Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.5K photos
3.07K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Ташриф

Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматов, туман ҳокими М.Миркасимов ҳамроҳлигида, туманда барпо этилаётган хорижлик инвесторга (Филиппин Республикаси) тегишли “LIWAYWAY FOOD” МЧЖ лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Ўрганиш жараёнида вилоят ҳокими Р.Холматов томонидан инвесторлар ва қурилиш ташкилотларига тегишли тавсиялар берилди.

🌐Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган, лойиҳа қиймати 10 млн АҚШ доллари бўлган корхонанинг қуриб битказилиш ишлари 2020 йил сўнгига қадар якунлаш белгиланган.

⚡️Ушбу лойиҳа орқали 300 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Ўрганиш
#Ташриф
Туман ҳокими маҳалладаги фуқаролар билан учрашди

Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш мақсадида тумандаги "Геофизика" маҳалласида бўлди.

❇️ Шунингдек туман ҳокими М.Миркасимов ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар уйларига ташриф буюриб, уларнинг муаммолари ва мавжуд камчиликлари ҳақида суҳбатлашди.

❇️Фуқаролар томонидан айтиб ўтилган муаммоларни ҳамда қурилишдаги камчиликларни баратараф этиш юзасидан туман ҳокимлиги мутасаддиларига аниқ топшириқ ҳамда вазифалар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Ташриф

COVID-19 марказига Соғлиқни сақлаш вазири ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов туманда ташкил этилган COVID-19 марказига ташриф буюрди.

🏥Марказ фаолиятини бошлаш учун, тиббий асбоб ускуналарга бўлган эҳтиёж ўрганилиб,зарур шароитлар учун қўшимча тавсиялар берилди.

📌Вазирлик томонидан 1 та портатив УТТ апарати, Тошкент вилояти ССБ томонидан 50 та кислород балонлари етказиб берилишини таъкидлаб ўтди.

😷Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун заҳира ўрин сифатида 150 ўринга мўлжалланган ушбу марказ Тошкент вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия қўмондонлиги ва Қибрай тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Ташриф

Туманда "Аёллар ва ёшлар" дафтари шакллантирилмоқда

⚡️Тошкент вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Парпибоева Қибрай туманида "Аёллар ва ёшлар" дафтарларини шакллантириш бўйича олиб борилаётган иш жараёни билан танишди.

♻️Танишиш давомида туманда ушбу ишларни амалга ошириш учун ташкил этилган "Штаб"даги ҳужжатларнинг юритилиши ҳамда уларни электрон базасини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиб,қўшимча таклифлар берилди.

Маълумот учун,туманда 30 ёшдан катта бўлган аёллар сони 60 минг 396 нафар бўлса, 18 ёшдан катта 30 ёшга тўлган ёшлар 35 минг 912 нафарни ташкил этади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

@qibraytumaniaxborotxizmati
#Ташриф

Туман ҳокими умумтаълим мактаби фаолияти билан танишди

⚡️Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов туманнинг энг чека ҳудудидаги 43-мактабнинг таълим жараёнини кўздан кечирди.

🏫Тумандаги ”Туркистон“ маҳалласида жойлашган ушбу мактабнинг умумий қуввати 172 нафар бўлиб, ҳозирда ушбу таълим масканида 149 нафар ўқувчиларга 30 нафар педагоглар таълим бериб келишмоқда.

🔰Туман ҳокими мактабдаги ўқувчи ва уларнинг устозлари билан суҳбатда, юртимизда ҳозирги кунда таълим хусусан Халқ таълими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда имкониятлар тўғрисида айтиб ўтди.

♻️Суҳбат давомида туман ҳокими, ўқувчилар билан дилдан,самимий суҳбатлашиб, ҳар бир ўқувчининг келажакдаги орзулари ва режалари билан қизиқиб уларнинг орзуларини амалга ошишида туман ҳокимлиги томонидан ҳам имкониятлар яратилишини таъкидлади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

|telegram|
#Ташриф_ўрганиш

Кичик саноат зонасидаги тадбиркорларга қўшимча имконият яратиш вазифаси берилди

⚡️Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Файзиев ва вилоят ҳокимлиги мутасаддилари Қибрай туманидаги кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган корхоналар ва у ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Ҳозирги кунда,500 нафарга яқин янги иш ўрни яратилган кичик саноат зонасида 11 та корхона фаолият олиб бораёпти.Шунингдек жорий йилнинг март ойига қадар яна бир лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

📌Вилоят ҳокимлиги мутасаддилари кичик саноат зонасида тадбиркорлар учун яратилган шароитлар билан танишиб,уларга қўшимча имкониятлар яратиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇

/telegram/ /facebook//Instagram/
#Ташриф

Вилоят раҳбарлари Қибрай туманидаги ишга туширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар билан танишди

Тошкент вилояти ҳокими Д.Хидоятов ва вилоят сектор раҳбарлари Қибрай туман ҳокими ҳамда туман сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида тумандаги инвестиция лойиҳалари асосида барпо этилаётган ишлаб чиқариш корхоналаридаги қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Жараён ҳақида батафсил кейинроқ маълумот берамиз.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

/telegram/ /facebook//Instagram/
#Ташриф

Вилоят раҳбарлари Қибрай туманидаги ишга туширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар билан танишди

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Д.Ҳидоятов ва вилоят сектор раҳбарлари Қибрай тумани ҳокими ҳамроҳлигида тумандаги инвестиция лойиҳаси доирасида барпо этилаётган корхоналардаги иш жараёни билан яқиндан танишди.

🔰Вилоят мутасаддилари аввал, жорий йилнинг сентябрь ойидан 3 минг 500 нафар қувватга эга бўлган, келгусида 10 минг нафар талабалар таҳсил оладиган замонавий "Akfa University" олий таълим даргоҳидаги олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Ташриф давомида филиппинлик тадбиркорларнинг 10 млн. АҚШ доллари сармояси асосида барпо этилаётган "Liway Way" ишлаб чиқариш корхонасидаги таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.

♻️Шунингдек тумандаги "Байтқўрғон" маҳалласида қурилаётган "MS Barer Textile" корхонасида ҳам бўлишди. Ушбу корхонани фойдаланишга топширилиши натижасида 1 минг 200 нафар аҳоли учун янги иш ўрни яратилади.

📌Вилоят раҳбарлари “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компания”сининг беғараз ҳомийлиги асосида қуриб битказилаётган 150 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия оладиган мактабгача таълим ташкилотидаги қурилиш жараёни билан ҳам танишди. Вилоят ҳокими туман марказига яқин бўлган ҳудудда қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйларнинг лойиҳаларини ҳам кўздан кечириб, лойиҳага айрим қўшимчалар киритиш таклифини берди.

🔍Қибрай туманининг Чирчиқ шаҳри билан чегарадош ҳудудида жойлашган давлат ташкилотларига тегишли бўлган объектлар билан танишиш давомида туман ва шаҳар ҳокимларига вазифа ва топшириқлар берилди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ташриф

Маҳалладаги ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди

🔹Тошкент вилояти ҳокими Д.Ҳидоятов Қибрай туманидаги "Хўжақўрғон"маҳалласига ташриф буюриб,туман ҳокими М.Миркасимов ҳамроҳлигида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

🔸Ташриф давомида вилоят ҳокими маҳалладаги хонадонларга кириб,уларнинг турмуш тарзи ва яшаш шароитлари билан танишиб,маҳалла фуқароларининг фикрини тинглади.

Шунингдек мутасадилар 1-сектор штаби билан танишиб,бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook//Instagram/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Даврон Ҳидоятовнинг кутилмаган ташрифи

Вилоятда бўлиб ўтаётган китобхон ёшлар танловининг 15-19 ёш тоифасида беллашаётган йигит-қизлар мусобоқасига вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов кириб келди.

Д. Ҳидоятов иштирокчиларга омад тилаб, қатнашчиларни баҳорнинг илк байрами – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади.

#ташриф

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ташриф

Вилоят ҳокими "Қодирия" ГЭСининг фаолияти билан танишди

⚡️Тошкент вилояти ҳокими Д.Хидоятов Қибрай туманида жойлашган "Қодирия" ГЭСига ташриф буюриб, соатига 15,34 МВт электр ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган қурилмаларнинг ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишди.

📌Ташриф давомида вилоят ҳокими корхона атрофидаги ободонлаштириш ишларини ҳам кўздан кечириб, айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Ташриф

Вилоят ҳокими Қибрай туманидаги Давлат хизматлари марказида

🔹Вилоят ҳокими Д.Хидоятов мазкур марказда аҳоли учун яратилган шароит ва қулайликлар билан танишди.

Шунингдек вилоят раҳбари шу ернинг ўзида туманда қурилиши режалаштирилган янги корхоналарнинг лойиҳалари билан танишиб,таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.

🔸Замон талаблари асосида барпо этилган Давлат хизматлари марказида кунига 500 нафардан ортиқ фуқароларга 150 дан зиёд йўналишлар бўйича хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Вилоят ҳокими кейинги манзилга йўл олди...

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф

Вилоят ҳокими Д.Ҳидоятов Қибрай туманида бўлди

🔹Тошкент вилояти ҳокими Д.Хидоятов Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов ҳамроҳлигида туманда барпо этилаётган ижтимоий соҳа объектлари,хизмат кўрсатиш маркази,узумчиликка ихтисослаштирилган оилавий кластер ҳамда маҳалла биносини кўздан кечирди.

🔸Шунингдек ташриф давомида вилоят раҳбари келгусида туманда қурилиши режалаштирилган янги корхоналар ва кўнгилочар масканларнинг лойиҳалари билан ҳам танишиб ўтди.

Вилоят ҳокимининг туманга ташрифи қисқача ушбу видео лавҳада.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#ташриф

Даврон Ҳидоятов Татаристон давлатида

⚡️17-18 май кунлари Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва бошқа мутасаддилардан ташкил топган ўзбек делегациясининг Татаристон пойтахти Қозон шаҳрига ташрифи амалга оширилмоқда.

📌Мазкур ташрифнинг мақсади ҳам ўзаро тажриба алмашиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, шаҳарсозлик, архитектура, ободонлаштириш, жамоат транспорти тизимини ўрганиш, шунингдек, Қозондаги ижтимоий ва инфратузилма объектлари билан танишишдан иборат.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#расмий #ташриф

⚡️Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Ўзбекистон делегацияси таркибида Қозон мери Илсур Метшин билан учрашди.

🤝Ўзаро мулоқот давомида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, 2021-2022-йилларда шаҳарсозлик соҳасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#расмий #ташриф

⚡️Шунингдек, Даврон Ҳидоятов Татаристон Президенти Рустам Миннихановнинг таклифига биноан Қозон шаҳридаги ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига ихтисослаштирилган “ETERNITY” Ай-Ти мактаби фаолияти, у ердаги ўқитиш тизими билан яқиндан танишди.

💻Бу каби мактаблар рақамли иқтисодиёт учун салоҳиятли кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган.

🔎Ушбу лойиҳаларни Тошкент вилоятида татбиқ этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф


🔹Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Қибрай тумани "Чингелди" маҳалласида қурилаётган "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюриб,қурилиш ишларини кўздан кечирди.

🎞Ташриф тўғрисида батафсил "O‘zbekiston24" телеканали лавҳасида.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/