Forwarded from Qo'ng'irot tuman adliya bo'limining huquqiy targ'iboti
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қарорга кўра:
🔻низоларни муқобил усулда ҳал этиш билан шуғулланувчи профессионал медиаторларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Медиация маркази;
🔻 профессионал медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этилиши ва фаолият юритиши мумкин.
☑️ Медиация маркази ва Низоларни муқобил усулда ҳал этиш марказининг асосий вазифаларидан бири медиация, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитраж фаолиятига низоларни муқобил усулда ҳал этиш тартиб-таомилини амалга ошириш учун шарт-шароит яратишдир.
🏢 Қарорга кўра, Тошкент давлат юридик университети ва Юристлар малакасини ошириш маркази муассислигида Тошкент медиация маркази ташкил этилади.
🏛 Тошкент шаҳрида 2020 йил 1 июлдан бошлаб, эксперимент тариқасида, давлат хизматлари марказлари биноларида низолашувчи фуқароларга медиатор хизматидан фойдаланиш учун алоҳида хоналар ажратилади.
✅ Экспериментнинг ижобий натижалари асосида 2021 йил 1 апрелга қадар ушбу амалиёт барча давлат хизматлари марказлари биноларида татбиқ этилади.
https://t.iss.one/QongirotHuquqiyMaslahat

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий қилинди
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–675, 18.02.2021 й.).
🔰 Қонун билан Жиноят процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга кўра:
● Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш;
● Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув;
● Айбга иқрорлик тўғрисида келишув институтлари жорий қилинди.
✅ Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш – гувоҳ ва жабрланувчини ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг илтимосига кўра сўроқ қилиш бўлиб, у суд томонидан амалга оширилади.
➡️ Гувоҳ ва жабрланувчини объектив сабабларга кўра кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қоладиган ҳолларда, уларнинг кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин.
♻️ Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув – жиноят ишини тўхтатиб туриш, тугатиш, бирлаштириш, айблов далолатномаси ёки хулосасини, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни прокурорга юбориш ҳамда номақбул далилларни чиқариб ташлаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
❌ Дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги 10 суткадан ошмаслиги керак.
♻️ Айбга иқрорлик тўғрисида келишув – ўта оғир жиноят ҳисобланмайдиган жиноятлар бўйича айбига иқрор бўлган, жиноятни очишга кўмаклашган ва зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан прокурор билан тузиладиган келишув.
❕Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо белгиланган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаган ҳолда тайинланади.
▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Айрим ОТМларда “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади
Қарорга кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тузилмасида Сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш департаменти тузилди.
💰 Тегишли таркибда Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича қўшма альянс ташкил қилиниб, унга жами 200 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
⌨️ 2021 йил 1 сентябргача Очиқ маълумотлар портали фаолияти доирасида давлат ва бошқа маълумотлар тўпламларини олиш имкониятини тақдим этувчи рақамли маълумотлар платформаси яратилади.
🎓 Қарорга мавофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан грант асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган ОТМ ва илмий ташкилотлар (5 та) рўйхати тасдиқланди.
👨🏫 Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини амалий қўллаш бўйича ўқув курслари ва фанларини жорий қилиш кўзда тутилган ОТМ рўйхати (15 та) тасдиқланди.
🗓 2021 йилдан сунъий интеллект соҳасида стажёр-тадқиқотчилар ҳамда таянч докторантурада таҳсил олиш учун ҳар йили 5 кишилик квота мақсадли ажратилади.
☑️ “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” докторантура ихтисослиги ташкил қилинади.

Божхона постларида нормадан ортиқ товарларни вақтинча сақлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (102-сон, 25.02.2021 й.) билан Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларига нисбатан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
❗️Низомга кўра, давлат божхона хизмати органлари томонидан вақтинча сақлаш учун қабул қилинган барча товарларнинг вазни ва миқдори ўлчовдан ўтказилиши шарт.
🗓 Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар ва уларнинг ҳужжатлари кўпи билан 30 календарь кун, тез бузиладиган товарлар эса кўпи билан 2 календарь кун мобайнида сақланади.
✅ Сақлаш муддати уларни вақтинча сақлаш учун қабул қилинган куннинг кейинги кунидан ҳисобланади.
➡️ Фуқаролар томонидан маълум қилинган товарларнинг божхона қийматини тасдиқловчи товар ҳужжатлари тақдим этилмаган тақдирда, давлат божхона хизмати органи товарларнинг божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.
☑️ Чегара божхона постлари томонидан вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни сақлаганлик учун товарлар вақтинча сақловга олинган кундан эътиборан ҳар 100 кг.гача оғирликка (брутто) тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ҳар бир календарь кун учун:
➖дастлабки 5 кунда БҲМнинг 5 фоизи (12 минг 250 сўм) миқдорида, кейинги 10 кунда БҲМнинг 7 фоизи (17 минг 150 сўм) миқдорида, қолган кунларда БҲМнинг 10 фоизи (24 минг 500 сўм) миқдорида;
➖тез бузиладиган товарларни вақтинча сақлаганлик учун БҲМнинг 15 фоизи (36 минг 750 сўм) миқдорида божхона йиғими ундирилади.
▫️Товарларни қайтариш, ваколатли шахс (товарларнинг эгаси) томонидан далолатноманинг божхона органи томонидан тасдиқланган нусхаси ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиш билан амалга оширилади.
🔁 Товарлар божхона йиғими тўлангандан ҳамда ҳужжатлар расмийлаштируви тугагандан кейин дарҳол қайтарилади.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (120-сон, 04.03.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
📝 Низомга кўра, бир йўла тўланадиган пул мукофотининг миқдори тақдирлаш тўғрисидаги Президент Фармони, қарори ёки Олий Мажлис палаталарининг қарори қонуний кучга кирган пайтдан амалда бўлган БҲМдан келиб чиқиб ҳисобланади.
💰“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахслар ойлик иш ҳақи ёки пенсияга қўшимча равишда ҳар ойда БҲМ миқдорида устама ҳақ оладилар.
🏦 Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш АТ “Халқ банки”нинг барча филиаллари томонидан амалга оширилади.

Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати

ТДЮУ қошидаги академик лицей битирувчилари университетга суҳбат асосида қабул қилиниши мумкин
“Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3308, 09.06.2021 й.).
✅ Низомга кўра, ТДЮУ бакалавриатига абитуриентлар қабул параметрларидан ташқари ТДЮУ томонидан белгиланадиган ўринлар сонига мос равишда қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида ўқийди.
📂 Ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.
📌 Бунда ҳар йили 10 июндан кечикмасдан махсус комиссия ташкил этилади.
📝 Битирувчилар ҳар йили 20 июндан кечикмасдан махсус комиссияга тавсиянома беришни сўраб ариза билан мурожаат қилади.
❗️Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йили битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади (20 июндан бошлаб 5 иш кунидан ошмаган муддатда).
🗓 Низомга кўра, ҳар йили 1 июлдан кечикмасдан суҳбат комиссияси тузилиб, якка тартибдаги суҳбат ҳар йили 10-20 июль кунлари ўтказилади.
📊 Суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича абитуриентга қўйилган (0 дан 100 гача оралиқдаги) баллар асосида аниқланади.
📹 Суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этишда видео ва аудиоёзувлардан фойдаланилади.
☑️ Натижалар ТДЮУ расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида эълон қилинади.
🚫 ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.
❕Академик лицей томонидан берилган тавсиянома икки йил давомида амал қилади.
▫️ Мазкур тартиб расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
@QongirotHuquqiyMaslahat

Давлат хариди тизими такомиллаштирилади
“Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5171-сон, 02.07.2021 й.) қабул қилинди
🔘 Қарорга кўра, 2021 йил 5 июлдан тегишли (24 та) корпоратив буюртмачилар:
➖ давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги эълонлар ва давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот портали ҳамда ОАВда жойлаштиради;
➖ товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати БҲМнинг 25 минг баравари миқдоридан ошган ҳолларда, харидга доир техник топшириқлар ва тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасига киритади.
❌ Шунингдек, мазкур корпоратив буюртмачилар учун индивидуал тарзда Президент ва Ҳукумат қарорларига мувофиқ белгиланган давлат харидларини тўғридан-тўғри ёки тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширишнинг мавжуд тартиблари бекор қилинади.
🔰 Қарорга кўра:
➖ етказиб берувчиларнинг дастлабки малака танловини ўтказиш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади;
➖ омбор ва транспорт логистикасини бошқариш тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали “E-ombor” товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олиш электрон тизими жорий этилади.
📝 Қарор билан шунингдек, Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қўнғирот тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
@qongiratrkuz

Нукусда “Ёш олимлар академияси” ҳамда Ёшлар технопарки ташкил этилади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида”ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–5202-сон, 29.07.2021 й.) қабул қилинди.
🏢 Қарорга кўра, Нукус шаҳрида “Ёш олимлар академияси” ҳамда ёш олимлар, стартап лойиҳалар эгалари, тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ёшлар технопарки ташкил этилади.
☑️ Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳузурида ўсимликлар уруғлари генбанки билан таъминланган лаборатория, бизнес-акселератор ўқув маркази очилади.
🗾 Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари электрон хариталаниб, маълумотлар базаси яратилади.
🔎 Шахсларнинг юзи бўйича аниқлаш технологияси жорий этилади.
✅ Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб автоном ичимлик шўр сувни тузсизлантириш технологияси ишлаб чиқилади.
💧Қорақалпоғистон Республикасида 2,5 минг гектар майдонда пахта, ғалла, кунжут, маккажўхори ва чорва озуқаси экинларини суғоришда ёмғирлатиб суғориш тизими жорий этилади.
➡️ Синов лабораториялари модернизация қилиниб (озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, электротехника, енгил саноат), намуналарни лабораторияга етказиш бўйича логистика хизмати йўлга қўйилади.
📌 Шунингдек, шўрланган тупроқлар балл бонитетини аниқлаш мақсадида олий таълим муассасалараро комплекс биокимёвий таҳлил маркази ташкил этилади.

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари тасдиқланди
“Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (484-сон, 02.08.2021 й.) қабул қилинди.
📝 Қарор билан Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ҳамда техник кўрикдан ўтказиш қоидалари тасдиқланди.
🛳 Кичик ҳажмли кема – асосий двигателлари қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари), елканли кемалар ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар.
⏳ Жисмоний ёки юридик шахс кичик ҳажмли кема харид қилганда техник ҳолатидан қатъи назар, рўйхатдан ўтказиш учун тегишли ҳудудий бошқармага 30 иш кунида мурожаат этади.
🖥 Кемани рўйхатдан ўтказишни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Кичик хажмли кемалар” ахборот тизими орқали ҳам амалга ошириш мумкин.
🗓 Аризалар 1 иш кунида кўриб чиқилади.
🎫 Шунга кўра, кичик ҳажмли кема дастлабки техник кўрикдан ўтказилади ва кема билети расмийлаштирилади.
🔰 Кемаларни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидагича тўловлар ундирилади:
👉 моторли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) – БҲМнинг 20 фоизи (49 минг сўм);
👉 моторсиз кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) – БҲМнинг 10 фоизи (24 500 сўм);
👉 кема билети дубликатини бериш – БҲМнинг 10 фоизи (24 500 сўм).
❗️Рўйхатдан ўтказилмаган кемалардан фойдаланиш тақиқланади.

Telegram
Huquqiy axborot
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

❗️Ерга оид қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
“Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–708-сон, 16.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари Кенгаши ҳужжатлари устидан судга шикоят қилиш ва прокурор протест келтириши мумкинлиги белгиланди.
❕Суғориладиган ерни қурилиш қилиб ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик (2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) ўрнатилди.
📌 Суғориладиган ерни сотиш ёки уни қонунга хилоф тарзда ўзгага бериш учун жавобгарлик белгиланди. Унга кўра, ушбу ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 8-10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилади.
➡️ Бундан ташқари, қонун билан ерга оид қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар кучайтирилди.
📝 Ер кодексида вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш ваколати бекор қилиниб, ҳокимлар фақат ерни ижарага бериш бўйича танлов якунларини тасдиқлаши мумкин.
🔎 Вилоят ҳокимларининг ерга оид қарор лойиҳалари ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.
🔰 Туман ҳокимларининг ерни ижарага бериш ҳуқуқи чекланиб, қуйидаги ерларни ижарага бериш шартномаси туман ҳокимлиги билан тузилади:
➖ Ҳукумат томонидан илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига, агросаноат кластерларига, инвесторларга берилган ерлар;
➖ вилоят ҳокимининг электрон танлов натижаларини тасдиқлашга оид қарори асосида ажратилган ерлар;
➖ электрон аукцион асосида берилган ерлар;
➖ хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига Ҳукумат томонидан ажратилган ерлар.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–700-сон, 06.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга кўра, Президент давлат хавфсизлик хизмати қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ҳамда ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан мустақил тарзда олиб боради.
💼 Президент давлат хавфсизлик хизматига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
☑️ Президент давлат хавфсизлик хизмати бевосита Президентга бўйсунади ва унга ҳисобдордир.
➡️ Президент давлат хавфсизлик хизмати касбга яроқлилик бўйича текширувдан муваффақиятли ўтган, муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган Ўзбекистон фуқаролари билан ихтиёрий асосда тўлдирилади.
📌 Хизматга Қуролли Кучлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг захирасидаги ёки резервидаги фуқаролар, шунингдек Ўзбекистоннинг аёл жинсига мансуб бўлган, ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги бўйича тегишли касбий тайёргарликка эга бўлмаган фуқаролари қабул қилинади.
▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–700-сон, 06.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга кўра, Президент давлат хавфсизлик хизмати қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ҳамда ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан мустақил тарзда олиб боради.
💼 Президент давлат хавфсизлик хизматига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
☑️ Президент давлат хавфсизлик хизмати бевосита Президентга бўйсунади ва унга ҳисобдордир.
➡️ Президент давлат хавфсизлик хизмати касбга яроқлилик бўйича текширувдан муваффақиятли ўтган, муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган Ўзбекистон фуқаролари билан ихтиёрий асосда тўлдирилади.
📌 Хизматга Қуролли Кучлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг захирасидаги ёки резервидаги фуқаролар, шунингдек Ўзбекистоннинг аёл жинсига мансуб бўлган, ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги бўйича тегишли касбий тайёргарликка эга бўлмаган фуқаролари қабул қилинади.
▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Telegram
Huquqiy axborot
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари тасдиқланди
“Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (484-сон, 02.08.2021 й.) қабул қилинди.
📝 Қарор билан Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ҳамда техник кўрикдан ўтказиш қоидалари тасдиқланди.
🛳 Кичик ҳажмли кема – асосий двигателлари қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари), елканли кемалар ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар.
⏳ Жисмоний ёки юридик шахс кичик ҳажмли кема харид қилганда техник ҳолатидан қатъи назар, рўйхатдан ўтказиш учун тегишли ҳудудий бошқармага 30 иш кунида мурожаат этади.
🖥 Кемани рўйхатдан ўтказишни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Кичик хажмли кемалар” ахборот тизими орқали ҳам амалга ошириш мумкин.
🗓 Аризалар 1 иш кунида кўриб чиқилади.
🎫 Шунга кўра, кичик ҳажмли кема дастлабки техник кўрикдан ўтказилади ва кема билети расмийлаштирилади.
🔰 Кемаларни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидагича тўловлар ундирилади:
👉 моторли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) – БҲМнинг 20 фоизи (49 минг сўм);
👉 моторсиз кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) – БҲМнинг 10 фоизи (24 500 сўм);
👉 кема билети дубликатини бериш – БҲМнинг 10 фоизи (24 500 сўм).
❗️Рўйхатдан ўтказилмаган кемалардан фойдаланиш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари тасдиқланди
“Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (484-сон, 02.08.2021 й.) қабул қилинди.
📝 Қарор билан Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ҳамда техник кўрикдан ўтказиш қоидалари тасдиқланди.
🛳 Кичик ҳажмли кема – асосий двигателлари қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари), елканли кемалар ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар.
⏳ Жисмоний ёки юридик шахс кичик ҳажмли кема харид қилганда техник ҳолатидан қатъи назар, рўйхатдан ўтказиш учун тегишли ҳудудий бошқармага 30 иш кунида мурожаат этади.
🖥 Кемани рўйхатдан ўтказишни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Кичик хажмли кемалар” ахборот тизими орқали ҳам амалга ошириш мумкин.
🗓 Аризалар 1 иш кунида кўриб чиқилади.
🎫 Шунга кўра, кичик ҳажмли кема дастлабки техник кўрикдан ўтказилади ва кема билети расмийлаштирилади.
🔰 Кемаларни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидагича тўловлар ундирилади:
👉 моторли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) – БҲМнинг 20 фоизи (49 минг сўм);
👉 моторсиз кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) – БҲМнинг 10 фоизи (24 500 сўм);
👉 кема билети дубликатини бериш – БҲМнинг 10 фоизи (24 500 сўм).
❗️Рўйхатдан ўтказилмаган кемалардан фойдаланиш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Telegram
Huquqiy axborot
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тўғрисида қонун қабул қилинди
“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–713-сон, 13.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
🔰 Қонунга кўра, сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган объектлар аҳамиятига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:
➖ I тоифа – хавфлилик омили паст бўлган объектлар;
➖ II тоифа – хавфлилик омили ўртача бўлган объектлар;
➖ III тоифа – хавфлилик омили юқори бўлган объектлар;
➖ IV тоифа – хавфлилик омили жуда юқори бўлган объектлар.
🏢 Ўзбекистон ҳудудида сейсмик хавфни баҳолаш Фанлар академияси томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.
❕Сейсмик фаол зоналарда жойлашган, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ лойиҳалаштирилган ҳамда қурилган II–IV тоифадаги объектлар ҳар 5 йилда зилзилабардошликка доир визуал текширувдан ўтказилади.
🔎 Сейсмик фаол зоналарда жойлашган III–IV тоифадаги объектлар ҳар 10 йилда зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан ўтказилиши лозим.
⚠️ Сейсмик фаол зоналарда янги қурилган III–IV тоифадаги объектлар ишга туширилаётганда зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан мажбурий тартибда ўтказилади.
👉 IV тоифадаги объектларга тааллуқли сув омборлари тўғонларида ва гидроэлектростанцияларда инструментал-техник текширувлар бир йилда икки марта ўтказилади.
👉 Сув омборлари тўғонларининг инструментал-техник текширувлари сейсмик фаол ҳудудларда содир бўлган ҳар бир кучли зилзиладан кейин мажбурий тартибда ўтказилади.
➡️ Қонунга кўра, кучли зилзилалар натижасида етказилган зарарни баҳолашга доир ишлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилган истеъмолчилар рағбатлантирилиши мумкин
👉 https://bit.ly/3rsJmvL
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилган истеъмолчилар рағбатлантирилиши мумкин
👉 https://bit.ly/3rsJmvL
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Teletype
Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилган истеъмолчилар рағбатлантирилиши мумкин
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги Қонун...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади
“Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–128-сон, 14.02.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарор билан Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси ташкил этилди.
▶️ 2023 йил 1 январгача “Электрон назоратчи-тафтишчи” дастурий мажмуаси тўлиқ ишга туширилади.
✅ Инспекцияда бюджет ҳисобидан амалга оширилган қурилишлар учун қилинган тўловлар ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмига мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш учун Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси (40 та штат бирлигидан иборат) ташкил этилади.
❗️2022 йил 1 апрелдан молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга мукофот тўланади.
☑️ 2022 йил 1 ноябргача Инспекция ходимлари молиявий назорат ва ички аудит соҳасидаги халқаро тажрибалар асосида махсус ўқув курсларида ўқитилади.
📌 2022 йил 1 ноябрдан Инспекция ва ички аудит хизматларининг ходимларига малака сертификати бериш тизими жорий этилади.
©huquqiyaxborot

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси ўргатилади
“Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–407-сон, 20.10.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб ўзбек имо-ишора тилини янада ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий мақомини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ундан мулоқот воситаси сифатида фойдаланишни рағбатлантириб бориш белгиланди.
🗓 2023 йил 1 январдан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади.
☑️ Махсус ўқув курсларида кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар ҳамда ушбу тоифадаги вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар – бепул, қолган шахслар – пуллик асосда ўқитилади.
🏢 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат телеканалларида ҳафталик эфир вақтининг камида беш фоиз ҳажмидаги кўрсатувлар сурдотаржима, яширин субтитрлар ёки “югурувчи сатрлар” билан намойиш этилади.
📃 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқитувчи лавозимига фақат дарс ўтиладиган имо-ишора тилини биладиган педагог кадрлар ишга қабул қилинади.
📝 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда сурдопедагогика ва тифлопедагогика йўналишлари бўйича давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 25 фоизга оширилади.
✅ 2023 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида “Имо-ишора тили бўйича энг яхши таржимон” танлови ўтказилади ва танлов ғолиблари қуйидагича тартибда пул мукофотлари билан рағбатлантирилади:
▫️1-ўрин учун – БҲМнинг 100 баравари;
▫️2-ўрин учун – БҲМнинг 65 баравари;
▫️3-ўрин учун – БҲМнинг 50 баравари.

QOŃÍRAT HÁKIMLIGI |Rásmiy kanal|
ПҚ-153.pdf
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
QOŃÍRAT HÁKIMLIGI |Rásmiy kanal|
ПҚ-153.pdf
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM