Salıq xızmeti xabarları
3.19K subscribers
8.69K photos
2.16K videos
165 files
7.51K links
Tarawǵa baylanıslı múrájatlardı jollaw ushın: @saliq_murajat_bot

Instagram https://www.instagram.com/saliq_xabarlari
Facebook https://www.facebook.com/saliqxabarlari
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCs9W8hHE


Maģlìwmat ushın tel: (61) 222-00-33
Download Telegram
#Билиб_қўйган_яхши

🧑‍💻ЯТТ

🔗Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланади.

🔗Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи, бироқ якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган жисмоний шахсларга солиқ солиш ва уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида якка тартибдаги тадбиркор сифатида қаралади.


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

📚Нотижорат ташкилотлар

🔗Қонун ҳужжатларида нотижорат ташкилот учун белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказилган, қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган юридик шахс Солиқ кодексида нотижорат ташкилот деб эътироф этилади, агар:

▪️даромад олиш мақсадига эга бўлмаса;

▪️даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламаса.


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

Қуйидаги солиқ турлари бўйича тушумлар туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ўтказилади:

👉жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

👉жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

👉жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

👉сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

👉қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно.

("2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни).

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

📎Солиқ тўловчининг идентификация рақами қуйидаги ҳужжатларда мажбурий кўрсатилади:

▪️фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларда;

▪️юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан тузиладиган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартномаларида;

▪️юридик шахслар ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан битимлар тузилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда, шу жумладан ҳисобварақ-фактураларда ва товар-кузатув ҳужжатларида;

▪️пул, ҳисоб-китоб ва тўлов ҳужжатларида;

▪️қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжатларда.

(Солиқ кодекси, 127-модда)


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

⛽️ Бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали сотишда акциз солиғи 1 литрдан келиб чиқиб, бошқа ҳолларда эса 1 тоннадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

(“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

🏕Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблаш учун ер участкаларининг қуйидаги нормативлари қўлланилади:

🔹Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри, ва вилоятга бўйсунадиган шаҳарлар — 0,06 гектар;

🔹бошқа аҳоли пунктлари (деҳқон хўжаликлари бундан мустасно) — 0,1 гектар.

👆Юқоридаги нормалардан ортиқ бўлган ер участкалари учун базавий ставкаларга - 1,5 ошириш коэффициенти қўлланилади.

(“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️⚡️⚡️Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланадиган энергия манбалари (номинал қуввати 0,1 МВт ва кўпроқ) ускуналари эгаллаган ер участкалари бўйича улар ишга туширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга солиқдан озод этилади.

( Солиқ кодекси, 428-модда)

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

🏚Турар жойни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метрга белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари:

🔹Тошкент шаҳри 12 000 сўм;

🔹Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарлар 7500 сўм;

🔹бошқа аҳоли пунктлари 3500 сўм.

(“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#билиб_қўйган_яхши

📗Солиқ кодексига мувофиқ қуйидагилар 💰дивидендлар деб эътироф этилади:

👉 юридик шахснинг фойдасини (шу жумладан имтиёзли акциялар бўйича фоизлар тарзидаги фойдасини) ушбу юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) тегишли акциялар (улушлар) бўйича тақсимлаш чоғида акциядор (иштирокчи) томонидан олинган ҳар қандай даромад;

👉 тугатиш чоғида юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) шу юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича 💵пул ёки 🖥🏢🚗натура шаклидаги тўловлар;

👉 жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улуши қисмининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) шу юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши миқдоридан кўп бўлмаган қисми бўйича тўлаш;

👉 ушбу юридик шахснинг ўз капитали (мол-мулки) ҳисобига устав фонди (устав капитали) 📊ошган тақдирда юридик шахс акциядорининг (иштирокчисининг) қўшимча акциялар қиймати (улуш номинал қийматининг ошиши) тарзида олинган даромадлари.

👆Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинадиган, чет давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ дивидендлар жумласига киритиладиган ҳар қандай даромадлар ҳам 💰дивидендлар ҳисобланади.

✔️Хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар ⚖️дивидендларга тенглаштирилади.

👉Илгари билдирилган (белгиланган) ҳар қандай даромад, шу жумладан ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари бўйича 💳дисконт тарзида олинган даромад (уни расмийлаштириш усулидан қатъи назар), шу жумладан 🏦 пул омонатлари бўйича олинган даромад фоизлар деб эътироф этилади.
#билиб_қўйган_яхши

📗Солиқ кодексига мувофиқ👨🏻‍🌾Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади:

👉 қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва уни бирламчи қайта ишловчи;
👆юридик шахснинг жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини, шу жумладан уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадининг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг камида 80 % ташкил этса;

🏞 ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари 🍋🍉🥒қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришучун зарур бўлса.

✔️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган қуйидаги маҳсулотлар киради:

👉 қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари;

👉 чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари;

👉 ипакчилик маҳсулотлари;

👉 балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар.

Саноатда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ушбу Кодексда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти деб эътироф этилмайди.
#Билиб_қўйган_яхши
#следовало_бы_знать

⚡️Қуйидагилар жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланади.

🔹уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари;
🔹 тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари;
🔹қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар;
🔹кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар.

(Солиқ кодекси 419-модда)
_______________________________

⚡️Объектом налогообложения налога на имущество физических лиц считаются:

🔹 жилые дома, квартиры, дачные строения;
🔹объекты недвижимого имущества нежилого назначения, предназначенные для предпринимательской деятельности и (или) извлечения дохода;
🔹объекты незавершенного строительства нежилого назначения;
🔹машино-место, неразрывно связанное с многоквартирным домом, а также иные строения, помещения и сооружения.

(Статья 419 Налогового кодекса)