам озод қилинади.