Salıq xızmeti xabarları
3.27K subscribers
8.65K photos
2.15K videos
160 files
7.48K links
Tarawǵa baylanıslı múrájatlardı jollaw ushın: @saliq_murajat_bot

Instagram https://www.instagram.com/saliq_xabarlari
Facebook https://www.facebook.com/saliqxabarlari
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCs9W8hHE


Maģlìwmat ushın tel: (61) 222-00-33
Download Telegram
#ёшлар_куни

Қалбингиздаги ёшлик олови ҳеч қачон сўнмасин!

Ёшлик – бу ҳаётнинг энг муҳим палласи. Ёшлик – ёрқин ғояларни амалга ошириш, буюк ишларни бошлаш, жамиятимиз ва давлатимиз ривожи йўлида ўз жасоратини намойиш этиб ўзидан муносиб из қолдиришга интилиш вақти. Ҳар бир ёш қалбида оташ бўлади. Ҳар биримиз бу оловни кўп йиллар давомида сақлаб қолишни истаймиз...

Замонавий ёшлар – жамиятимизнинг энг фаол қисмидир. Ёш йигит-қизларимиз ўзгаришларга тезроқ мослашади ва янги билимларни осонроқ ўзлаштиради. Ватанимиз келажаги кўзлари порлаб турган Сиз каби ёшлар қўлида. Биз билимли ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистонимиз келажагига ҳисса қўшяпмиз, десам адашмайман.

Давлат солиқ хизмати органларида бугунги кунда 2 мингдан зиёд (2 216 та) 30 ёшгача бўлган ходим хизмат қилмоқда. Бу жами ходимларнинг 22,6 фоизини ташкил этади. Бизнинг устувор вазифамиз – ўз устида ишлайдиган, ностандарт қарорлар қабул қиладиган малакали ва аниқ мақсад сари интиладиган кадрларни тарбиялаш.

Ишончим комилки, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги портали орқали солиқ органларига ишга қабул қилиш учун номзодларни мустақил, очиқ танлов асосида танлаб олиш асосан ёш кадрлар эътиборини жалб қилади. Ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор мақсади ҳам ўз салоҳиятини намойиш этишда ёшларга имконият беришдир.

Давлат солиқ хизмати органлари нафақат тизимдаги, балки мамлакатимиздаги барча ёшларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Хусусан, жорий йилда ишга жойлаштириш, тадбиркорликка кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитиш, Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили, “Устоз-шогирд” анъанаси, қишлоқ хўжалигидан ер ажратиш, ижтимоий-иқтисодий ва психологик ёрдам йўналишларида 150 минг нафардан зиёд ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатилиб, муаммоли масалалари ҳал этилди.

Бугун, Ёшлар кунида, ушбу ёрқин байрамни нишонлаётган барча-барчага шахсий ва касбий баркамоллик, каттадан-катта муваффақиятлар ва ўз мақсадларига эришишда кучли ирода ва қатъият тилайман. Қалбингиздаги ёшлик олови ҳеч қачон сўнмасин!

Шерзод Кудбиев,
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси