Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.82K subscribers
43.6K photos
3.49K videos
64 files
14.3K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#инсон_қадри_учун

Туман мутасаддилари болажонларнинг қувончига шерик бўлди

🔹3-декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туманда "Инсон қадри учун" шиори остида байрам тадбирлари давом этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек туманда жойлашган Тошкент вилояти психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйи тарбияланувчиларига ҳам байрам сабаб меҳр улашилди.

♻️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, туман прокурори С.Салихов, туман депутатлари ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вакиллари иштирокида ўтган байрамона саҳналаштирилган тадбир нафақат болажонларга балки меҳмонларга ҳам эсда қоларли лаҳзаларни тақдим этди.

🎁Шунингдек “Ёшлар" телерадиоканали томонидан "Бор меҳримиз сизга болажон" хайрия акцияси ўтказилиб,туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан болажонларга совғалар топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#инсон_қадри_учун

Туман ҳокими: Тақдир сабаб имконияти чекланган болажонларимизга меҳр улашиш барчамизнинг бирламчи инсоний фазилатимиз бўлиши даркор

🔹Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов ва туман прокурори С.Салиховларнинг навбатдаги манзили тумандаги 42-сонли таянч-ҳаракатида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб- интернати бўлди.

Фақатгина ҳаракатида нуқсони бўлган аммо илм ва билим олишга бўлган иштиёқлари айрим соғлом ёшларимизга ўрнак бўла оладига болажонлар таълим олаётган масканда "Инсон қадри учун" шиори остида 3-декабрь Халқаро Ногиронлар куни муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва мактаб-интернат ҳамкорлигида байрам тадбири ўтказилди.

🔹Ўқувчилар томонидан маҳорат ва қалбдан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳамда шеърлар йиғилган меҳмонларда катта таасуротлар қолдирди.Шунингдек туман ҳокимлиги, Қизил Ярим Ой жамияти ҳамда ҳомийлар томонидан зарур воситалар топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#инсон_қадри_учун

Туман сектор раҳбарлари бошчилигида тумандаги барча корхона-ташкилот раҳбарлари хайрия акциясида иштирок этди

Вилоят Ёшлар маркази биносида ўтказилган "Инсон қадри учун" хайрия акциясида вилоятимиздаги имконияти чекланган мактаб-интернати ўқувчилари томонидан қўл меҳнати билан ясалган буюмлар кўргазмаси ва савдоси ташкил этилган.

🔹Қибрайлик меҳмонлар қўл меҳнати билан ясалган буюмлар кўргазмаси билан танишиш билан бирга турли буюмларни ҳарид қилиб, хайрли ва савобли ишларга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун

Туман ҳокими: Мен учун энг муҳими жамиятимиздаги имконияти чекланган ёшларни ҳеч кимдан кам бўлмай таълим-тарбия олишидир

🔹3-декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тумандаги 42-сонли таянч-ҳаракатида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб- интернатида "Инсон қадри учун" шиори остида ўтказилган тадбир болажонларнинг хотирасига яхши таасуротлар билан муҳрланди.

Туман Маданият бўлими ходимлари ҳамда ўқувчи ёшларнинг куй-қўшиқлари тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#инсон_қадри_учун

Болаларнинг бегонаси бўлмайди

3-декабрь Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан "
Инсон қадри учун" шиори остида ўтаётган акция давомида кўплаб эзгу ишлар амалга оширилди.

🔹Хусусан Қибрай туман ҳокимининг ташаббуси билан туман Қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан "Умид нури" Тошкент шаҳар ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш жамоат бирлашмасига қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлари етказиб берилди.

🔸Аввалроқ туман ҳокими М.Миркасимовга жамоат бирлашмаси томонидан имконияти чекланган ногирон болаларнинг оилаларига амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаат хати йўлланган эди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун

🔹Қибрай туманида жойлашган Тошкент вилояти психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйида 3-декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан "Инсон қадри учун" шиори остида ўтказилган хайрия акцияси "Ёшлар" телеканали лавҳасида.

Ёшлар агентлиги Қибрай туман бўлими томонидан жажжи болажонларга совғалар улашилди

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#инсон_қадри_учун

Туман ИИБ бошлиғи болажонларга қувонч улашди

🔹Қибрай туман Ички ишлар бўлими бошлиғи У.Джўраев байрам муносабати билан туманда жойлашган 34-сонли кўп тармоқли ихтисолаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига бир олам қувонч бахш этди.

🎁Туман 3-сектор раҳбари тарбия масканидаги 59 нафар имконияти чекланган болажонларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга турли совғалар ҳамда юмшоқ ўйинчоқлар совға қилди.

🌴Аввалроқ ушбу масканда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари директорлари биргаликда ҳашар уюштириб, турли ҳил мевали дарахт кўчатларини ўтказган эди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#инсон_қадри_учун

Туман ҳокими аҳоли вакилларига президент табригини етказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ–56-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими М.Миркасимов 1-секторга қарашли маҳаллаларда "Темир дафтар"га киритилган оила аъзоларини байраб билан табриклаб, уларга президентимизнинг байрам табрикномаси ҳамда моддий ёрдам пулини етказиб бермоқда.

Шунингдек туман ҳокими ушбу хонадон эгаларининг яшаш шароити билан ҳам яқиндан танишмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун

Туман ҳокими: Мурғак ва меҳрга муҳтож қалб эгаларига қувонч улашиш инсоний фазилатларимизнинг энг улуғидир

🔹Куни кеча Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, туман бош имом хатиби З.Зиятдинов, туман депутати Д.Юсупов ҳамда ҳоким ўринбосари биргаликда тумандаги 42-сонли таянч-ҳаракатида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтган янги йил байрами тадбирида иштирок этди.

Таянч ҳаракатида нуқсони бўлган, ширин сўз ва меҳрга муҳтож болажонларнинг устозлари ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан ташкиллаштирилган байрам тадбирида эртак қаҳрамонларининг чиқишлари мурғак қалб эгалари ҳамда меҳмонларга байрам кайфиятини улашди.

🔹Шунингдек туман ҳокимлиги ва саховатпеша ҳомийлар томонидан мактаб-интернатида таълим олаётган 170 нафар ўқувчиларга янги йил совғалари топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ–56-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими М.Миркасимов 1-секторга қарашли маҳаллалардан рўйхатга киритилган оилалар хонадонида бўлиб, уларга президентимизнинг табрикномаси ҳамда моддий ёрдам пулини етказиб берганлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Байрам арафасида ҳукуматимиз томонидан эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган эътиборга аҳоли томонидан шукроналик билдирилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун
#шукроналик

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан янги йил байрами арафасида "Темир дафтар"га киритилган,эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор бўлган оилаларга кўрсатилаётган эътибордан "Маданият" маҳалласида яшовчи, 3 фарзанднинг онаси Шоисаева Дурдонанинг шукроналик сўзлари.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун
#шукроналик

Туман ҳокими Дилоромни соғлигини назоратга олиш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан янги йил байрами арафасида "Темир дафтар"га киритилган,эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор бўлган оилаларга ажратилган моддий ёрдам пулларини тарқатиш жараёнида "Қурилиш" маҳалласида яшовчи Исаева Дилором туман ҳокими М.Миркасимовдан амалий ёрдам сўради.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#мулоқот
#инсон_қадри_учун

⚡️Зойир Мирзаев ZOOM платформаси орқали фуқаролар билан онлайн қабул ўтказди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#мулоқот
#инсон_қадри_учун

⚡️Бугун ҳам оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#инсон_қадри_учун

Туман раҳбарлари меҳр ва эътиборга муҳтож болажонларнинг қувончига шерик бўлди

🔹Маълум қилганимиздек, 3-декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тумандаги Тошкент вилояти психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйида ўтказилган байрамона тадбир, нафақат болажонларга, балки, меҳмонларга ҳам кўтаринки кайфият бахш этди.

Тадбир давомида, болажонлар ва эртак қаҳрамонлари иштирокида саҳналаштирилган кўнгилочар дастурлар намойиш этилиб, тарбияланувчиларга қувонч улашилди.

Қибрай тумани ҳокими М.Рашидов
, болажонларга самимий эзгу тилакларини билдириб, уларга туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан тақдим этилган совғалар топширилди.
Шунингдек,имконияти чекланган болажонлар билан байрам тадбирини ташкил этган, тарбиячи-педагогларга ўз миннатдорчилигини билдириб, машаққатли ва шарафли касбларида зафарлар тилади.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website/