Forwarded from НУРАФШОН ЗИЁСИ
⚡️#янги_китоб
Инсон ўзинг...
Донишманд зотларда башоратгўйлик фазилати, яқин ё олис келажакни таҳлил қилиш қобилияти бўлишига иқрор бўлиб боряпман. Ахир, «Собиту сайёрда инсон ўзинг...» дея қасида битилган пайтда одамзотнинг бу қадар тубанлашиб кетиши оддий банданинг хаёлига ҳам келмаган бўлса, не ажаб?
Ҳақрост, давримизнинг аллома шоири Эркин Воҳидов катта зеҳн ва фаҳм соҳиби бўлгани аниқ. Абадият шоирининг улкан башарий мероси ҳам буни тасдиқлайди.
Иброҳим Ғафуров масъул муҳаррирлиги ва Хуршид Воҳидов раҳбарлигида босмадан чиқиб, сиёҳи қуриб улгурмаган бу муаззам тўпламдан жой олган ҳар бир мақола, ҳар бир хотира, ҳар бир изҳор ушбу хулосамизни яна бир бор асослаш учун далил вазифасини ўтайди.
Нигора Умарова, Рустам Мирвоҳид ва Баҳодир Обид тузган, тартиб берган бу китоб инсониятнинг барҳаёт сиймоси Эркин Воҳидов ҳақидаги тасаввурларимиз, айрим ўринда хотираларимизни янада бойитади, камини тўлдиради.
Хайриддин Султон, Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, Иброҳим Ғафуров, Шерали Жўраев, Анвар Обиджон, Аҳмаджон Мелибоев, Омонулла Мадаев, Маҳмуд Тоир, Маҳмуджон Тожибоев, Эшқобил Шукур, Гулчеҳра Умарованинг мақола ва хотиралари, айниқса, таассуротли.
Бу китоб ардоқли шоиримиз ҳаёти, ижоди ва фаолиятини ёш авлодга том маънода катта ўрнак сифатида намойиш этиш учун беназир қўлланма бўлиб хизмат қилиши тайин.
Янги ва яхши китоб, ёниқ ва ёруғ хотиралар жо бўлган тўплам барчамизга бирдай қутлуғ бўлсин!
Шоир азиз ёди билан ҳам бани башарни инсон бўлмоққа, собиту сайёрада инсон бўлиб қолмоққа даъват этаётгандек, гўё...
Отабек Исроилов
@mashal_gzt
https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw