Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.82K subscribers
43.6K photos
3.49K videos
64 files
14.3K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#сайёр_давлат_хизматлари
#очиқ_мулоқот

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматлари маҳаллаларда кўрсатилмоқда

⚖️Жумладан,Қибрай тумани
Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан Юқори юз ҳамда Олмазор маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилиб, фуқароларнинг моддий ёрдам кўрсатиш, субсидия олиш тартиби, уй-жой, кадастр, тадбиркорлик, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини олиш ва биометрик паспортини ID-картага алмаштириш масалалари бўйича саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

💻
Сайёр қабул давомида ДХМ ходимлари томонидан кекса-нуронийларнинг республикамиздаги сиҳатгоҳларда дам олишлари учун аризалари онлайн рўйхатга олинди.

Шунингдек, фуқароларнинг фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш, коммунал
хизматлар, уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш каби хизматлар учун аризалар маҳалланинг ўзида қабул қилинмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_давлат_хизматлари

Навбатдаги манзил “Янги йўл” маҳалласи бўлди

Тошкент вилояти адлия бошқармаси раҳбариятининг аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот олиб бориш, муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида ҳал етиш ҳамда ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида ҳудудлардаги
сайёр қабуллари давом этмоқда.  

Жумладан, Қибрай тумани “Янги йўл” маҳалласида бўлиб ўтган
сайёр қабул давомида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторияларда даволаниш учун навбатга қўйиш, электрон рақамли имзо олиш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит, субсидия олиш, ижтимоий ҳимоя, пенсияга чиқиш юзасидан 30 дан ортиқ фуқаролар ўзларининг турли муаммолари билан мурожаат қилди.

Мурожаатлар юзасидан масъуллар томонидан уларга ҳуқуқий тушунча ва зарур маълумотлар берилди.

Манба:
ҚибрайтуманДХМ

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/