SAMARQAND VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI
2.45K subscribers
6.94K photos
1.07K videos
23 files
4.54K links
Samarqand viloyat adliya boshqarmasining telegram kanali.

Бизни кузатинг:
https://youtube.com/channel/UCfrxZAwBsy74sDdZG2OcMMQ

https://www.facebook.com/groups/1845889768777670
Download Telegram
#infografika

Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги томонидан жорий этилган ҳамда 2023 йилда ишга туширилиши режалаштирилаётган электрон хизматлар тўғрисида маълумот инфографик кўринишда.
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oldin kishi sudlangan bo‘lsa, bu uning yaqinlari, qarindoshlarining taqdiriga ham taʼsir qilgan.

"Fuqaroning sudlanganligi qarindoshlarning konstitutsion huquqlarini cheklash, ularning qadr-qimmatini tahqirlashga sabab bo‘lolmaydi."

Yangilanayotgan Konstitutsiyaning 28-moddasi.
#Очиқ_адлия

Адлия ЖАМОАТЧИЛИККА ҲИСОБОТ беради🔈!

Нима?
💬Очиқ мулоқот ва савол-жавоб тарзидаги суҳбат.

⚠️Мақсад — Адлия вазирлиги фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, унинг 2022 йилдаги фаолияти ва истиқболдаги режаларини кенг жамоатчиликка етказиш, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари билан самарали қайта алоқани мустаҳкамлашдан иборат.

Адлия вазирлиги томонидан мана тўртинчи йилдирки, журналистлар, блогерлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида тизимдаги мавжуд муаммолар очиқ муҳокама қилинадиган учрашув ўтказиб келинмоқда.

2023 йил ҳам бундан мустасно эмас. Вазирлик раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтадиган медиа ивентда нафақат вазирлик фаолияти таҳлил қилинади, балки жамиятда ҳуқуқий соҳадаги асосий тенденциялар ҳам кўриб чиқилади. Журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита жавоб олиш имкониятига эга бўладилар.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига вазирлик бўйлаб медиа тур ташкил этилади.

Қачон?
28 март, соат 11.00 да

Қаерда?
Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари билан умумий чегарага эга. Унинг узунлиги 7000 километрдан зиёд, жумладан,

🇰🇿Қозоғистон билан – 2356,31,
🇰🇬Қирғизистон билан – 1476,12,
🇹🇯Тожикистон билан – 1296,9,
🇹🇲Туркманистон билан – 1831,49,
🇦🇫Афғонистон билан – 143 км,

Вeб-сайт:
www.samarqand.adliya.uz
Электрон почта: [email protected]

Бизни кузатинг

👇👇👇👇👇

ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ
Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт меҳнат стажига қўшиб ҳисобланмайди.
#Биласизми

🔰 Пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:

▫️ тут уруғи тайёрлаш;
▫️ тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
▫️ тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
▫️ тут ипак қурти парваришлаш;
▫️ тирик ва қуриқ пиллани саралаш;
▫️ тирик пиллани қуритиш;
▫️ пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
▫️ пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
▫️ уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
▫️ тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
▫️ тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
▫️ тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
▫️ тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
▪️Davlat xaridlari sohasida 2023-yilning fevral oyida o‘tkazilgan monitoring va tahlil natijalari

📄Vazirlik va idoralar tomonidan 2023-yilning fevral oyida jami 4,35 trln so‘mlik 77 411 ta davlat xaridlari amalga oshirilgan.

Agentlik tomonidan mazkur davrdagi davlat xaridlariga oid jami 25 mlrd so‘mlik qonunbuzilish holatlari yuzasidan buyurtmachilarga 26 ta taqdimnoma kiritilgan, shuningdek, aniqlangan holatlarga huquqiy baho berish uchun to‘plangan hujjatlar huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuborilgan.

☑️Jumladan, quyidagi qonunbuzilish holatlari aniqlandi:

🔸“Uzbekistan Airports” AJ buyurtmachiligida 4,3 mlrd so‘mga jihozlar xarid qilish bo‘yicha o‘tkazilgan davlat xaridida ishtirokchilarga raqobatni cheklovchi shartlar kiritilgan;

🔸 “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Xorazm hududiy filiali buyurtmachiligidagi 2,6 mlrd so‘mga “Temir-beton ustun” xarid qilish bo‘yicha o‘tkazilgan davlat xaridida “Davlat xaridlari to‘g‘risida”gi Qonun talablari buzilgan;

🔸Toshkent viloyati Bolalar ko‘p tarmoqli tibbiyot markazi buyurtmachiligidagi 796 mln so‘mga tibbiy asbob uskunalar sotib olish bo‘yicha o‘tkazilgan davlat xaridida affillanganlik holatlariga baho berilmagan.

Agentlik tomonidan kiritilgan taqdimnoma va so‘rovnomalar natijasida 12 ta davlat xaridi bekor qilingan hamda 7 ta maʼmuriy ish qo‘zg‘atilgan.

➡️Batafsil

Facebook | Telegram |YouTube|Instagram| anticorruption.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
ДХХ: Ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

#Навоий #Андижон #Самарқанд
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Гибрид автомобилларга алоҳида фарқловчи давлат рақами берилади

Ҳукумат қарори (132-сон, 25.03.2023 й.) билан айрим қарорларга ўзгартиришлар киритилди

🔰 Унга кўра:

🔹электромобилларга бериладиган алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари гибрид автомобилларга ҳам берилади;

🔹юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган юридик шахс номи, жойлашган жойи, СТИР рақами бўйича амалга оширилади;

🔹ЙҲХДХ органларида рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатларнинг сақланиш муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
28 март - Бутунжаҳон тарихчилар куни
————
Бугун бутун дунёда ўз ҳаётини тарих илми билан боғлаган инсонлар ўзларининг касб байрамларини нишонлайдилар.
Тарих инсониятнинг буюк хотирасидир. Унда аждодларнинг маънавияти, маданияти ва амалга оширган ишлари мужассам.
Тарихдан олинган маълумотлар, хулосалар ва фахр туйғуси инсон учун келажакка қўйилувчи ишончли қадам манбаи бўлади.
Ушбу сана билан барча тарих фани ўқитувчилари ва тарих илмига қизиқувчиларни табриклаймиз!

ℹ️ Ҳар қандай фанни тушуниш учун биринчи навбатда бу фаннинг тарихини билиш лозим. (Француз социологи ва файласуфи О.Конт)

Манба: dzen.ru

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
📖Сунъий интеллект "Ўткан кунлар" романида таърифланган "Отабек ва Кумуш" персонажларини яратди

Абдулла Қодирийнинг 1925 йилда ёзилган машҳур "Ўткан кунлар" романида таърифланган "Отабек ва Кумуш"нинг сиймолари сунъий интеллект ёрдамида яратилди.
Сунъий интеллект сиймоларини романда келтирилган тарифлар асосида шакллантирган.
Отабек – “оғир табиатлик, улуғ гавдалик, кўркам ва оқ юзлик, келишган, қора кўзлиқ, мутаносиб қора қошли ва эндигина мурти сабз урган бир йигит” – романнинг бош қаҳрамони, савдогар, Юсуфбек ҳожининг ўғли, бир муддат Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида таҳсил олган, йигирма тўрт ёшда.
Кумуш – “қуюқ жинггила кипрак”лари остидан “тимқора кўзлари” боқиб тургувчи, “қоп-қора камон, ўтиб кеткан нафис, қийиқ қошлари чимирилган-да, нимадир бир нарсадан чўчиган каби” кўрингувчи, “тўлған ойдек ғуборсиз оқ юз”лик ўн етти-ўн саккиз ёшлардаги, марғилонлик Мирзакарим қутидор қизи.

Бизни кузатинг
👇
ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ
Davlat xizmatlarini koʻrsatish sohasida vujudga keladigan korrupsiya qanday nomlanadi?
Anonymous Quiz
58%
1) Manfaatlar to‘qnashuvi
19%
2) Maishiy korrupsiya
18%
3) Hokimiyatdagi korrupsiya
5%
4) Mayda korrupsiya
#Очиқ_адлия

Адлия ЖАМОАТЧИЛИККА ҲИСОБОТ беради🔈!

💬Очиқ мулоқот ва савол-жавоб тарзидаги суҳбатга ОАВ ва жамоатчилик вакилларини таклиф этамиз!


Учрашув вақти: Бугун, 28 март куни соат 11.00 да

Қаерда?
Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5

⚠️Мақсад — Адлия вазирлиги фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, унинг 2022 йилдаги фаолияти ва истиқболдаги режаларини кенг жамоатчиликка етказиш, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари билан самарали қайта алоқани мустаҳкамлаш.
#Adliya_xabari

Toyloqda yangilanayotgan konstitutsiya boʻyicha davra suhbati oʻtkazildi

Xabaringiz bor joriy yilning 30-aprel kuni Oʻzbekistonda Konstitutsiyani oʻzgartirish boʻyicha xalq saylovi — referendum boʻlib oʻtadi. Shu munosabat bilan Samarqand viloyat adliya boshqarmasi tomonidan viloyatda “Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy qonuni loyihasi mazmun-mohiyati yuzasidan davra suhbatlari va seminar-treninglar oʻtkazilmoqda.

👉BATAFSIL 👈

A'zo bo‘ling:👇
ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдор шахслар маъмурий қамоққа олиниши мумкин

Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Президент томонидан имзоланган Қонунга (ЎРҚ–826, 27.03.2023 й.) асосан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди

🔰 Жиноят кодексига киритилган кўшимчага кўра:

🔹 Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш таълим ташкилоти педагог ходимига нисбатан худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жозо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

▫️БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (45 млн сўмдан 60 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
▫️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

☑️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (15 млн сўмдан 30 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Эндиликда мазкур Кодексга киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, худди шундай ҳуқуқбузарлик таълим ташкилоти педагог ходимига нисбатан содир этилса, БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (30 млн сўмдан 45 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

📝 Шунингдек, педагог ходимнинг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (илгари 5 баравардан 7 бараваргача), мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача (илгари 7 баравардан 10 бараваргача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📌 Бундан ташқари, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса:

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (илгари 7 баравардан 10 бараваргача), мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача (илгари 10 баравардан 15 бараваргача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга (илгари ушбу жазо чораси қўлланилмаган) сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_апрелдан

Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина my.vetgov.uz сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда тегишли мезонларга мос келувчи паррандачилик хўжаликларига берилади.