Salıq xızmeti xabarları
3.25K subscribers
8.66K photos
2.15K videos
161 files
7.48K links
Tarawǵa baylanıslı múrájatlardı jollaw ushın: @saliq_murajat_bot

Instagram https://www.instagram.com/saliq_xabarlari
Facebook https://www.facebook.com/saliqxabarlari
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCs9W8hHE


Maģlìwmat ushın tel: (61) 222-00-33
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мутахассис_шарҳи
Жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мутахассис_шарҳи

🔎 "Жамоатчилик назорати"да бугун харид чеки!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқ_кўмакчи #мутахассис_шарҳи

👩‍💻Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 🗣биржа савдолари асосида бюджет ташкилотларига етказиб бериладиган товарлар (хизматлар) бўйича 🖥📲электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш жараёни ⚙️автоматлаштирилди.

📤 Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларга товар (хизматлар) реализация қилинганда 📄ЭҲФлот” рақами асосида расмийлаштирилади.

👉
ЭҲФ шакллантириш жараёнида харидорнинг СТИРи киритилганда, агар бу корхона бюджетдан маблағ олувчи бўлса, “лот” рақами киритилиши учун махсус катак очилади.

👉 “Лот”
рақами ЭҲФ махсус катагига ёзилганида қолган қаторлар ⚙️автоматик равишда шаклланади.

❗️ Агар харидор бюджетдан маблағ олувчи корхона бўласада, СТИРи киритилганда лот рақами киритиш махсус катаги очилмаса, харидорнинг реквизитларига кирган ҳолда ҳисоб рақам қаторига ғазначилик ҳисоб рақами (27 рақамли) киритилиши тавсия этилади.

👉 Батафсил
#солиқчи_кўмакчи #мутахассис_шарҳи

💇🏻‍♀️ Сартарошхона очиб сартарошлик қилмоқчимисиз

🤷🏻Лекин ушбу фаолият билан шуғулланганда қанча солиқ тўлаш кераклигини билмаяпсиз

🔵 Агар Сиз сартарошхона очиб, унда ўзингиз сартарош бўлиб фаолият юритсангиз унда Сиз💇🏻“Сартарошлик хизматлари, 💅🏻маникюр, педикюр, 💆🏻‍♀️косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар” фаолият тури бўйича 👨🏻 якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ✔️ўтиб фаолият кўрсатишингиз мумкин (6-сонли ВМ қарори).

👉 Мазкур фаолият турини амалга ошириладиган жойидан келиб чиқиб, 2020 йил учун ҳар ойлик

📍 Тошкент шаҳрида 250 минг сўм,
📍Нукус шаҳар ва вилоят марказлари бўлган шаҳарларда 150 минг сўм,
📍бошқа шаҳарларда 100 минг сўм,
📍бошқа аҳоли пунктларида 50 минг сўм
қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида яъни 223 минг сўм ижтимоий солиқлар ҳисобланади (ЎРҚ- 589 Қонун).

🦠 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига (111500 сўм) қадар камайтирилган (ПФ-5969 Фармон)

❗️Агар ёрдамчи ҳодим ёлланса уларга алоҳида солиқ солинади.

👉 Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳам рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатишингиз мумкин (ПҚ-4742-сон қарори).

👉 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга 2020 йил учун ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар фақат базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи (111 500 сўм) ҳажмида ижтимоий солиқ ҳисобланади.

❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмайди.

Қайси фаолият тури билан шуғулланмоқчисиз

👩🏻‍💻📲Саволларингизни @DSQ_Pressa телеграм аккаунтига ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизга юборинг.
#мутахассис_шарҳи
#солиқчи_кўмакчи

🔴 Солиқ тўловчининг тўлов топшириқномаси банк ҳисоб рақамига картотекага олинган бўлса, пеня ҳисобланадими

🔵 Солиқларни тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажаришни таъминлашга доир 🏦📃чоралар кўрилишидан қатъи назар, ✔️ тўланиши лозим бўлган солиқ суммасидан ташқари пеня тўланади.

⌛️ Пенялар, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган солиқни тўлаш кунидан кейинги кундан бошлаб солиқни тўлаш бўйича мажбуриятни бажариш кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун ҳисобланади (Солиқ кодекси 110-модда).

❗️Солиқ кодекснинг мазкур нормаларига мувофиқ, солиқ тўловчи томонидан солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномани банк ҳисоб рақамига картотекага қўйганда, пеня ҳисоблаш тўхтатилмайди.
#мутахассис_шарҳи #солиқчи_кўмакчи

🎙Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти директори Лутфулло Умурзаков мораторий, солиқ текширувлари ва уларни ўтказиш тартиби юзасидан kun.uz интернет нашри мухбири саволларига жавоб берди.

2021 йилда қанақа текширув бўлиши мумкин, у қандай амалга оширилади

Камерал текширув асосида ҳужжатлар ўрганилиб, аниқланган камчилик бўйича қандай чора кўрилади

Сайёр текширув ўтказиш тартиби ва асоси қандай

Агар мораторий яна узайтирилса, шу текширувлар ҳам амалда қолаверадими

👉
Батафсил
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мутахассис_шарҳи #солиқ_имтиёзлари

🌐Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар учун қандай солиқ имтиёзлари белгиланган?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мутахассис_шарҳи

Ломбард фаолияти билан шуғулланувчилар қандай солиқларни тўлайди?

♻️Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра республика бўйича 65 та тадбиркорлик субъектларига ломбард фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган.

Хурматли истеъмолчилар, ломбард йўналишида ноқонуний фаолият юритиш ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 рақамли “ишонч телефони” ёки Call марказнинг (1198) қисқа рақамига мурожаат қилинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мутахассис_шарҳи

🚕Такси хизмати кўрсатувчилар ЯТТ сифатида қандай рўйхатдан ўтади?