QARAQALPAQSTAN KADASTR
2.6K subscribers
8.06K photos
962 videos
2 files
4.88K links
Bul kanalda Kadastr agentligi hám Mámleketlik kadastrlar palatası Qaraqalpaqstan Respublikası basqarmaları jańalıqlarınan xabardar bolıp barasız
Download Telegram
#savol_javob

САВОЛ
Нотурар жойга кадастр ҳужжати тайёрланган ва бир қисмини олди сотди қилиб бошқа шахсга сотганман. Қолган қисмига кадастр паспорти учун тўлов борми ёки йўқми?

ЖАВОБ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига билан тасдиқланган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибга асосан кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ўзингиз номингизга кадастр паспортини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тўлов ундирилмайди.

Қарақалпақстан кадастр
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ

Қандай қилиб ўзим яшаб турган қишлоқдан уй жой қуриш учун ер олишим мумкин?

ЖАВОБ

🔷 Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш «E-IJRO AUKSION» ягона савдо майдончасида электрон аукционлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Туманингизда аукцион савдосига қўйилаётган ер участкаларини кузатиб боринг.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ

Кадастр ходимлари уйнинг планини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими?

ЖАВОБ

🔷
Уйни кадастр плани яъни кадастр йиғма жилдини шакллантириш учун мурожаатлар давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинади. Кадастр йиғма жилдини шакллантириш натижаси бўйича кадастр паспорти тақдим этилади.

🔷Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига асосан аниқланади, ундан ташқари кадастр плани учун қўшимча тўлов қилинмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

Томорқа ер эгаларига On-line тарзда микрокредитлар ажратилади

“Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4767-сон, 30.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Томорқа хизмати” МЖЧларга:

⭕️ иссиқхона, совутгичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари қуриш учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ ер майдони;
⭕️ вилоятлар ва туман (шаҳар)лар марказий деҳқон бозорларида, аҳоли гавжум пунктларида махсус савдо майдонлари ажратилади.

Қарорга кўра, кластер усулида фаолият юритадиган жами 25 та “Томорқа хизмати” МЖЧга 3 йил муддатга кредит ёки уларнинг устав капиталига кейинчалик сотиш ҳуқуқи билан улуш ажратилади.

♻️ Аҳоли томорқаларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли совутгичлар барпо этиш учун кредит берилади.

Марказий банкнинг асосий ставкасида 3 ой имтиёзли давр билан бир йил муддатга 4 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида 2 миллион сўмгача Оилавий тадбиркорлик маркази хулосасисиз On-line тарзда томорқа ер эгаларига микрокредитлар ажратиш механизми жорий этилади.

2023 йил 1 январга қадар “Томорқа хизмати” МЖЧ ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативларига бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда кафиллик берилади.

〽️ Қарорга кўра, ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 7,5 фоизли пунктигача қоплаб бериш тизими жорий этилади.

Камида 30 та аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ҳаражатларининг 70 фоизини, бироқ 120 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Уйимнинг кадастр паспортини олдим. 1 дона пластик карта беришди. Илгарилари ичида ҳужжатлар йиғилган кадастр йиғмажилди берилар эди. Кадастр паспортим тўлиқ ҳолатда қилинган ёки қилинмалигини қандай билсам бўлади?

ЖАВОБ

Кадастр йиғмажилди бугунги кунда ҳам шакллантирилади ва кадастр идораларида сақланади.

Амалдаги қоидаларга кўра турар жой бўйича тўлиқ маълумотлар йиғилиб кадастр йиғмажилди шакллантирилганидан сўнг кадастр паспорти берилади, тўлиқ шакллантирилмаган бўлса кадастр паспорти расмийлаштирилмайди.

Кадастр картасини олган бўлсангиз кадастр йиғмажилдингиз тўлиқ шакллантирилган ҳисобланади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Мен уйимни кадастр қилганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

ЖАВОБ

Бунда Сизга мавжуд бўлган кадастр паспортига ўзгартириш киритиб, янгилаб берилади.
Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳаққи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ундан сўнг қўшимча қурилган бинони фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Нотурар
жойга кадастр ҳужжати тайёрланган ва бир қисмини олди-сотди қилиб бошқа шахсга сотганман. Қолган қисмига кадастр паспорти қилиш учун тўлов борми ёки йўқми?

ЖАВОБ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига билан тасдиқланган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибга асосан кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ўзингиз номингизга кадастр паспортини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тўлов ундирилмайди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #savol_javob #farmon

САВОЛ:

ПФ-6243-сон Фармонда аввал берилган ерга умрбод эгалик ҳуқуқи сақлаб қолиниши айтилган. Агар ушбу ерни сотмоқчи ёки мерос қилиб қолдирмоқчи бўлсам бу ҳуқуқ ўзгармайдими?

ЖАВОБ
:

Фармонга мувофиқ 2021 йил 1 августдан бошлаб мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиниши белгиланган.

‼️ Шунга мувофиқ, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан расмийлаштирилган ер участкасида жойлашган бино-иншоотлар бегоналаштирилганда ушбу ер участкаси ҳам янги мулк эгасига ўтади.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #savol_javob

Savol: Uyimni kadastr qilganimdan keyin hovlimda qo‘shimcha qurilish bo‘lgan. Bu holatda kadastr hujjatini yangilashim kerakmi?

🟢Javobni batafsil videoda bilib oling


🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM