#солиқ_қарзи
❓‒ Қонунчиликка кўра, солиқ қарзини тўламаётганларга нисбатан мажбурий ундириш чоралари кўриладими ва унинг тартиби қандай?
✅‒ Солиқ кодексининг 86-моддасига асосан, солиқ тўловчи томонидан солиқ мажбурияти бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, солиқ органлари ушбу мажбуриятнинг мажбурий тартибда бажарилиши юзасидан кодексда назарда тутилган чораларни кўриши ва унинг бажарилишини таъминлашга доир чораларни қўллаши шартлиги белгиланган.
Жумладан:
1. Қарздорларга солиқ қарзини узиш тўғрисида огоҳлантириш талабномаcини юбориш (Солиқ қарзи юзага келган кундан бошлаб 3 иш куни ичида);
2. Қарздорнинг янги юзага келган солиқ қарзи бўйича банк ҳисобварағига инкассо топшириқнома юбориш (Солиқ қарзи юзага келган кундан бошлаб 3 иш куни ичида);
3. Солиқ қарзи бўйича қарздорнинг чет эл валютадаги ҳисобварағига топшириқнома юбориш (Инкассо топшириқномаси билан бир вақтда);
4. Солиқ органи қарори билан тан олинган солиқ қарзи ҳисобига қарздорнинг мол-мулкини хатлаш (Солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборилган кундан бошлаб 15 кундан кейин);
5. Суд орқали солиқ қарзини қарздорнинг 3-шахсдаги мол-мулклари ёки пул маблағларига қаратиш;
6. Тан олинган солиқ қарзини мажбурий ундирувга қаратиш юзасидан солиқ органи қарорини чиқариш ва ижро учун Мажбурий ижро бюросига юбориш (Солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборилган кундан бошлаб 30 кундан кейин);
7. Тан олинмаган солиқ қарзини мажбурий ундирувга қаратиш юзасидан судга ариза киритиш (Солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборилган кундан бошлаб 30 кундан кейин).
Шунингдек, солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш бўйича солиқ органлари суд қарорини ижро қилиш юзасидан Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади.