QOŃÍRAT HÁKIMLIGI |Rásmiy kanal|
8.01K subscribers
46K photos
4.83K videos
27 files
13.9K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида масъул бўлган ягона орган тузилади

Президент фармойиши (Ф–5634-сон, 17.02.2021 й.) билан 2021–2030 йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегияси концепцияси тасдиқланди.

🔰 Концепция, жумладан, қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:

асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, таълим, парвариш ва бошқа зарур бўлган маҳсулотлар ва хизматлар олишга имконияти бўлмаган болаларга кўмаклашиш;

касаллик, ишсизлик, оналик ва ногиронлик каби ҳолатлар туфайли ўзини ўзи таъминлаш масалаларини тўлиқ ҳал қила олмайдиган меҳнатга лаёқатли фуқароларни кафолатланган даромадлар билан таъминлаш;

кекса ёшдаги фуқароларни кафолатланган даромад билан таъминлаш;

ижтимоий суғурта тизимини жорий этиш.

🔰 Шунга кўра, концепция доирасида қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилган:

● аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул бўлган ягона органни белгилаш;

● олис ва чекка ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун скрининг ва даволаш тадбирларига хусусий шифохоналар жалб этиш ва уларга субсидия ажратиш;

● чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлаш, бошпанасиз қолган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган оилалар ва шахсларни мулк ҳуқуқи берилмаган ҳолда жойлаштириш учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойларни сотиб олиш тартибини жорий этиш;

● тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидиялар бериш;

● болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини янги босқичга олиб чиқишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ягона миллий тизимини сақлаган ҳолда Болалар Омбудсмани фаолиятини ташкил этиш;

● имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш моделини жорий қилиш.

🏥 2025 йилга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги негизида туман (шаҳар)лар миқёсида Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади.

📊 Давлат бюджетининг аҳолини ижтимоий ҳимоясига харажатлари ички ялпи маҳсулотга нисбатан 2019 йилги 1 фоиздан 2030 йилда 1,5 фоизга етказилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

🇺🇿
Адлия вазирлиги Конституциявий суд билан хамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

☑️ Имтиҳонда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин.

🔄 Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.

📌 Имтиҳон шартлари билан бу ерда батафсил танишинг.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлиб пул мукофотларини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

🇺🇿 Адлия вазирлиги Конституциявий суд билан хамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

☑️ Имтиҳонда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин.

🔄 Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.

📌 Имтиҳон шартлари билан бу ерда батафсил танишинг.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлиб пул мукофотларини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ёнғин хавфсизлиги ходими сифатида ноқонуний пул ундираётган фирибгарлардан огоҳ бўлинг

⚠️ Сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланишида аҳоли орасида, айниқса туманларда махсус-формали кийим-бош кийиб юрган ёки шу кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништириб фуқаролардан йиллик 20 000-40 000 сўм атрофида мажбурий тарзда солиқ ёки коммунал тўлов сифатида ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.

☑️ Юқоридаги масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда, ушбу ҳаракатлар турли хил шаклда ташкил этилган, асосан номида “ёнғин”, “олов”, “қарши кураш”, “хавфсизлик”, “ҳимоя” каби сўзлардан иборат бўлган ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича Адлия вазирлиги айрим шахслар томонидан ўзларини “давлат ёнғин назорати органлари ходими” сифатида таништирган ҳолда ёлғон маълумотлар асосида фуқаролардан мажбурий тўлов тўланишини талаб этиши ноқонунийлигини маълум қилади.

🔰 Эслатиб ўтиш жоизки, фуқаролар мажбурий тарзда қуйидаги коммунал хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориши лозим:

👉 Совуқ сув таъминоти;
👉 Иситиш ва иссиқ сув таъминоти (кўп қаватли уйларда);
👉 Электр таъминоти;
👉 Газ таъминоти;
👉 Канализация (истеъмолчи уланган бўлса);

❗️Шу ўринда такроран маълум қилинадики, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ бирон бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас.

📋 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209¹-моддасига кўра формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш учун жавобгарлик белгиланганлигини эслатамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2023 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot