Salıq xızmeti xabarları
3.22K subscribers
8.66K photos
2.16K videos
161 files
7.5K links
Tarawǵa baylanıslı múrájatlardı jollaw ushın: @saliq_murajat_bot

Instagram https://www.instagram.com/saliq_xabarlari
Facebook https://www.facebook.com/saliqxabarlari
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCs9W8hHE


Maģlìwmat ushın tel: (61) 222-00-33
Download Telegram
#солиқчи_кўмакчи
#онлайн_НКМ

Онлайн-НКМ ва виртуал касса орқали амалга оширилган реализациялар учун “Имтиёз” қўллаш имконияти яратилди

⚙️ Жорий йилнинг апрель ойидан онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан қабул қилинган онлайн чек маълумотлари асосида айланмадан олинадиган солиқ ва қўшилган қиймат солиғи ҳисоботларидаги маълумотларни автоматик шакллантириш механизми жорий қилинди.

Янги функция онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали реализация қилинган имтиёзли товарлар (хизматлар) миқдорини ва имтиёз турларини солиқ ҳисоботида акс эттириш имконини беради.

🔄 my.soliq.uz порталида солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари” бўлимида “Имтиёз” менюсини танлаб имтиёз тури, суммаси ва номини қўшиш мумкин.

Онлайн чек маълумотлари солиқ ҳисоботларида акс этмаса нима қилиш керак?

Авария ҳолатида чек маълумотлари йўқолса қандай йўл тутиш лозим?
#МХИК #солиқчи_кўмакчи

Йирик солиқ тўловчиларга МХИК ва уларни ҳисоб ҳужжатларида акс эттириш тушунтирилмоқда

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ишчи гуруҳи томонидан корхоналар ҳисобчилари учун маҳсулот ва хизматларнинг 17 та рақамдан иборат идентификация кодини шакллантириш ҳамда уларни ҳисоб ҳужжатларида акс эттириш бўйича турли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Амалий семинарларнинг дастлабкиси “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Serene Pharma”, “Nika farm servis” ҳамда “Grand pharm trade” каби масъулияти чекланган жамиятларда бўлиб ўтди.
#солиқчи_кўмакчи

Бухорода “Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш” биноси фойдаланишга топширилди

Замонавий архитектура услубида қад ростлаган бинода солиқ тўловчиларга тўғридан-тўғри, очиқ ва шаффоф тарзда хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.

Бу ерда
🔹“Камерал солиқ текшируви” шўъбаси
🔹“Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги” бўлими
🔹"Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш” бўлими
🔹“Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш” бўлими
🔹“Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш" бўлими солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади.
#онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказиб келинаётган навбатдаги онлайн семинар-тренинг 🗓 2021 йил 15 июль куни «Акциз солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида бўлиб ўтади.

Бошланиш вақти – 🕙 15:00

🔹 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфирдаги изоҳларда беришлари мумкин.

ДСҚ мутахассислари солиқ тўловчиларнинг таклиф ва муаммоларини тинглашга ва мавзуга оид барча саволларга жавоб беришга тайёр.

🔹 Тадбир Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

__________________________________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Очередной онлайн семинар-тренинг, проводимый Государственным налоговым комитетом Республики Узбекистан состоится 🗓15 июля 2021 года на тему «Заполнение и представление формы налоговой отчетности по акцизному налогу».

Начало🕙 15:00

🔹 Интересующие вопросы оставляйте в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты ГНК предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания.

🔹Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.
#солиқчи_кўмакчи

2021 йил II чорак учун Фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи жўнатишда янги 10205-31 коди танланади.

🗓 Эслатма. Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу сабабли II чорак учун Фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни 2021 йил 23 июль.

(Солиқ кодексининг 339-моддаси 5-қисми ва 340-моддаси 1-қисми)
#солиқчи_кўмакчи

📢 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ахборот хабари

Солиқ мажбуриятларини бажариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини бузганлик учун молиявий санкциялардан озод қилиш тўғрисида маълум қиламиз.

Хусусан, ЖШШИР дан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш ва электр таъминоти тизимидаги узилишлар солиқ органларининг ахборот тизимлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши натижасида тизимда юзага келган носозликлар сабабли жорий йил II чорак учун айланмадан олинадиган солиқ ҳамда июнь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботларини 2021 йил 16 июлгача тақдим этмаган солиқ тўловчиларга нисбатан жарималар қўлланилмайди❗️
___________________________________________
#клиентоориентированность

📢 Информационное сообщение Государственного налогового комитета Республики Узбекистан

В целях создания благоприятных условий для исполнения налоговых обязательств и повышения качества представления государственных услуг, сообщаем об освобождении от штрафных санкций за нарушение сроков представления налоговой отчетности.

В частности, в связи с поэтапным переходом на использование ПИНФЛ и вследствие негативного влияния на работу информационных систем налоговых органов систематических перебоев в подаче электроэнергии, к налогоплательщикам, не представившим по 16 июля налоговые отчеты по налогу с оборота за II квартал, а также по налогу на доходы физических лиц и социальному налогу за июнь месяц 2021 года, штрафные санкции применяться не будут❗️
#солиқчи_кўмакчи

Солиқ хизмати органларини хизмат кўрсатувчи юқори технологияли ташкилотга трансформация қилишда солиқ тўловчилар мурожаатларига ўз вақтида жавоб бериш муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шу боис, тизимда мурожаатларни қабул қилишнинг барча шакллари фаол йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг олти ойи давомида солиқ органларига 17 584 та мурожаат келиб тушди.
Шундан:
🔸электрон мурожаат – 14 352 та;
🔸оғзаки мурожаат – 2 032 та;
🔸ёзма мурожаат – 1 200 та.

Мурожаатлар таҳлили:
▫️Ҳуқуқий маълумот берилди – 11 357 та
▫️Чора кўрилди – 4 736 та
▫️Кўриб чиқилмоқда – 1 098 та
▫️Рад этилди – 245 та
▫️Тегишли бўлмаган – 148
Дивиденд қўлланма..pdf
872.1 KB
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича ҚЎЛЛАНМА

Мазкур ҳисоб-китоб фойда солиғи ҳисобот шакллари таркибига киритилган. Ҳисобот шаклини тўлдириш ва юбориш my.soliq.uz (пакет коди 10202_5) сайти орқали амалга оширилади.
#онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказиб келинаётган навбатдаги онлайн семинар-тренинг 🗓 2021 йил 24 июль куни «Ресурс солиқлари бўйича солиқ ҳисоботлари шаклларини тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида бўлиб ўтади.

Бошланиш вақти – 🕙 16:00

🔹 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфирдаги изоҳларда беришлари мумкин.

ДСҚ мутахассислари солиқ тўловчиларнинг таклиф ва муаммоларини тинглашга ва мавзуга оид барча саволларга жавоб беришга тайёр.

🔹 Тадбир Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

__________________________________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Очередной онлайн семинар-тренинг, проводимый Государственным налоговым комитетом Республики Узбекистан состоится 🗓24 июля 2021 года на тему «Заполнение и представление форм налоговой отчетности по ресурсным налогам».

Начало🕙 16:00

🔹 Интересующие вопросы оставляйте в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты ГНК предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания.

🔹Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.
#онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

«Ресурс солиқлари бўйича солиқ ҳисоботлари шаклларини тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида онлайн семинар-тренинг бошланди.

🌐 Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирга уланинг 👉 https://youtu.be/VimzBrfKw_w
_____________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Начался онлайн семинар-тренинг на тему «Заполнение и представление форм налоговой отчетности по ресурсным налогам».

🌐 Ссылка на семинар 👉https://youtu.be/VimzBrfKw_w