Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.6K subscribers
39.6K photos
3.12K videos
60 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#ташаббусли_лойиҳа

Қурамаликларнинг кўп йиллик орзулари амалга ошди

Маълумки, аҳолининг коммунал, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги муаммоларини ҳал этиш, бюджет маблағлари сарфланишини очиқ ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган "Очиқ бюджет"(Oрen budget) лойиҳаси орқали кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

🛣Хусусан, дастур доирасида кўплаб маҳалла аҳолисининг ҳамжиҳатлиги билан амалга оширилаётган ишларнинг давоми 2-сектор ҳудудидаги "Дўрмон" маҳалласида жойлашган "Қурама" кўчасида ҳам давом эттирилиб, кўчанинг 800 метр масофаси 432 млн маблағ эвазига тўлиқ асфальтлаштирилди.

Маълумот ўрнида,жорий йилнинг 6 ойи давомида "Очиқ бюджет" лойиҳаси учун
туман маҳаллий бюджетидан 5 млрд 329 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобига ички йўллар,симёғочлар,трансформатор, тиббиёт муассасаси ҳамда 3та мактаб таъмирланмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#ташаббусли_лойиҳа

Аҳолининг ҳамжиҳатлиги маҳаллаларни обод бўлишига хизмат қилмоқда


Қибрай туманида жорий йилнинг олти ойи давомида "Очиқ бюджет" лойиҳаси учун туман маҳаллий бюджетидан 5 млрд 329 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб,ушбу маблағлар эвазига маҳаллалардаги ички йўллар ва трансформаторларни таъмирлаш ҳамда ва симёғочларни алмаштириш каби ишлар амалга оширилмоқда.

🔹Хусусан, "Бунёдкор" маҳалласи фуқароларининг бирдамлиги билан "
Ташаббусли бюджет"да 3855та овоз тўплаб, "Менинг йўлим" лойиҳаси доирасида маҳалладаги олтита ички кўчани тўлиқ асфальтлаштириш учун 1млрд сўмдан ортиқ маблағ ютиб олинди.

🛣Ҳозирда ушбу маблағлар эвазига ички кўчаларнинг икки минг беш юз метрга яқин масофасига асфальт қопламаси ётқазилиб, аҳоли ва автомобилларнинг қатнови учун қулайлик яратилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#ташаббусли_лойиҳа

Ташаббусли бюджет лойиҳасининг 2-мавсуми учун туман бюджетидан 4 млрд 500 млн сўм ажратилган

Юртимизда, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, маҳаллалардаги коммунал ва ички йўллардаги муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал қилиш, бюджет маблағлари сарфланишини очиқ ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида "Очиқ бюджет" (Open budget) лойиҳаси йўлга қўйилган.

Хусусан, Қибрай тумани бюджетидан "
Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2-мавсуми учун ажратилган 4 млрд 500 млн сўм маблағдан 4 млрд 496 млн 125 минг сўми очиқ овоз бериш орқали ғолиб бўлган 4 та маҳалла ички кўчаларини таъмирлаш ва пиёдаллр йўлакчаларини қуриш ва туман СЭО ва ЖС бўлими биносини таъмирлаш учун йўналтирилади.

📌Лойиҳанинг 2-мавсумида энг кўп овоз "Янгийўл" маҳалласи (5 минг 340 та овоз)фуқаролари томонидан йиғилиб, ғолиб маҳалланинг "Тинчлик"(1000 метр) ва "Навбаҳор" (800 метр) кўчаларига асфальт қопламаси ётқизиш учун 1 млрд 93 млн 500 минг сўм маблағ ажратилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram /facebook / Instagram/