QOŃÍRAT HÁKIMLIGI |Rásmiy kanal|
8.22K subscribers
45.6K photos
4.76K videos
27 files
13.8K links
Download Telegram
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасалари киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.

Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

ногирон фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

☑️ Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot