Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.82K subscribers
43.6K photos
3.49K videos
64 files
14.3K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_агентлиги

Ёшлар ишлари агентлиги Қибрай тумани бўлими томонидан туманда илк маротаба туманнинг иқтидорли ёшларидан таркиб топган "Янги Қибрай" ёшлар театр жамоасининг кастинг жараёнларидан лавҳалар. Кастингда умумий ўрта таълим мактабларида, олий таълимда тахсил олаётган ёшлар ҳамда маҳаллалардаги театр санъатига қизиқувчи ёшлардан таркиб топган мазкур театр жамоасининг илк қалдирғочлари сафи 25 нафарни ташкил этади. "Янги Қибрай" ёшлар театр жамоасининг илк репертуари 2021 йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган. Илк саҳналаштирилган театр намойиши Шароф Бошбековнинг "Эски шаҳар гаврошлари" асари ҳисобланади. Тез кунда театр намойишига тайёргарлик кўриш жараёнлари ҳақида видеолавҳалар орқали танишасиз...
#ёшлар_агентлиги

"Фидоий ёшлар етакчиси" танлови бӯлиб ӯтди

🔹Қибрай туманининг Дӯрмон маданият саройида "Фидоий ёшлар етакчиси" кӯрик-танлови бӯлиб ӯтди.

🔸Танлов давомида ёшлар етакчилари ӯзларининг маънавий савияси ва билими, фаолияти давомида эришган натижалари, маҳалла ёшлари ӯртасида амалга оширган лойиҳаларини ва ӯз иқтидорларини намойиш этди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#ёшлар_агентлиги

"Заковат" интеллектуал ӯйинларининг туман босқичига якун ясалди

📘 Ёшлар ишлари агентлиги Қибрай туман бӯлими ташаббуси билан Бунёдкор маҳалласи ҳудудидаги тантаналар уйида маҳалла ёшлари ӯртасида Заковат интеллектуал ӯйинларининг туман босқичи ташкил этилди.

📂 Турнирда туманнинг Шодлик, Ифтихор, Юқори юз, Меҳнат, Қурилиш, Янги Ӯнқӯрғон, Пӯлат қадам, Зебунисо, Ӯнқӯрғон ва Дӯрмон маҳаллалари билимдонлари ӯзаро бахслашди.

🏆 Якунда Ӯнқӯрғон маҳалласи ёшлари тенгдошларидан устун келиб, вилоят босқичига йӯлланма олди. Ғолибларга Ёшлар агентлиги туман бӯлими раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#ёшлар_агентлиги

Ёшлар етакчилари учун ӯқув семинари ташкил этилди

🗒 Ёшлар агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Қибрай туман бӯлими ҳамкорлигида туманнинг 1- сектори маҳаллаларида фаолият юритувчи етакчилар учун ӯқув семинари ташкил этилди.

📃 Семинар давомида "Ёшлар баланси"ни шакллантириш, ёшлар тӯғрисидаги зарур маълумотларни "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформаларига киритиб бориш ва улар билан самврали иш ташкил этиш мавзуларинда ёшлар етакчиларига амалий кӯникмалар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |