Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.5K photos
3.07K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Қибрай
#саховат

🌙 Жорий йилнинг 4 май куни Қибрай туманида жойлашган "Зиёда-Ширин" МЧЖ томонидан Муборак Рамазон ойининг ўн кунлиги муносабати билан эҳсон қилинди.

📦 Туманнинг "Маданият", "Қурилиш", "Шалола" ва бошқа маҳаллаларида истиқомат қилаётган кам таъминланган, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган, кўп болали оилаларга ва карантин шароитида қийналиб қолган 60 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари беминнат етказиб берилди.

👥 Ҳомий корхона томонидан эҳсон қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари Қибрай тумани ҳокимлиги вакили Оллоёр Эрматов ва маҳалла раислари иштирокида карантин талабларига риоя қилинган ҳолда тарқатилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қибрай
#саховат

📌 Жорий йилнинг 11 май куни Қибрай тумани "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати жамғармаси томонидан 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари волонтёрлар томонидан қадоқланиб, тумандаги карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 577 та хонадонга сектор раҳбарлари бошчилигида етказилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қибрай
#саховат

УЗ: 🎯 Куни кеча Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимов туманнинг "Оқ олтин", "Узумзор" ва "Кўприк боши" маҳаллаларида бўлди.

👥 Ҳокимга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Наврўз Алимов, унинг 1-ўринбосари Саодат Салихова ва туман ДСИ бошлиғи Акмалжон Тиллаевлар ҳамроҳлик қилишди.

🐄 Ҳоким бошчилигида "Минг оилага - минг туҳфа" акцияси доирасида муҳтожлиги бўлган, эҳтиёжманд оилаларга бир бош қорамол, бир қоп ем ва хонадон аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай_тумани
#саховат

📌Вилоятимизда саховат тадбирлари давом этмоқда. Қибрай туманида “Саховат ва кўмак” акцияси доирасида 336 нафар оила вакиллари керакли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб, 4 та эҳтиёжманд оилага бир бошдан қорамол топширилди.

📽Батафсил юқоридаги лавҳада👆

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саховат

Сардобадаги 150 та уйни Тошкент вилояти таъмирлайди

🏘Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Сардоба сув омборида сув тошқини оқибатларини бартараф этишга ёрдам бериш мақсадида бугун 18 та қурилиш-пудрат ташкилоти вакилларидан иборат гуруҳ Сирдарё вилоятига жўнаб кетди.

👷‍♂️Гуруҳ таркибида 1200 та қурувчи, 20 та юк ташийдиган автомашина, махсус формалар, палаткалар, озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд.

👨‍⚕️Сирдарё вилоятига юборилган гуруҳда шифокорлар ҳам бўлиб, улар сафар давомида бунёдкорларнинг саломатлигини назорат қилишади. Тошкент вилояти қурувчилари жамоаси 150 та уйни таъмирлашда ўз ҳиссасини қўшишни ният қилишган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#саховат_ва_кўмак

УЗ:Сирдарё вилоятидаги "Сардоба" сув омбори ўпирилиши натижасида рўй берган тошқиндан жабр кўрган аҳолига Миллий гвардия аскарлари туну кун хизматда.

🔷Жорий йилнинг 18 май куни Қибрай тумани кенгаши депутати Рихсивой Собиров бошчилигида ушбу талофат кўрилган жойга борилиб, хайрия тадбири ташкил этилди.

🥘350 нафар миллий грвадиячилар ҳамда 60 кишига яқин аҳолига ош дамланиб, "Биз сиз билан биргамиз!" шиори остида савобли ишга қўл урилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қибрай
#саховат

🌙 Куни кеча Рамазон ҳайит байрами муносабати билан номи сир тутилишини сўраган саховатпеша ҳомий томонидан Қибрай тумани "Ўнқўрғон", "Гулистон" ва "Парвоз" маҳалла фуқаролар йиғинидаги COVID-19 пандемияси даврида озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари сотиб олишда қийналган 100 нафар эҳтиёжманд оила вакилларига мурувват кўрсатилди.

💳 Барчасига 100 дона пластик карточкалар очилиб, ҳар бирига 1 млн сўмдан жами 100 млн сўм маблағ ўтказиб берилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site | Facebook | Instagram | Telegram
#Қибрай
#саховат

«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати жамғармаси доирасида Тошкент вилояти ҳокимлигидан Қибрай туманига масъул раҳбар бўлиб тайинланган, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов бугун пандемия даврида қийналиб қолган бир қатор оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини етказди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#саховат

⚡️Озода Нурсаидова сардобаликларга ваъда қилган уйларини топширди

⚡️Хонанда
Озода Нурсаидова Сардоба сув омбори фалокатидан жабрланган 5 та оилага Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги қайта таъмирдан чиқарилган уйлардан совға қилди.

🏡Хонадонлар Озода Нурсаидова ва «Акмал ёш куч» жамияти ҳамкорлигида Оҳангарон туманидаги «Эйвалек» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйдан ажратиб берилган. Хонадонларнинг 4 таси 3 хонали, 1 таси 2 хонали бўлиб, улар таъмирланган ҳамда мебель ҳамда зарурий жиҳозлар билан таъминланган.

Батафсил 👉 https://human.uz/site/inner/4877

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай
#саховат

Қибрайда байрам олдидан эҳсон қилинди

Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимов ва "Yagona go'sht baraka” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами олдидан 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда яшовчи 40 та "темир дафтар"га киритилган оилаларга эҳсон қилинди.

🥩Хусусан, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, ёлғиз кексалар, серфарзанд ва моддий ёрдамга муҳтож оилаларга 3 килограммдан гўшт тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#САХОВАТ

МУРУВВАТ БОРИЧА БЕРМАКДИР

Куни кеча Қибрай тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Акмалжон Тиллаев Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан тумандаги болалар уйи тарбияланувчилари ҳузурида бўлди.

👫 А.Тиллаев тарбияланувчиларни байрам билан қизғин табриклаб, уларга совға-саломлар улашди. Жажжи болажонлар эса бундан беҳад хурсанд бўлишди.

📦 Шунингдек, туманнинг 4-сектор ҳудудидаги юз нафардан ортиқ кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ширинликлар етказиб берилди.

Қибрай туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
#Қибрай_тумани
#Саховат

Мурувватга нима етсин!

Қибрай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Акмалжон Тиллаев Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан болалар уйи тарбияланувчилари ҳузурида бўлди.

👫 А.Тиллаев тарбияланувчиларни байрам билан қизғин табриклаб, уларга совға-саломлар улашди. Жажжи болажонлар эса бундан беҳад хурсанд бўлишди.

📦 Шунингдек, 4-сектор ҳудудидаги юз нафардан ортиқ кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ширинликлар тортиқ қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Саховат ва ёрдам

Президентнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қибрай туманида яшовчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига 500 минг сўмдан нақд пул тарқатилди.

📌Хусусан, 1-секторда 174 та, 2-секторда 113 та, 3-секторда 111 та ва 4-секторда 189 та, жами 587 та эҳтиёжманд оиланинг 16 ёшга тўлмаган 1189 нафар фарзандларига 500 минг сўмдан топширилди.

Республика бюджетидан эҳтиёжманд оилалар учун ажратилган нақд пул маблағлари туман секторлари раҳбарлари бошчилигида топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Саховат_кўмак

Сиёсий партия хайрли ишларга бел боғлади

📚Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси,Қибрай туман Кенгаши раиси З.Журакулов ва "Миллий тикланиш"демократик партияси Кибрай тумани Кенгаши депутати О.Авазов ҳамкорликда, партиянинг сайлов олди дастурида белгиланган "Ҳуқуқий,сиёсий онг ва маданиятни ошириш" ойлиги доирасида,тумандаги "Зафаробод" маҳлласида жойлашган туман Ахборот кутубхона маркази китоб фондини 60 дан зиёд турли соҳадаги адабиётлар билан бойитишда ўз ҳиссаларини қўшишди.

🔰Шунингдек,ушбу партиянинг туман Кенгаши томонидан,тумандаги "Узумзор" маҳалла идорасида,маҳалла аҳолиси учун кутубхона ташкил этиб,100 дан ортиқ турли йўналишдаги китоблар билан тўлдирилди.

📌Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Қибрай туман Кенгаши раиси З.Журакулов китобларни топширар экан,амалга оширилаётган ишлардан кўзланган мақсад,ёшлар орасида китобга бўлган меҳрни ошириш эканлигини айтиб ўтди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

@qibraytumaniaxborotxizmati
​​#Саховат

Тошкент вилоятида “Вақф” хайрия жамоат фондининг хайрия ишлари давом этмоқда

Бугунги кунда бутун дунёда кузатилаётгани каби юртимизда ҳам ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши қайд этилган.

Шу муносабат билан яқинда Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйларида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари бошланганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берилган эди.

Шунингдек, 26 декабрь куни аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди. Унда Бўстонлиқ, Паркент, Чиноз, Бекобод туманлари ва Ангрен шаҳрида қурбонликлар қилинди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

27 декабрь куни хайрия ишлари режасига мувофиқ, Чиноз туманидаги Қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси, Бўстонлиқ, Пискент, Оҳангарон, Юқори Чирчиқ туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳам ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва қимматбаҳо совғалар етказиб берилди.

Бундан ташқари, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 25-30 декабргача Тошкент вилоятидаги 10 440 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш кўзда тутилган.

Хайрия тадбирларига вилоят бош имом-хатиби Жасур Раупов бошчилигидаги ҳудудлардаги имом-хатиблар ҳам иштирок этмоқдалар ва хайрли дуолар қилинмоқда.

Яхши амаллар қилиш тўғрисида Аллоҳ таоло ўз бандаларини доимо хайру саховатли бўлишга буюради. Сахийлик ва меҳр-оқибат инсонга доимо бахт-саодат келтирадиган ва ўзгаларнинг севимли кишисига айлантирадиган хислатдир. Меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик, сахийлик халқимиз ардоқлаган, асрлар оша амал қилиб келаётган гўзал фазилатдир.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат

"Вақф" хайрия жамоат фонди эзгу ишларни амалга оширмоқда

🕌Ўзбекистон Мусулмонлар идораси "Вақф" хайрия жамоат фонди Қибрай туманидаги эҳтиёжманд,кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган 220 та оилага 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда топширди.

📌Тумандаги 88 та маҳаллада истиқомат қилувчи 880 нафар оилаларга шу каби озиқ-овқат маҳсулотлари"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан етказиб берилади.

🎥Батафсил лавҳада👆👆👆

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇

/telegram/ /facebook//Instagram/
#Саховат_меҳр_кўмак

Туман мутасаддилари эҳтиёжманд оилаларга байрам совғаларини топширди

❇️Қибрай туман прокурори С.Салиховнинг ташаббуси билан Янги йил байрами арафасида сектор ҳудудидаги, "Темир дафтар"га киритилган 10 нафар эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғалари етказиб берилди.

Шунингдек,Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Қибрай туман бўлими ва билан ҳамкорликда тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 нафар оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб,уларга Янги йил байрами совғаси топширилди.

♻️Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан тумандаги имконияти чекланган ёшларга "Хайрия акцияси" доирасида байрам совғалари тақдим этилди.Акция давомида,тумандаги 20 нафар ногиронлиги бўлган ёшларга совғалар топшириш режалаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Расмий каналимиз:👇👇👇

/telegram/ /facebook//Instagram/
​​#Саховат_кўмак

Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

❇️Азал-азалдан меҳр-саховат кўрсатиш,қийналган инсонларга кўмак ва ёрдам бериш халқимизга хос бўлган хислатлардан бири.

🔹Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси шу каби хайрли ишларни амалга ошириб,Қибрай тумандаги кам таъминланган оилалар учун 4 ҳил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

🔸Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари "Темир дафтар"га киритилган 299 нафар оилалар холидан хабар олиб,уларга бошқарма томонидан берилган озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

Аввалроқ Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг "Вақф" фонди томонидан тумандаги 880 та эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилган эди.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

|telegram||facebook||Instagram|
#Саховат_ёрдам

"Темир дафтар"га киритилган оилаларга моддий ёрдам берилди

🔹
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак бериш, хайру саховат, меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизга хос бўлган олижаноб инсоний фазилатлардан саналади.

Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан "Темир дафтар"га киритилган оила фарзандлари учун моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Ушбу фармонга кўра тумандаги "Темир дафтар"га киритилган 239 та оиланинг 18 ёшгача бўлган 531 нафар фарзандлари учун 500 минг сўмдан ( жами 265 млн 500 минг сўм) бир маротабалик моддий ёрдам пули ҳокимлик вакиллари ва сектор масъуллари иштирокида тарқатилди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Саховат

Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак

Болалар уйи ҳомийларнинг маблағи эвазига мукаммал таъмирланди

👉Батафсил

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/