Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40.1K photos
3.17K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Ҳарбий_ватанпарварлик

Мардлар қўриқлайди Ватанни


👮‍♂Ҳалқимизда,айниқса ёшларда,Қуролли Кучларимиздан фаҳрланиш туйғусини шакллантириш ва мустахкамлаш.Ёшларни ҳарбий - ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қўшинларнинг жанговар шайлиги ва жанговар қобилиятини ошириш масалаларида эришилган ютуқлар билан фуқароларни таништириш мақсадида тумандаги марказий ўйингоҳда ҳарбийлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

♻️Чирчиқ шаҳридаги 71201-сонли
ҳарбий қисм томонидан ўтказилган тадбирда туман ҳокими М.Миркасимов,сектор раҳбарлари ҳамда 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

🥁Ҳарбий оркестр,ҳарбий қисм аскарлари томонидан намойиш қилинган кўргазмали чиқишлар,ҳарбий техника,қуроллар,уларнинг дала машғулотида (полигонда)ги яшаш шароити нафақат ўғил болалар, қизларнинг ҳам ҳарбийликка бўлган қизиқишларини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг👇👇👇

|telegram|
#Ҳарбий_ватанпарварлик_ойлиги

Ҳарбийлар болажонларга байрам кайфиятини улашди

👮‍♀️Қибрай туманидаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида 14 январь- "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати "Ким Ватанга содиқ бўлса,мендурман ўша!" шиори остида ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида "Ватан ҳимояси муқаддас" мавзусида тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

♻️Тумандаги 2,10,24,35,42,44 ва 45 мактабгача таълим масканларида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ва Миллий Гвардия вилоят бошқармаси ходимлари ҳамда курсантлари билан учрашувлар ўтказилди.

Ушбу тадбирларни кичик ёшдаги болажонлар даврасида ўтказишдан кўзланган мақасад,уларнинг қалбида Она Ватанга бўлган меҳрни,ватанпарварлик руҳини ёшлик чоғидан сингдириш,қолаверса ҳарбийлик соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш учун ташкил этилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook / /Instagram/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳарбий_ватанпарварлик

Қибрай туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими бўлими ҳамда Миллий Гвардиянинг Чирчиқ бўлими ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда тумандаги 3-умумий ўрта таълим мактабида "Ким Ватанга содиқ бўлса мендурман ўша" шиори остида спорт,маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

🎞Батафсил лавҳада👆

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Ҳарбий_ватанпарварлик

Бўлажак аскарлар Қуролли кучлар музейида бўлди

🔹Қибрай туманидаги мактабгача таълим ташкилотларидаги ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбилялаш,уларда она Ватанига бўлган садоқат ва меҳр туйғуларини ошириш борасида мактабгача таълим ташкилотларида турли тадбирлар ўтказилмоқда.

♻️Хусусан 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тумандаги барча таълим масканларида таълим-тарбия олаётган ўғил болаларда ҳарбийлик соҳасига бўлган қизиқишини ошириш,уларни мард ва жасур бўлиб камолга етказиш мақсадида Қуролли кучлар музейига саёҳат уюштирилди.

🔸Саёҳат давомида бўлажак Ватан ҳимоячилар ҳарбий қуролллар,кийим-кечаклар,ҳарбийларнинг хаётларини акс эттирувчи турли экспонатлар билан танишиб,номалум аскар ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйдилар.

Шунингдек жажжи болажонлар уруш ва фронт орти қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийлари хонадонида бўлиб,уларнинг ҳолидан хабар олмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ telegram/