Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40K photos
3.16K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Forwarded from КЎРОЙДИН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов

Қадрли журналистлар, ахборот хизмати соҳаси вакиллари! Барчангизни бугунги байрам билан чин қалбимдан табриклайман.

@Toshkent_viloyati_hokimi
Forwarded from QIBRAY SADOSI / Расмий канал (Qibraysadosibot)
​​#ҚУТЛОВ

ҚИБРАЙ ТУМАНИ ҲОКИМИ МИРАЪЗАМ МИРОЗОДОВИЧ МИРҚОСИМОВНИНГ ТУМАН АҲЛИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам тумандошлар!

Мўътабар фахрийларимиз, қадрли дўстлар ва опа-сингиллар!

Бугун биз Энг улуғ ва энг муқаддас айём – мустақиллигимизнинг 29 йиллигини байрам қилмоқдамиз! Ушбу айём ҳар йилгидан ўзгачароқ, мураккаб шароитларда нишонланмоқда.

Пандемия боис турли ташвишлар кўнглимизни безовта қилаётган бўлса-да, тобора бу ҳасталикнинг ҳам енгиш борасида тажриба, куч-қудрат ва имкониятлар яратилмоқда. Бу албатта, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат билан бир қаторда озод ва ҳур Ўзбекистон ҳалқининг матонати ва сабр-бардоши туфайлидир.

Албатта, орамизда йўқотишлар, турли қийинчиликлар бўлди, аммо бу синовлардан бир-биримизга елкадош ва меҳр-оқибат кўрсатиб, ёруғ юз билан ўтиб келмоқдамиз. Карантин даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давомида тумандаги ёрдамга муҳтож ҳеч бир инсон четда қолмаслиги учун ҳаракат қилдик. Туманимизнинг чин мурувватпеша инсонлари бу савоб ишдан четда турмадилар.

Ҳозир уларни бирма-бир номма-ном айтсак, саҳифалар тўлади. Фақат таъкидламоқчимизки, уларнинг қалби меҳр-оқибат билан уриб турганидан, эзгу ишлари бардавом эканлигидан, ушбу синовларни елкама-елка енгишимизга бўлган ишонч учун миннатдормиз!

АЗИЗЛАР!

Биз доимо эзгуликлар яратишдан кўнглимиз тўлиб, олға интиламиз. 29 йил давомида ана шундай кўтаринки кайфият билан яшаб, меҳнат қилиб келмоқдамиз. Турли мураккабликлар ва синовлар эса бизни янада тоблаб, бирдам бўлишга чорлайди. Ишонч билан айтоламизки, давлатимиз олиб бораётган ҳаққоний сиёсат ва халқимизнинг жасорати боис Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини янада гуллаб-яшнаган ҳур ўлкада тантановор кутиб оламиз.

Асрий орзумиз, буюк неъматимиз бўлган Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги барчамизга муборак бўлсин! Юртимиз том маънода қудрат манбаи, саодат масканига айлансин! Яратгандан бу эзгуликлар бардавом бўлишини тилаймиз!

Сизга эҳтиром билан,
Мираъзам МИРҚОСИМОВ, Қибрай тумани ҳокими
#ТАЙИНЛОВ

Тошкент давлат аграр университетига янги проректор тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан Турдибоева Раъно Эшовна Тошкент давлат аграр университетининг Профессионал таълим муассасалари билан ишлаш бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, юридик фанлари номзоди, доцент Турдибоева Раъно Эшовна шу кунгача Тошкент давлат аграр университети академик лицейи директори лавозимида ишлаб келаётганди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
#ҚУТЛОВ

💐 Қибрай тумани аҳли Раъно Турдибоевани бир неча йиллардан бери яхши билишади. У билими, камтарлиги, ташкилотчилиги билан жамоаси ва дўстлари ўртасида ҳурмат-эътиборга сазовор. Раъно Эшовна яхши оила бекаси, 3 фарзанднинг севимли онажониси, ишончли дўст ва меҳрибон инсон сифати ҳаётда ўз ўрнига эга аёллардан.

💐 Биз РАЪНО ТУРДИБОЕВАни жамиятда қўлга киритаётган муваффақиятлари билан чин дилдан муборакбод этамиз!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#қутлов

Президент бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасига табрик йўлади.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#қутлов

⚡️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун барчамизга муборак бўлсин!

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#қутлов

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Тоирович Мирзаевнинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам ТАБРИГИ

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов

26 январь – давлат божхона хизмати ходимлари куни

Шу муносабат билан соҳада меҳнат қилаётган фидойи инсонларни, соҳа фахрийлари ва мутасаддиларини самимий табриклаймиз.

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг тобора дунё мамлакатлари орасида ўз ўрнига эга бўлаётгани, халқаро алоқалар, хусусан, ташқи савдонинг янада кенгаяётганлигида соҳа заҳматкашларининг масъулиятли хизматлари беқиёс.

Тошкент вилояти ҳокимлиги мана шу масъулиятли вазифани бажаришда фаол хизмат қилаётган божхоначиларнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилайди.

Байрамингиз муборак бўлсин!


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#қутлов
#сана

Бугун, 4-март – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган кун

🔹
Алоҳида масъулиятли касб эгалари бўлган қутқарувчилар – фавқулотда вазиятлар идоралари ходимларини том маънода нажоткорлар, деб таърифлаш мумкин.

🔹Бу фидойи, олижаноб касб эгалари керак бўлса, ўзгалар ҳаёти, хавфсизлиги йўлида азиз жонини ҳам аямайди. Касбга садоқат, бурчга масъулият, жанговор шайлик улар фаолиятининг бош мезонидир.

🔹Бугун ана шу масъулиятни зиммасига олган тизим вакилларининг ўзига хос касб байрами.

🔹Мана шу шукуҳли кунда вилоятимизда фидокорона фаолият олиб бораётган, халқимиз тинчлиги, осойишталигини ўз ҳаловатидан устун, деб билган азиз инсонлар, тизим вакилларини, шу соҳада самарали меҳнат қилиб, кексалик гаштини сураётган муҳтарам фахрийларни бугунги байрам билан самимий қутлаймиз!

🔹Уларнинг машаққатли ва олижаноб ишларида куч-ғайрат, ютуқ ва зафарлар ёр бўлсин. Хонадонларидан тинчлик-хотиржамлик, бахт ва саодат аримасин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов

Халқимиз осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишда бугун Ички ишлар органлари ҳодимларининг шарафли ва машаққатли хизматлари беқиёс.

Бу жиҳатдан улар ҳуқуқ-тартибот идоралари орасида халқимизга энг яқин бўлган тузилмадир.

Бугун касб байрамларини нишонлаётган заҳматкаш ва матонатли соҳа вакилларини чин дилдан, самимий қутлаймиз!

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

Ҳурматли опа-сингиллар!

Бугунги қутлуғ сана муносабати билан барчангизга ўзимнинг энг эзгу тилакларимни йўллайман.

Ҳамиша аёл меҳр ва садоқат, севги ва гўзаллик тимсоли бўлиб келган. Сизларнинг фидокорлигингиз, тиришқоқлигингиз ва Ватанпарварлигингиз ҳақида эса жуда кўп мисоллар келтиришим мумкин.

Меҳнат фаолиятим давомида буюк халқимизнинг энг ижобий ҳислатларини ўзида мужассам қилган иқтидорли хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратдим ва бундан кейин ҳам албатта шундай бўлиб қолади.

Алоҳида таъкидлаш ўринлики, Президентимизнинг ташаббуси билан хотин-қизлар масалаларига оид давлат сиёсатида туб бурилиш бўлди. Ҳамма соҳа ва йўналишларда хотин-қизларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш устивор вазифа сифатида кўрилмоқда. Хусусан, илм-фан билан шуғулланиш истагида бўлган аёллар учун кенг имкониятлар яратилди.

Ҳамма нарсанинг моҳияти таққослашда кўринади. Бугун Тошкент вилоятида 150 нафардан зиёд олима опа-сингилларимиз бор. Статистика шуни кўрсатаяптики, бу рақам охирги ўн йилликда тўрт баравар ортган. Бу ютуқлар барчамизда фахр ва ифтихор туйғусини жўш урдиради.

Умуман, халқ хўжалигининг турли соҳаларида салмоқли ютуқларга эришиб келаётган барча хотин-қизлар билан ҳақли равишда ғурурланамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, куни кеча муҳтарам Юртбошимиз томонидан давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган опа-сингилларимизни чин қалбимдан табриклайман.

Қадрли аёллар, мунис опа-сингиллар!

Барчангизни бугунги қутлуғ шодиёна билан яна бир бор қутлар эканман, Сизларга сиҳат-саломатлик, омадлар тилайман!

Чуқур ҳурмат билан,
Зойир Мирзаев

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

Қадрли юртдошлар! Барчангизни Наврўзи олам билан чин қалбимдан табриклайман. Сизларга мустаҳкам соғлик, ишларингизда омад ва зафарлар тилайман.

Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!

Ҳурмат билан,
Зойир Мирзаев.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

Азиз ватандошлар! Устозлар ва пиру бадавлат нуронийлар, мунис опа-сингиллар ва ака-укаларим, дўсту қадрдонларим!

Сизларни Янги йили йил билан чин қалбимдан табриклайман. Эндиликда тарихга айланиб бораётган 2023 йил манзараларини кўз олдимга келтириб, барча-барчангизга чуқур миннатдорлик билдиришга ўзимни бурчли ҳисоблайман.

Муҳтарам Юртбошимиз бошлаб берган тарихий ислоҳотларни жорий этишда ҳамиша сизларга суяндим ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Сизларга соғлик-саломатлик, бахту саодат тилайман!

Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!

Ҳурмат билан,
Зойир Мирзаев
#Қутлов

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда медиа соҳаси фаоллари!

Сиз ва Сизнинг тимсолингизда ўз ҳаёти ва тақдирини шу машаққатли, айни пайтда, шарафли касб билан боғлаган барча соҳа вакилларини Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман!

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, кейинги йилларда юртимизда сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигига эришиш йўлида кенг имкониятлар очилаётгани медиа воситалари вакилларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки, ўрни ва нуфузини янада кучайтирмоқда.

Бугунги кунда Тошкент вилоятида ҳам 48 номда босма оммавий ахборот воситалари фаолият юритяпти. 25 номдаги вилоят, туман ва шаҳар хокимликлари муассислигидаги газеталар узлуксиз чоп этиляпти.

Шунингдек, бундан уч йил аввал иш бошлаган Ўзбекистон миллий телерадиокоманиясининг “Нурафшон” Тошкент вилояти телерадиоканали ҳам йилдан йилга фаоллашиб, такомиллашиб бормоқда. Вилоятимизда жойлашган “Ориат доно” радиоси бугун мамлакатимизда энг кўп тингловчиларга эга радиоканаллардан биридир.

Шу билан бирга, вилоятимизда интернет журналистикаси, хусусан, ижтимоий тармоқларда саҳифа юритадиган блогерларимизнинг фаоллиги эътиборга лойиқдир.

Йилдан йилга ахборот хизмати раҳбарлари билим салоҳияти ортиб, рейтингларда юқори ўринларга эга бўлаётган ахборот хизматлари сафи кенгайиб бормоқда. Хусусан, 2021 йилда республика рейтингида 2 нафар хокимлик ахборот хизмати раҳбарининг фаолияти аъло баҳоланган бўлса, 2023 йилда туман ва шаҳар ахборот хизматлари раҳбарларининг 4 нафари юқори кўрсаткичларни қайд этди.

Фурсатдан фойдаланиб, мана шу файзли даврада жамулжам бўлган барча журналист ва блогерларимизга, марказий оммавий ахборот воситаларининг муҳаррир ва мухбирларига вилоятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишдаги фидокорона хизматлари учун алоҳида миннатдорлик билдираман.

Ҳамиша сўзингиз равон, қаламингиз ўткир бўлсин! Ижодингиз янада гуллаб-яшнасин, меҳнатларингизнинг роҳатини кўриб юринг, ҳеч қачон кам бўлманг!

Яна бир бор байрам барчамизга муборак бўлсин!

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов

Вилоятимиздаги таълим-тарбия соҳаси ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Сиз фидоий устозлар, фарзандларимизга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар ўргатиш, инсоний фазилатларни сингдириш, қадриятларимизни асраб-авайлашда билим ва маҳоратингизни аямасдан астойдил хизмат қилишингизга ишонамиз.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM