Salıq xızmeti xabarları
3.21K subscribers
8.67K photos
2.16K videos
163 files
7.5K links
Tarawǵa baylanıslı múrájatlardı jollaw ushın: @saliq_murajat_bot

Instagram https://www.instagram.com/saliq_xabarlari
Facebook https://www.facebook.com/saliqxabarlari
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCs9W8hHE


Maģlìwmat ushın tel: (61) 222-00-33
Download Telegram
#Расмий_муносабат
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Меҳнат муҳожирлари: мажбурият эмас янги имконият

📌 Президентимизнинг ПҚ-4829-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилгани сабабли, интернет тармоқларида меҳнат муҳожирлари учун солиқ жорий этилаётганлиги тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқалмоқда.

👉 Ушбу хабарлар юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ўз муносабатини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ИХТИЁРИЙ РАВИШДА ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун энг камида БҲМнинг 50% миқдорида белгиланган, бу ҳозирги вақтда 111 500 сўмни ташкил этади.

📎 Шу билан бирга, агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.

Ушбу чора меҳнат муҳожирларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, келажакда уларни моддий ҳимоя қилиш кафолати бўлиб хизмат қилади.

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#расмий_муносабат

Давлат солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қочиш “схема”ларига қарши бошланган фаол курашиш ҳаракатларини айрим, қўштирноқ ичидаги нуфузли экспертлар томонидан “фақат гумон ва мутлақо қуруқ гап” ёки “бариси ҳеч қандай исбот билан тасдиқланмаган фаразлар” – деб ижтимоий тармоқлар орқали билдираётган баёнотларининг асоссиз эканлигини маълум қилади.

Солиқ органларининг ҳаракати жуда мантиқий, изчил, амалдаги солиқ қонунчилигида (Солиқ кодексининг 14,15, 266-моддалари) белгиланган ва бозорда тенг рақобат шароитини яратиш орқали ҳалол-пок тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_муносабат

Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#расмий_муносабат

🌐Ижтимоий тармоқларда 2021 йил 26 май куни йирик солиқ тўловчи “V L Galperin nomidagi Toshkent truba zavodi” МЧЖнинг шахсий ҳисоб варағига асоссиз равишда айланмадан олинадиган солиқ бўйича 769,4 млн. сўмга инкассо топшириқномаси юборилганлиги ҳақида хабар қолдирилди.

🔍Ушбу ҳолат Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев томонидан шахсан назоратга олиниб, тезкор ўрганиш олиб борилди.

Дастлабки ўрганиш натижасида хабарда келтирилган ҳолат ўз тасдиғини топди. 26 май куни солиқ тўловчи ҳисоб варағига қўйилган инкассо топшириқномаси қайтарилди.

❗️Вазиятни батафсил ўрганиш бўйича хизмат текшируви тайинланди. Хизмат текшируви якуний натижалари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.

Келтирилган ноқулайлик учун солиқ тўловчидан узр сўраймиз.
__________________

🌐 В социальной сети появилось сообщение, что 26 мая 2021 года на счет ООО «Ташкентский трубный завод имени В.Л.Гальперина» (крупный налогоплательщик) выставлено инкассовое поручение по налогу с оборота в размере 769,4 млн.сумов.

🔍Данная ситуация взята на личный контроль председателя Государственного налогового комитета Ш. Кудбиева и оперативно изучена.

В результате предварительного анализа приведенные в сообщении факты подтвердились. 26 мая инкассовое поручение, выставленное на счет налогоплательщика, было отозвано.

❗️Для детального изучения ситуации назначена служебная проверка. Об окончательных итогах служебной проверки будет сообщено дополнительно.

Приносим извинения налогоплательщику за предоставленные неудобства!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram