Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.4K photos
3.06K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#имтиёз
#имконият

⚡️Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи

📌Маълумки, ҳозир Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектлари сони тобора кўпайиб бормоқда. Турли савдо мажмуалари, саноат, қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари сони ортиб бориши ҳудуд солиқ органи ходимларининг ҳам масъулиятини оширмоқда.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#таълим
#имконият

⚡️Тошкент вилоятидаги олий таълим муассасалари яна биттага кўпайди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#имконият

🔎Эндиликда вилоятнинг ҳар бир ҳудудида қурилиш кластерлари ташкил этилади

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#имконият

🏠 “Янги Ўзбекистон” массивларидан уй-жой олишда янги қулайликлар

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#имконият

Ёш тадбиркорнинг келгусидаги режалари 150та янги иш ўрни яратиб, ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга ошириш.

Сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорларга берилаётган эътибор, уларга яратилаётган
имконият ва шароитлардан унумли фойдаланаётган тадбиркорларимиз сони туманимизда ҳам тобора ортиб бормоқда.

🔹Хусусан, Эркинов Бегзод ҳам бу каби имкониятлардан унумли фойдаланиб, 28 ёшидаёқ тиббий боғламалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Shafoat Fayz" МЧЖни ташкил этган ва ҳозирги кунда "EURO STANDART" бренди остида йилига 20 млн метр маҳсулот ишлаб чиқармоқда.

Тумандаги "Истиқбол" маҳалласида фаолият олиб бораётган мазкур корхонада уч йил аввал 12 нафар фуқаро иш билан таъминланган бўлса, ҳозирда 80 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланган.

Шунингдек, корхона томонидан сўнгги икки йил давомида МДҲ (Россия, Украина, Белоруссия) давлатларига 700 минг долларга яқин маҳсулот экспорт қилинган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


| telegram | facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#имконият

🎞Туманда ўз фаолиятини бошлаган "Ишонч" дўконлар тармоғи филиалининг очилиш маросими ва у ерда фуқаролар учун яратилган қулайликлар ҳамда шароитлар ҳақида "MY5" телеканали лавҳасида танишинг.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/
#имконият

Республика мутасаддилари тумандаги ем ишлаб чиқариш корхонасида бўлди

Республика Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Норқобилов ва Ўзбек Чорва насл агентлиги раҳбари Б.Отамуродовлар Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов ҳамроҳлигида тумандаги ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган "BDK FEED" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

🏭Тумандаги "Қипчоқ" маҳалласида жойлашган чорва моллари,балиқ ва паррандалар учун махсус озуқа ем ишлаб чиқаришга мўлжалланган
, устав фонди 850 млн сўмни ташкил этган мазкур йирик корхонада, кунига 50 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилиб, экспорт ҳам қилинмоқда.

🔹Мутасаддилар корхонадаги иш жараёнлари ва маҳсулотлар билан танишиб, ишлаб чиқариш ва экспорт хажмини янада ошириш бўйича қўмита ва агентлик томонидан амалий ёрдам берилишини айтиб ўтишди.

📌Айни дамда, корхонада 15 та янги иш ўрни яратилган бўлса, келгусида ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш режа қилинган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#имконият

Сўнгги йилларда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши натижасида кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

🏢Хусусан, Қибрай туманидаги чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган,умумий лойиҳа қиймати 11 млрд сўмни ташкил этадиган "Kanishka Fur" корхонаси ҳам бу каби имкониятлардан фойдаланиб келаётган корхоналардан бири.

Корхона ҳақида батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида танишинг.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эътибор
#имконият

Маълумки, сўнгги йилларда юртимизда хотин-қизлар учун кўплаб имтиёз ва имкониятлар яратилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги "Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги 322-сонли қарорга асосан, тумандаги Фидокор маҳалласида хотин-қизлар фаоли лавозимида ишлаб келаётган, Наргиза Буранова ҳам хотин-қизларга берилаётган имтиёз ва
имкониятлар сабаб, жорий йилда талабаликка қабул қилинди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#имконият

Аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, маҳаллаларда кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш борасидаги тадбирларни тизимли равишда давом эттириш мақсадида тумандаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномалари асосида Халқ банки Қибрай туман филиали томонидан 522 нафар фуқароларнинг лойихалари учун жами 13 млрд 985 млн сўм маблағ ажратилди.

Жумладан:
-Қўйчилик йўналишида 197 та лойиҳага 6 млрд 245 млн;
-Балиқчилик йўналишида 2 та лойиҳага – 65,5 млн сўм;
-Паррандачилик йўналишида 8 та лойиҳага – 264 млн сўм;
-Асаларичилик йўналишида 7 та лойиҳа – 216,6 млн сўм;
-Тикувчилик йўналишида 110 та лойиҳага – 1 млрд 843 млн сўм;
-Иссиқхона йўналишида 4 та лойиҳа – 122 млн сўм;
-Хизмат кўрсатиш йўналишида 194 та лойиҳага - 5 млрд 228 млн сўм ажратилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#имконият
#эътибор

Туман ёшлари учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда

Қибрай туманида ёшларини қўллаб-қувватлаш, ишсиз ёшларга субсидия асосида меҳнат қуролларини ажратиш орқали бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугун, Қибррай тумани ҳокими Музафар Рашидов ва сектор раҳбарлари, "Ёшлар дафтари"га киритилган навбатдаги 30 нафар ёшларга, туман Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ажратилган ноутбук, тикувчилик ва инкубатор жиҳозларини топшириб, уларнинг келгусидаги ишларига зафарлар тиладилар.

Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўз-ўзини банд қилишлари учун зарур бўлган дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилди.

Жорий йилнинг шу кунига қадар, “Ёшлар дафтари”га киритилган тумандаги
2161 нафар ёшлардан 1380 нафарига (25 турдаги) амалий ёрдам кўрсатилган.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/