SAMARQAND VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI
4.11K subscribers
11.8K photos
1.59K videos
33 files
6.89K links
Samarqand viloyat adliya boshqarmasining telegram kanali.

Бизни кузатинг:
https://youtube.com/channel/UCfrxZAwBsy74sDdZG2OcMMQ

https://www.facebook.com/groups/1845889768777670
Download Telegram
#Меҳнат_ҳуқуқлари #Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.

🗓 Ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 календарь ҳафта давомида тўланади.

▶️ Ишсизлик нафақаси ишсиз деб тан олинган шахсга у маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади.
#Меҳнат_ҳуқуқлари #Биласизми

🔍 Қонунчиликка кўра, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин.

🗓 Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми 14 календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
😍1
#Таълим #Меҳнат_ҳуқуқлари

🎓 Қонунчиликка кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.

🗓 Шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида таҳсил олиб, ўқув режасини бажараётган ходимларга иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътили, қисқартирилган иш ҳафтаси ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ўзга кафолатлар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Меҳнат_ҳуқуқлари

Қонунчиликка кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

хизмат сафарларида бўлганда;

сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;

иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;

иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;

ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;

ходим фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;

иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан.
#Меҳнат_ҳуқуқлари

✔️Қонунчиликка кўра, ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонлари жумласига қуйидагилар киради:

🔹ходимларининг сони 20 нафар ва ундан ортиқ бўлган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотни (унинг алоҳида бўлинмасини) тугатиш;

🔹ходимлар сонининг (штатининг) қуйидаги миқдорда:

🏷 30 календарь кун ичида 50 нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;

🏷 60 календарь кун ичида 200 нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;

🏷 90 календарь кун ичида 500 нафар ва ундан ортиқ ходимнинг қисқариши.

⚠️ Аммо, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорларни ушбу кечиктириш келтириб чиқарган йўқотишларни иш берувчига бир вақтнинг ўзида қисман ёки тўлиқ компенсация қилиш орқали 6 ой муддатгача тўхтатиб туриши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1