QOŃÍRAT HÁKIMLIGI |Rásmiy kanal|
7.49K subscribers
51.2K photos
5.55K videos
32 files
15.8K links
Download Telegram
#Қорақалпоғистон_Республикаси #Келажак_лидерлари

⚡️Оролбўйи ёшларининг бир гуруҳи давлат хизмати ва раҳбарлик лавозимларига тайёрланади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси мажлислар залида “Келажак лидерлари” клубининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раҳбарияти, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул вакиллари, Клуб аъзолари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда қатнашган вазирлик, идора раҳбарлари 20-35 ёшдаги фаол, ташаббускор ва иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, янги авлод истиқболли кадрларини селекция қилишда ушбу Клубнинг ўрнини алоҳида эътироф этишди.

Эслатиб ўтамиз, Клуб аъзолиги учун ўтказилган очиқ танловда 468 нафар номзод ичидан 50 нафари ғолиб деб топилди.

☝️Қорақалпоғистон Республикасининг ТОП-50 талик лидер ёшлари билан танишишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube