Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.82K subscribers
43.6K photos
3.49K videos
64 files
14.3K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Байрам_тадбири

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан тумандаги “Дўрмон” Маданият уйида “Давлатимиз байроғи-фахримиздир” мавзусида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

🇸🇱Тадбирда,“Ўзбекистон Республикасининг байроғи тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, байроғимизнинг нафақат давлатнинг расмий рамзий белгиси эканлиги,балки юртдошларимизнинг қалбидан,юрагидан жой олган фахр-ифтихор белгиси эканлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини мамурий биноларга ўрнатиш,хорижий давлатларда,халқаро спорт мусобақаларида байроғимиздан фойдаланиш тартиблари,унга нисбатан фуқаролар қандай муносабатда бўлишлари хусусида сўз юритилди.

🎤🎼Ёш ижодкорлар, маданият соҳаси вакиллари томонидан айтилган давлат байроғини мадҳ этувчи шеърлар ва куй-қўшиқлари ҳамда тумандаги ҳарбий лицей ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари байрам дастурини янада кўтаринки руҳда ўтишига сабаб бўлди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

|telegram|
#байрам_тадбири

Қибрай туманиидаги Шамс
тадбирлар саройида, янги йил байрами муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида манавий-маърифий тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Музаффар Рашидов ва сектор раҳбарлари барчани яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб, бугунги кунда юртимизда амалга ошрилаётган ислоҳотлар ва тинчлик неъмати ҳамда инсон қадри улуғлаш мақсадида яратилаётган имкониятларга тўхталиб ўтдилар.

Маданият ходимлариннг куй-қўшиқлари билан кўтаринки руҳда ўтган
байраим дастурхонига Байтқўрғон, Дўрмон ва Қибрай шаҳарчаси ҳудудидаги маҳаллаларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож,эҳтиёжманд оилалар аъзолари ва кекса-нуронийлар иштирок этди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/