SAMARQAND VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI
2.58K subscribers
6.82K photos
1.06K videos
23 files
4.48K links
Samarqand viloyat adliya boshqarmasining telegram kanali.

Бизни кузатинг:
https://youtube.com/channel/UCfrxZAwBsy74sDdZG2OcMMQ

https://www.facebook.com/groups/1845889768777670
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотураиуслар фаолиятида ўтказилган "рейд" тадбирлари натижасига кўра бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғи билан жорий йил 10 июлдан эътиборан:

Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус З.Саидова ва Р.Курбановнинг лицензиясини амал қилиш муддати 15 кунга;

Самарқанд туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Э.Ахтамовнинг лицензияси 15 кунга;

Пайариқ туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф.Муҳаммадиевнинг лицензияси 1 ойга;

Иштихон туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Бахрамовнинг лицензиясини амал қилиш муддати 1 ойга тўхтатилди.

👇👇👇👇👇
ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ|WEB-SAYT
#Адлия_хабари

📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

📌
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

👉 Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари
🔹Адлия вазири ўринбосари Самарқанддаги адлия органларига ташриф буюрди

Бугун адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов Самарқанд вилоятига хизмат сафарини бошлади. Дастлаб вазир ўринбосари Самарқанд шаҳар адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказида бўлиб, бу ерда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматларидан янада қулай, осон фойдаланишлари учун яратилаётган имкониятлар кўлами билан танишди. Тизим ходимларининг иш шароитлари, жараёндаги муаммолар ва хизматлар сифатини такомиллаштириш бўйича таклифларини ўрганди. Марказдаги бошқа қулайлликар самарасини кўздан кечирди.

Бугунги кунда Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказида “3 қадам” тамойили жорий этилган бўлиб, хизмат кўрсатиш тезкорлигини ошириш мақсадида хизматлар “осон”, “ўрта” ва “мураккаб” тоифаларга ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўтган 6 ойида Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан фуқароларга жами 174 892 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, 64 848 тасини онлайн тарзда кўрсатилган хизматлардир.

А.Каримов томонидан тизим масъуллари билан ўзаро мулоқотда бу борада аҳамият қаратилиши лозим бўлган муҳим масалалар юзасидан таклифлар ва фикр-мулоҳазалар муҳокама қилинди ҳамда тегишли тафсияларни берди.
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Адлия вазирининг навбатдаги манзили Пайариқ тумани.

Туман ҳокими И.Жабборов қурилиши таклиф этилаётган туман 2-сон ФҲДЁ бўлими учун янги бино лойиҳаси билан таништирди. Агар мазкур таклиф маъқулланса туманнинг Челак шаҳарчаси ва унга яқин ҳудудлар аҳолиси замонавий бинодаги ФҲДЁ хизматларидан фойдаланиш имконига эга бўлади.

А.Тошқулов шундан сўнг туман адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ва юридик хизмат кўрсатиш маркази, ФҲДЁ бўлимлари бошлиқлари билан учрашди. Тизимда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, хусусан уйма-уй юриш орқали фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш, ҳал қилишда самарадорлик эришиш борасида кўрилаётган чоралар, амалий ишлар таҳлили билан танишди.

Хусусан, мазкур адлия органларида жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш сифати, ходимларнинг иш жараёнлари, мавжуд шарт-шароитлар ҳамда камчиликларни ўрганди. Уларнинг соҳани янада ривожлантириш, хизматлар сифатини янада яхшилаш, кўзга ташланаётган муаммоларни бартараф қилиш билан боғлиқ фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутди.

Жумладан, бу борада вазирлик томонидан кўрилаётган чоралар, қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида маълумот бериди. Ходимларга касбий ривожланиш, ўз устида ишлаш, фуқаролар билан хуш муомалада бўлиш юзасидан кўрсатмалар берди.