QARAQALPAQSTAN KADASTR
2.46K subscribers
8.04K photos
954 videos
2 files
4.87K links
Bul kanalda Kadastr agentligi hám Mámleketlik kadastrlar palatası Qaraqalpaqstan Respublikası basqarmaları jańalıqlarınan xabardar bolıp barasız
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xizmatlar #matbuot_anjuman

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Матбуот анжуман бўлиб ўтади.

Мавзу: Кадастр агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган давлат хизматлари.
Ўтказилиш вақти: 15:00
Жойи: АОКА мажлислар зали.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xizmat #matbuot_anjuman

Айни дамда Кадастр агентлиги масъуллари иштирокида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги залида “КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ТОМОНИДАН ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ” мавзусида матбуот анжуман бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://fb.watch/69xOh2H-aZ/

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #matbuot_anjuman

Бугунги матбуот анжумандан

Қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ва ердан фойдаланувчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби:

🔹 Давлат рўйхатидан ўтказиш учун туман ва шаҳар кадастр филиалларига ариза билан мурожаат қилинади;

🔹 Аризага туман ҳокимининг қарорини нусхаси, ижара шартномаси ва ер участкаси жойлашган харитаси илова қилиниши керак;

🔹 Рўйхатдан ўтказиш учун тўлов Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари яъни, 612 500 сўмни ташкил қилади;

🔹 Тўлов банкларда амалга оширилади;

🔹 Ариза келиб тушгандан сўнг кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Давлат реестридан тасдиқловчи "Кўчирма" берилиши 2 иш кунини ташкил этади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Geoportal #matbuot_anjuman

🌐 Жаҳон банкининг қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида ишлаб чиқилган “Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими” орқали Республика бўйича солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган 93 487 та фермер хўжаликлари ихтиёридаги қишлоқ хўжалиги ерларини жорий йилнинг 1 майидан давлат рўйхатидан ўтказиш тизими йўлга қўйилган.

🌏 Бугунга қадар Геопорталга умумий киритилган ер участкалари сони82 461 та бўлиб, уларнинг ҳужжат бўйича ер майдони4 742 986 гектарни, амалдаги ер майдони эса – 4 928 842 гектарни ташкил этади.

📝 Давлат рўйхатидан ўтказилган фермер хўжаликлари сони 57 707 тани ташкил этади ва уларнинг ҳужжат бўйича умумий майдони3 512 854 гектарни, амалдаги умумий ер майдони эса3 480 177 гектарни ташкил этиши маълум бўлди.


Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #matbuot_anjuman #dastur #geoportal

Қишлоқ хўжалиги ерларини Геопорталда акс эттириш.

Зокиров Шерзодбек Нишонбоевич
Кадастр агентлиги бош мутахассиси.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#matbuot_anjuman #2022_yil #VMQ_71

"O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasining Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Qarori (2022 yil 14 fevral) mazmun-mohiyati”ga bag'ishlangan matbuot anjuman bo'lib o'tdi.

BATAFSIL

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Kadastr #Yer_nazorati #Matbuot_anjuman


2021 йил ва 2022 йилнинг ўтган даврида (1 июнь ҳолатига) республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 24 511 та ёки 5 164,7 гектар (2022 йилда 7 618 та ёки 2 623,5 гектар) ҳолат аниқланди.

Агентлик органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида 11 228 та ҳолатда 3 050,5 гектар (46%) майдондаги қонунбузилишларни ихтиёрий бартараф этилиши таъминланди.

Ўзбошимчалик билан эгалланган майдонларни қайтариш, ноқонуний қурилмаларни буздириш ҳақида судларга 11 637 та ёки 1 456,5 гектар (2022 йилда 2 757 та ёки 427,2 гектар) даъво аризалари киритилди.

Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
Атабек Аллаберганов.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Kadastr #Yer_nazorati #Matbuot_anjuman

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари бор, ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари бор. Бу иккала тушунчани бир-биридан фарқлаб олиш керак.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси
— қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган (реализация қилинмаган), шу жумладан, берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилмаган ҳолда фойдаланилган ер участкаси.

Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш – ер участкаларини ажратиб бериш ҳужжатларида белгилангандан бошқа мақсадда фойдаланиш ёки белгиланган муддатларда фойдаланмаслик дегани.

Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
Атабек Аллаберганов.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Kadastr #Yer_nazorati #Matbuot_anjuman

Ер ва кадастр назоратини автоматлаштириш, коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашдан бартараф этилгунга қадар мониторингини юритувчи “E-YER NAZORAT” автоматлаштирилган ахборот тизими амалиётга жорий этилди.

Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи
Мурод Файзуллаев

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Kadastr #Yer_nazorati #Matbuot_anjuman

Аниқланган конунбузилиш ҳолатларини ихтиёрий бартараф этишга эътибор қаратамиз. Биз жарима қилишдан кўра, қонунда белгиланган санкцияларни тушунтирган ҳолда унинг оқибатларини бартараф этишга кўпроқ аҳамият беряпмиз.

Биргина жорий йилнинг ўтган 5 ойида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш (МЖТК 60-модда 2-қисми) билан боғлиқ 4 652 та ҳолатлар аниқланиб, ҳуқуқбузарларга берилган ёзма кўрсатмалар асосида 3 241 та ҳолат белгиланган муддатда ихтиёрий бартараф этилганлиги сабабли, ҳуқуқбузарлар жами
22 млрд сўмдан ортиқ маъмурий жаримадан озод этилди.

Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
Атабек Аллаберганов.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#matbuot_anjuman

2022 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-худудий чегарасидаги жами ерлари 44 млн 892 минг гектарни ташкил этади. Ушбу майдонлар (ер фонди) фойдаланиш мақсадига қараб 8 та тоифага бўлинади.
Булардан қишлоқ хўжалиги ерлари 22 млн. 116 минг гектарни ташкил этиб, шундан суғориладиган ерлар 3 млн 200 минг гектардан ортиқ.

Хатлов ишлари ананавий тарзда рулеткаларда, қўлда саржинда, қоғозга ёзиб эмас, юқори аниқликдаги замонавий ўлчов асбобларидан фойдаланган ҳолда бажарилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ўзларига тегишли ер майдонлари ва чегараларини аниқ, шаффоф ҳолда ер ҳисобини юритиш.

Бу йўналишда Швецариянинг Leica компанияси билан олдиндан ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда Республика аэрогеодезия марказимида Leica компаниясининг TS 02, TS 11, GS 10 ва GS 18 маркали юқори аниқликка эга бўлган электрон тахеометр ва GPS қурилмалари мавжуд.

Республика аэрогеодезия маркази директори Акмал Омонов
#matbuot_anjuman

Кўчмас мулклар тўғрисдаги маълумотлар бугунги Давреестр АТ, Кўчмас мулк АТ каби ахборот тизимларида жамланиб келинмоқда. Мазкур маълумотлар ўз навбатида географик кўринишлар билан бирга умумлаштирилиб, геоахборот тизимларида шартли белгилар орқали расмийлаштирилиб, омма учун бўлган геопорталга жойланади.

Агентлик томонидан ушбу маълумотларни бир жойда жамлаш ҳамда омма учун очиқ тарзда фойдаланиш имконини берадиган платформа яъни
https://map.geoportal.uz/ геопортали ишлаб келмоқда.

Мазкур геопорталда кўчмас мулк объектлари ер чегараси, кадастр раками, объект тури, манзили, ер майдони каби маълумотлар мавжуд.

Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерзод Закиров.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#matbuot_anjuman

Республиканинг жами 44,9 млн гектар ер майдонидан 41,1 млн гектари (қишлоқ хўжалиги 23,6 млн гектар, ўрмон фонди 11,9 млн гектар) ёки 91,5 фоизи ЖАХОН БАНКНИНГ ЛОЙИХАСИГА АСОСАН “Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интегрaциялашган ахборот тизими”да “Uzkad” дастурида электрон харитаси яратилиб, кадастр ахборот тизимига киритилди.
Шундан:
– 36,4 млн гектар 505,3 мингта (қишлоқ хўжалиги 22,3 млн гектар, ўрмон фонди 11,7 млн гектар) ердан фойдаланувчилар кесимида кадастр йиғма жилдлари шакллантирилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Давлат кадастрлари палатаси Раиси ўринбосари Нозимжон Инамов.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#matbuot_anjuman

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кадастр базасида ҳисобга олинган кўчмас мулк объектлари сони 8 263,6 мингтани ташкил этади. Шундан, якка тартибдаги турар жойлар 6 223,4 мингтани, кўп қаватли уйлардаги квартирлар 1 458,7 мингтани, нотурар объектлар 581,4 мингтани ташкил этади.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида аввал ҳисобга олинмаган 85,2 мингта янги объект ва 14,7 мингта мавжуд объектларда қўшимча қурилмалар аниқланиб, кадастр базасида ҳисобга олиниши таъминланди.

Шунингдек, UZKAD тизими орқали республиканинг умумий 44,9 млн гектар ер майдонидан 43 млн гектари ёки 96 фоизининг электрон харитаси яратилиб, 39,4 млн гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Жумладан, 2023 йилнинг I ярим йиллигида 1,8 млн гектар ер майдонларининг электрон харитаси яратилиб, 0,8 млн гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги ПФ-198–сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 19 783 та давлат объектлари 11 346 та мактаблар ва 5 487 та мактабгача таълим муассасалари (жами 28,5 минг гектар) тўғрисидаги маълумотлар UZKAD тизимига киритилди.
Шундан, 22 832 та давлат объектлари ва ижтимоий объектлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

🌟Кадастр агентлиги директори ўринбосари Мирсаид Мирмаксудов

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#matbuot_anjuman

Kadastr idoralari tomonidan joriy yilning shu kunga qadar ko‘rsatilgan xizmatlar 928,1 mingtani tashkil etib o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 115% oshgan.
Jami ko‘rsatilgan xizmatlarga nisbatan Ko‘chmas mulk ob’ektlariga bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazishga ariza yuborish 329,6 mingta yoki 42%, Kadastr pasportini shakllantirish 268,9 mingta yoki 29%, ko‘chmas mulk ob’ektlariga manzillar berish, ularni o‘zgartirish va mavjudligini bekor qilish xizmati 146,6 mingta yoki 15% tashkil etmoqda.

💫Davlat kadastrlari palatasi raisi o'rinbosari Nishanov Ravshan Rustamovich

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM