Salıq xızmeti xabarları
3.21K subscribers
8.66K photos
2.16K videos
161 files
7.5K links
Tarawǵa baylanıslı múrájatlardı jollaw ushın: @saliq_murajat_bot

Instagram https://www.instagram.com/saliq_xabarlari
Facebook https://www.facebook.com/saliqxabarlari
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCs9W8hHE


Maģlìwmat ushın tel: (61) 222-00-33
Download Telegram
#Биласизми
Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин.

Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Банклар томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:
👉 чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганларга – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
👉 талабаларнинг қолган тоифаларига — 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини "Yoshlar — kelajagimiz" жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади.

Таълим кредити учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
• ариза;
• тўлов-контракт шартномаси (контракт);
• кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
• имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.
#Биласизми 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача қуйидагилар мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади:
✍️
👉Кичик тадбиркорлик субъектлари;
👉бозорлар ва савдо комплекслари;
👉кинотеатрлар;
👉умумий овқатланиш жойлари;
👉жамоат транспорти корхоналари;
👉спорт-соғломлаштириш муассасалари;
👉йўловчи ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.
#Биласизми

Ойлик иш ҳақидан контракт учун тўлов амалга оширилганда, даромад солиғи бўйича имтиёзлар мавжудми?

Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми ⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига мувофиқ туроператорлар, турагентлар, шунингдек жойлаштириш воситалари учун:
⚡️2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилди.
⚡️2020 ва 2021 йил якунлари бўйича зарарларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган миқдор билан чекламаган тарзда ўтказиш ҳуқуқи берилган.
⚡️2021 йил 1 январгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилиши белгиланган.
#Биласизми

❗️Хусусий музейлар, бадиий галереялар ва ҳунармандчилик марказларига солиқ имтиёзлари берилади

2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлга қадар нодавлат (хусусий) музейлар, бадиий галереялар ва ҳунармандчилик марказларининг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда айланмадан олинадиган солиқ ставкалари белгиланган миқдорга нисбатан 50 фоизга камайтирилади.
#Билесизбе

СТИР номериңизди анықлаў зәрүр болып қалдыма

Буның шешими аңсат❗️

📱 Мобиль телефоныңыз жәрдеминде Мәмлекетлик салық комитетиниң @uzsoliq_bot телеграм ботына кириң ҳәм тийкарғы менюдан "СТИРиңизди анықлаң" бөлимин басың;

🤳 Паспорт сериясы ҳәм номерин киритиң (үлги: КA1234567);

🤳 Туўылған сәнеңизди киритиң (үлги: 27.12.1992)

Бир неше секундта СТИРиңизди билип алың ҳәм PDF форматында QR кодлы гүўалық файлын жүклеп алың.

______________________________

#Биласизми

СТИР рақамингизни аниқлаш зарур бўлиб қолдими

Бунинг ечими осон❗️

📱 Мобиль телефонингиз ёрдамида Давлат солиқ қўмитасининг @uzsoliq_bot телеграм ботига киринг ва асосий менюдан "СТИРингизни аниқланг" тугмасини босинг;

🤳 Паспорт серияси ва рақамини киритинг (намуна: КA1234567);

🤳 Туғилган санангизни киритинг (намуна: 27.12.1992)

Саноқли сонияда СТИР рақамингизни билиб олинг ва PDF форматида QR кодли гувоҳнома файлини юклаб олинг.

Каналға ағза болыў: @qrmsb
#Билесизбе
#Биласизми

🔊Президентимиздиң ПП-6029-санлы Пәрманына тийкар, ☝️2020-жыл 1-июль сәнесинен 2020-жыл 31-декабрь сәнесине шекем МСК дәстүрий өними жәрдеминде физикалық шахслардың көшпес мүлкин 🏢🚕 ижәраға бериўден алынған дәраматлары бойынша физикалық шахслардан алынатуғын дәрамат салығы ❗️ автоматикалық рәўиште тоқтатылады.

Буның ушын салық төлеўшилер салық органларына келиўлери 🚶 шәрт емес .

⚠️Егер юридикалық шахс мал-мүлкин физикалық шахстан ижәраға алған болса, көрсетилген дәўир ушын ижәраға бериўшиден төлем услап қалынбайды ҳәм физикалық шахслардан алынатуғын дәрамат салығы бойынша салық есабатында 🗒 салық муғдары жеңиллик бөлиминде толтырылыўы керек.

_________________________________

🔊Президентимизнинг ПФ-6029-сонли Фармонига мувофиқ, ☝️2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар ДСҚ дастурий маҳсулоти ёрдамида жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкни 🏢🚕 ижарага беришдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ❗️автоматик равишда тўхтатилади.

Бунинг учун солиқ тўловчилар солиқ органлари ташриф буюришлари 🚶 шарт эмас .


⚠️Aгар юридик шахс мол-мулкни жисмоний шахсдан ижарага олган бўлса, кўрсатилган давр учун ижарага берувчидан тўлов ушлаб қолинмайди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботида 🗒 солиқ миқдори имтиёз бўлимида тўлдирилиши керак.


