Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
14.6K subscribers
19.3K photos
1.13K videos
2 files
13.4K links
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari bilan tanishishingiz (https://taplink.cc/oliymajlis) mumkin.
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Европа Иттифоқининг “Inter Pares” лойиҳаси раҳбари билан учрашув

Мулоқотда Ўзбекистон билан Европа парламенти ҳамда Европа Иттифоқига аъзо ва ҳамкор мамлакатлар миллий парламентларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш, икки ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган “Inter Pares” лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Халқаро_ҳамкорлик

☝️ 2022 йил 27 ноябрь куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси В. Володин бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташриф билан келди. “Самарқанд халқаро аэропорти”да юқори мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов кутиб олди.

🔹 Дастлаб В.Володин бошчилигидаги делегация аъзолари Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов ҳамроҳлигида “Ҳазрат Ҳизр” мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

🔹 Меҳмонлар кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовар жойларида бўлишди. Самарқанддаги тарихий ва маҳобатли бинолар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

🔹 Шунингдек, делегация аъзолари “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази, “Боқий шаҳар” мажмуасида ҳам бўлишди. Янги марказдаги биноларда Буюк ипак йўли даврига оид тарихий манзаралар акс эттирилгани, айниқса, ҳар қандай сайёҳни қадимий афсоналар оламига, тарихий обидалар дунёсига олиб кирадиган том маънодаги ноёб лойиҳа — “Боқий шаҳар” меъморий ансамбли меҳмонларнинг ҳайратига сабаб бўлди.

🔹 Шу билан делегация аъзолари Самарқандга ташрифини якунлаб Тошкетга учиб келди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
#Халқаро_ҳамкорлик

Россия Федерацияси Федерал мажлиси Давлат Думаси Раиси “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV