QOŃÍRAT HÁKIMLIGI |Rásmiy kanal|
8.57K subscribers
45.4K photos
4.74K videos
27 files
13.7K links
Download Telegram
#Алишер_Навоий #580йил

🔷 Алишер Навоий 10-12 ёшларидан шеър ёза бошлаган. Тарихчи Хондамирнинг ёзишича, ёш Навоийнинг истеъдодидан мамнун бўлган мавлоно Лутфий, унинг:

Оразин ёпқоч, кўзумдан сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш

матлаъли ғазалини тинглаб: "Агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг форсий ва туркий байтимни шу ғазалга алмаштирардим..." деган. Алишер Навоий 15 ёшида шоир сифатида кенг танилган. Шеърларини туркийда Навоий, форсийда Фоний тахаллуслари билан ёзган.

#Республика_Маънавият_ва_маърифат_маркази_Қўнғирот_туман_бўлими
👇👇👇
https://t.iss.one/qongiratrkuz