👉Каналға ағза болыў: @qrmsb
#Билесизбе
#Биласизми

⚡️Мал-мүлкин (имаратлар 🏚 ҳәм автомобиль транспорты 🚘) ижәраға бериўши физикалық шахсларға 🙎‍♂️🙎 салық мақсетинде ижәра төлемлериниң ең кем ставкаларын қоллаў тәртиби тоқтатып турылады.

☝️Ендиликте, ижәраға бериўши👨🏻‍💼 ҳәм ижәраға алыўшы 🙎‍♂️ ортасында ықтыярый келисиўге тийкар ижәра суммасын белгилеп 🧮 шәртнама 📄 дүзиледи.

⚠️Ижәра төлемлериниң ең кем ставкалары (Өзбекстан Республикасының 2019-жыл 9-декабрьдеги Өзбекстан Республикасының 589-санлы Нызамының 12-қосымшасы) тийкарында 📊 ижәра шәртнамаларын дүзиў 📃 мәжбүрияты 2020-жыл 31-декабрьге шекем бийкар қылынды.

________________________

⚡️Мол-мулкини (бинолар 🏚 ва автомобиль транспорти 🚘) ижарага берувчи жисмоний шахсларга 🙎‍♂️🙎 солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади.

☝️Эндиликда ижарага берувчи 👨🏻‍💼 ва ижарага олувчи 🙎‍♂️ ўртасида ихтиёрий келишувга асосан ижара суммасини белгилаб 🧮 шартнома 📄 тузилади.

⚠️Ижара тўловларининг энг кам ставкалари (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон Қонунининг 12-иловаси) асосида 📊 ижара шартномаларини тузиш мажбурияти 2020 йил 31 декабрга қадар бекор қилинди.



👉Каналға ағза болыў: @qrmsb
Saliq xabarlari:
#Биласизми

Солиқ органига декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин

📌 Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

🔰 Бунда солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

🔸 ўз маблағлари;
🔸 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
🔸 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

❗️Тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

Бунда, солиқ чегирмаси ОТМда ўқиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.

Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

▫️талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

▫️тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

▫️олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

▫️паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.

Каналга уланиш:@qrmsb
#биласизми

⚡️Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда:

👉 уларга нисбатан амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади;

👉 кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўлади;

👉 уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади;

👉 виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) уларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади (ПФ-5813-сон 06.09.2019 й).
#биласизми

⚡️ Солиқ қарзи қуйидаги ҳолларда ундирилиши умидсиз, деб эътироф этилади:

👨🏻🧑🏻 жисмоний шахсларда:

👉 якка тартибдаги тадбиркор банкрот деб эътироф этилганда – қарздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли солиқ қарзи (унинг қисми) узилмай қолганда;

👉 жисмоний шахс вафот этганда ёки вафот этган деб эълон қилинганда – унинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли, шу жумладан мерос давлат мулкига ўтганда, унинг солиқ қарзи узилмай қолганда;

👉 вафот этган жисмоний шахснинг меросхўри бўлмаганда ёки меросхўр мерос олиш ҳуқуқидан воз кечганда.

🏢 Юридик шахсларда:

👉 юридик шахс тугатилганда – юридик шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги ва (ёки) шу юридик шахснинг муассислари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда унинг солиқ қарзи (Солиқ кодексининг 91-моддасида назарда тутилган тартибда) узилмай қолганда;

👉 солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганлиги ёки солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этганлиги тўғрисида суд қарори чиққанда;

👉 чет эл юридик шахси солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганда, доимий муассасанинг мол-мулки етарли эмаслиги ва Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахс томонидан тўлаш имконсизлиги сабабли солиқ қарзи тўланмаганда.

⚙️ Солиқ органи қарори билан ундирилиши умидсиз деб эътироф этилганлиги сабабли ҳисобидан чиқарилган солиқ қарзи чет эл юридик шахси қайтадан ҳисобга қўйилганда ёки фаолиятини тиклаганда унинг солиқ қарзи ҳам қайта тикланади.

‼️ Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқаришда ортиқча тўловларга йўл қўйилмайди.
✔️ Шунингдек, жисмоний шахснинг умидсиз, деб топилган ёки ундируви меросхўрга қаратилган солиқ қарзига ҳисобланган пеня ва жарималар ҳам ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади ва ҳисобдан чиқарилади.
#биласизми

⚡️Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда:

👉 уларга нисбатан амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади;

👉 кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўлади;

👉 уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади;
👉 виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) уларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади (ПФ-5813-сон 06.09.2019 й).
#Биласизми

Солиқ органига декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин

📌 Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

🔰 Бунда солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

🔸 ўз маблағлари;
🔸 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
🔸 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

❗️Тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

🔹талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

🔹тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

🔹олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

🔹паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.
#биласизми

🏠🏢Якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 миллион сўмдан ошмаса ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами 15 миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (Солиқ кодекси, 378-модда).

Кредит иш ҳақи ҳисобидан қопланганда, йўналтирилган иш ҳақидан даромад солиғи ушланмайди.


♻️Агар кредитни нақд пулда тўласангиз, унда йил якунлангандан кейин доимий яшаш жойидаги солиқ органига декларация топширган ҳолда даромад солиғини қайтариб олишингиз мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Биласизми

Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт❗️

Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.