QOŃÍRAT HÁKIMLIGI |Rásmiy kanal|
8.18K subscribers
45.7K photos
4.78K videos
27 files
13.9K links
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
🇰🇿🇺🇿 «Эт ва тирноқдекмиз» — Президент Ўзбекистон сув тошқини оқибатларини бартараф этишда Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Шавкат Мирзиёев Сардобадаги техноген офат туфайли Қозоғистоннинг жанубий қисмидаги ҳудудлар ҳам зарар кўргани, Ўзбекистон ҳукумати табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшни давлат билан яқиндан ҳамкорлик қилишини айтиб ўтди:

🌀 «Афсуски, Сардобадаги офат натижасида биз билан чегарадош бўлган ён қўшнимиз — Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти Мақтарал туманининг айрим аҳоли пунктларини ҳам сув босди.

📞 Биз Қозоғистон Президенти, ҳурматли Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали бу масалани ўзаро тушуниш ва очиқлик руҳида атрофлича муҳокама қилиб олдик. Куни кеча Туркистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев бошчилигидаги делегация воқеа жойида бўлиб, вазиятни ҳар томонлама чуқур ўрганди.

❗️Биз қардош қозоқ халқи билан азал-азалдан бир дарёдан сув ичиб, ўзаро қуда-анда бўлиб, эт билан тирноқдек яқин бўлиб яшаганмиз. Қувончли кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам ҳамиша бир-биримизга елкадош бўлиб, қўллаб-қувватлаб келганмиз.

🔘 Ушбу кутилмаган техноген офат нафақат аҳолимизга, балки қўшни қозоқ биродарларимизга ҳам ортиқча ташвиш ва зиён етказганидан жудаям хижолатдамиз. Уларнинг аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонлари зарар кўрганидан, албатта, биз жуда афсусдамиз.

🤝 Ҳукуматимиз, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, бошқа мутасадди ва мутахассислар қозоғистонлик ҳамкасблари билан биргаликда табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича, албатта, яқиндан ҳамкорлик қилади».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони —1577 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане число полностью выздоровевших от коронавируса достигло 1577 человек.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
‼️ Автотранспорт воситаларининг СТИКЕРСИЗ, шунингдек, мототранспорт ва велосипедларнинг ҳаракатланишига "яшил" ҳудудларда рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

"Сариқ" ва "қизил" ҳудудларда:

автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Учинчи — "яшил" тоифадаги ҳудуд — коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган (ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар:

Навоий,
Жиззах ва
Қашқадарё вилоятлари.

"Яшил" ҳудудларда, юқоридагиларга қўшимча равишда:

❗️парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно),

❗️автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатига,

❗️давлат ташкилотларида фуқаролар қабулларига ҳам рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

"Яшил" ва "сариқ" тоифадаги ҳудудларда йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда савдо мажмуалари фаолият юритишига қуйидаги талаблар асосидагина рухсат берилди:

🚕 ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР — йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим;

💇🏻‍♂️ САРТАРОШХОНА ВА ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ — хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари — тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки устма-уст 2 та оддий спанбонд ниқобли), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда "1 та хизмат кўрсатувчи шахс — 1 та мижоз" тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши лозим;

🛒 САВДО МАЖМУАЛАРИ — қатъий ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат этилади, бунда: савдо мажмуасининг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
2020 йил 8 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2314 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 8 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2314.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони —1721 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане число полностью выздоровевших от коронавируса достигло 1721 человек.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🇺🇿 Бугундан бошлаб Ўзбекистонда карантин чекловлари енгиллаштирилди, "қизил", "сариқ", "яшил" даражалар билан чегараланадиган режим жорий қилинди. Чеклов чоралари республика ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади.

🇯🇵 Япония COVID-19 ни даволаш учун "Ремдесивир" вирусга қарши дори воситасидан фойдаланишни тасдиқлади. "Gilead" компанияси томонидан ишлаб чиқилган дори аввалига Эбола вирусини даволаш мақсадида ишлаб чиқилган эди BBC

🇺🇸 АҚШда ишсизлик тўғрисидаги даъволар 33,3 миллионга етди. Ўтган ҳафтада яна 3,2 миллион америкалик коронавирус туфайли иқтисодий йўқотишлар ўсишда давом этаётганлиги сабаб ишсизлик нафақаси сўраб мурожаат қилишган Guardian

✈️🌐 Жаҳон сайёҳлар ташкилотининг (UNWTO) ҳисоботига кўра, 2020 йилда сайёҳлик соҳасида халқаро саёҳатлар ҳажми 89 фоизгача пасайиши кузатилиши мумкин. Энг ёмон ҳолатларда инқироз дунё миқёсида 120 миллион кишининг фаровонлиги ва қарийб 1 триллион доллар йўқотилишига таҳдид солмоқда Guardian

🇷🇺 Россия коронавирус билан зарарланганлар сони бўйича Германия ва Францияни ортда қолдирди. Шунингдек, Москва шаҳар мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, Москвада коронавирус юқтирганларнинг ҳақиқий сони 300 мингга яқин кишини ташкил этади Kommersant

🇫🇷 Франция ички ишлар вазири 11 майда Францияда карантин тадбирлари бекор қилингандан сўнг ҳам мамлакат чегаралари камида июнь ойи ўрталарига қадар ёпиқ бўлишини маълум қилди Reuters

🇷🇺 Россия Федерациясининг халқаро парвозлари сентябрь ойигача, пессимистик режаларга кўра эса йил охирига қадар ёпиқ бўлади РИА новости

🇬🇪 Грузияда 15 июндан бошлаб ички туризм тикланади, 1 июлдан эса хорижий сайёҳларнинг мамлакатга киришига рухсат берилади ТАСС

📉 Пандемия ўзаро иқтисодий ёрдам дея аталувчи тизимни барбод қилди (Sharing economy). "Uber", "Lyft" ва "Airbnb" каби компаниялар истеъмолчилар талаби деярли йўқолганини маълум қилди NYT

Манба 👉 https://t.iss.one/aoka_uz/1740

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❇️ Яшил ҳудуд

🌕 Cариқ ҳудуд

🔴 Қизил ҳудуд

Ушбу алоҳида ҳудудларда қайси фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади, қайсиларига эса рухсат берилмайди?

Батафсил ушбу инфографикаларда.

Манба: @huquqiyaxborot

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌀 Коронавирус қанчалик тез тарқалади — кўринг

Япониянинг NHK телеканали томонидан ғайриоддий тажриба ўтказилди. Унда коронавирус инфекциясининг одамдан одамга юқиш тезлиги кўрсатилди.

🍽 Ресторанда ҳар кимга дуч келиши мумкин бўлган вазият симуляция қилинди. Тадқиқотда 10 киши иштирок этди. Қатнашувчилардан бирининг қўлига маълум модда суртилиб қўйилди. Ушбу модда қоронғида ўзидан ёруғлик таратади.

🦠 Ярим соат ичида ҳар бир иштирокчининг (!) терисида кўринмас бўёқ зарралари пайдо бўлди. Ушбу модда ҳатто уч иштирокчининг юзларида топилди. Идишларда ҳам махсус модда аниқланди.

‼️ Шундай қилиб, тажриба муаллифлари вирусни одамдан одамга юқтириш ҳатто яқин алоқасиз (!) ҳам мумкин эканини тасдиқлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️⚡️Өзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 11 нафарга етди

Тойлоқлик Ў. шу йилнинг 9 май куни бурнидан қон кетиши ва умумий аҳволи оғирлиги кузатилганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилоят филиали реанимация бўлимига ётқизилган.Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” инфекцияси ҳам аниқланган.

Ушбу бемор (эркак) сурункали бўйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида бўлган. Унга иккинчи гуруҳ ногиронлик ҳам белгиланган.

Шу йилнинг 28 апрелидан 5 майигача у юқорида келтирилган ташхис билан тиббиёт муассасасида даволанган, мунтазам режали диализ сеансларини олиб келган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатимиздаги нуфузли мутахассислар билан бирга хорижлик шифокорлар томонидан ҳам бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.

Бироқ мутахассисларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники