Salıq xızmeti xabarları
2.93K subscribers
9.95K photos
2.55K videos
181 files
8.48K links
Tarawǵa baylanıslı múrájatlardı jollaw ushın: @saliq_murajat_bot

Instagram https://www.instagram.com/saliq_xabarlari
Facebook https://www.facebook.com/saliqxabarlari
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCs9W8hHE


Maģlìwmat ushın tel: (61) 222-00-33
Download Telegram
#энг_кўп_учрайдиган_саволлар

🔴 Юридик шахслар қарздорлиги йўқлиги ҳақидаги маълумотномани қаердан олса бўлади

🔵 Шахсий кабинет орқали 👩‍💻 “Юридик шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома” интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда қарздорлиги йўқлиги ҳақидаги маълумотномани олиши мумкин.


Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/soliqnews
#энг_кўп_учрайдиган_саволлар

🔴 Жисмоний шахс номидаги уй-жойни ижарага бериш шартномасини сайтда шахсий кабинетдан электрон тарзда ҳисобга қўйиш тартиблари қандай

🔵 my.soliq.uz - электрон солиқ хизматлари порталининг “Интерактив хизматлар ” бўлимидан “Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш” хизмати орқали жисмоний шахс номидаги 🏠📄 ижара шартномаларини ҳисобга қўйиши мумкин.

👉 Ушбу хизматдан фойдаланишда электрон рақамли 🔑 имзо талаб этилади

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/soliqnews
#энг_кўп_учрайдиган_саволлар

🔴 Шахсий кабинет орқали солиқ ва мажбурий тўловларни амалга оширса бўладими

🔵 Ҳа, “Жисмоний (юридик) шахсларннг солиқларини тўлаш” хизматидан👩‍💻 фойдаланган ҳолда солиқ мажбуриятига эга бўлган ҳар бир солиқ тўловчи жисмоний ёки юридик шахс солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўловларни амалга ошириши мумкин.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/soliqnews
#энг_кўп_учрайдиган_саволлар

🔴 Шахсий кабинет орқали солиқ тўловчи юридик шахснинг ҳисоб маълумотларидаги ўзгаришларни (8-шакл) юборса бўладими

🔵 Ҳа, my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари 👩‍💻порталида шахсий кабинетга кириб “ЮШ ҳисобга олиш маълумотлари” хизматидан “Рўйхат маълумотларини ўзгартириш” модули орқали юридик шахсларнинг 📄ҳисоб маълумотларини (раҳбар ва ҳисобчи Ф.И.Ш, СТИР, телефон рақамларини)✍️ ўзгартириш мумкин.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/soliqnews
#энг_кўп_учрайдиган_саволлар

🔴 Эски Солиқ кодексига мувофиқ, инвестициялар жалб қилинганда фойда солиғининг солиқ базасини 5 йил давомида 30 фоизга камайтириш имконияти бор эди.
Ушбу меъёр 2020 йилда ҳам сақланиб қолинганми

🔵 Йўқ, 2020 йилда инвестиция даври мобайнида инвестиция чегирмаси қуйидаги миқдорларда қўлланилади:

🔹 янги технологик ускуналар, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, қайта жиҳозлаш, шунингдек, ахборот тизимларини яратишда маҳаллий дастурий таъминот қийматининг 🔟 фоизи;
🔹ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун янги қурилиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш харажатларининг 5️⃣ фоизи.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/soliqnews
#энг_кўп_учрайдиган_саволлар

🔴 Ўзбекистон Республикаси резидентига 2019 йил декабр ойида ҳисобланган, аммо 2020 йил февраль ойида тўланган фоизларга солиқ қандай ушлаб қолинади

🔵 Юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси резидентига 2020 йилгача ҳисобланган фоизларни тўлашда янги тартиб қўлланилади.

👉 Фоизлар янги тартиб жорий этилишидан олдин ҳисоблабланганлигига қарамай, солиқ солиш мақсадида уларни фоизлар олувчининг 2020 йилдаги жами даромадлар таркибида ҳисобга олиниши керак.

👉 Шунга кўра, корхона солиқни тўлов манбаида ушлаб қолмасдан фоиз кўринишидаги даромадларни тўлиқ фоиз олувчига тўлаб беради.

👉 Ўз навбатида, фоизларни олувчи юридик шахс фоизларни жами даромадлар таркибига киритади ҳамда фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботида акс этиради.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/soliqnews
#энг_кўп_учрайдиган_саволлар

🔴 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан текинга олинган мол-мулк ва хизматлар фойда солиғига тортиладими

🔵 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ текинга олинган мол-мулк ва хизматлар даромад сифатида ҳисобга олинмайди (Солиқ кодексининг 304-моддаси 8-банди).

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/soliqnews
#энг_кўп_учрайдиган_саволлар

🔴 2019 йил давомида ягона солиқ тўлови тўлашдан воз кечиб умумбелгиланган тартибда солиқларни тўлашга ўтганман, лекин 2019 йил якуни билан жами даромадларим 1 млрд. сўмдан ошмади. 2020 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишим мумкинми

🔵 Cолиқ даври якунлари бўйича товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромадлари бир миллиард сўмдан ошмаган солиқ тўловчилар, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга камида
ўн икки ойдан кейин қайта ўтишга ҳақли
(Солиқ кодексининг 462-моддаси).

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#энг_кўп_учрайдиган_саволлар

🔴 Якка тартибдаги тадбиркорман 2019 йилда ягона солиқ тўлови тўлаганман, 2020 йилдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтсам бўладими

🔵 Якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишга ҳақли.

❗️Солиқ солиш тартибини танлаш учун якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадлари юз миллион сўмдан ошган санадан 5️⃣ иш кунидан кечиктирмай, билдиришнома юборади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#энг_кўп_учрайдиган_саволлар

🔴 Электрон ҳисобварақ-фактуралар ишончномаларни юборилганда ушбу электрон хужжатлар ҳаридорларнинг шахсий кабинетида қабул қилиш учун акс этмаяпти. Бунинг сабаби нима

🔵Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электрон ҳисобварақ-фактура (кейинги ўринларда ЭҲФ деб аталади) операторини танлаш ихтиёрийлик асосида амалга оширилади (ВМ 25.06.2019 йилдаги 522-сонли қарори).

💻Расмий ЭҲФ операторлари ҳақида Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz расмий сайти ва Роуминг операторининг www.rouming.uz сайтида жойлаштирилган.

🔴Электрон ҳисобварақ-фактуралар ва ишончномалар қуйидаги ҳолатларда харидорнинг шахсий кабинетида қабул қилиш учун акс этмайди:

👉Сотувчи томонидан расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар Роуминг оператори томонидан белгиланган форматда яратилмаганда;
❗️Ишончнома номига ёзилган жисмоний шахснинг албатта электрон рақамли имзоси бўлиши лозим.
Жисмоний шахс ЭРИси орқали келган ишончномани шахсий кабинетига кириб, тасдиқлагандан сўнг сотувчининг (юридик шахснинг) шахсий кабинетида акс этади;
👉Тадбиркорлик субъектлари томонидан ихтиёрий танланган ЭҲФ операторининг ахборот тизимида техник носозликлар бўлганда ҳам электрон ҳужжатлар акс этмаслиги мумкин.
☎️ Бунинг учун ҳар бир ЭҲФ операторлари билан Call-марказлари орқали боғланиши лозим бўлади.
❗️Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш ихтиёрий бўлиб,
❗️ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш мажбурийлиги белгиланган.

☎️ маълумот учун 71-202-32-32

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube