Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.82K subscribers
43.6K photos
3.49K videos
64 files
14.3K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Спорт_муваффақият

Сабрина "Камалак ғунчалари" мусобақасида ғолибликни қўлга киритди

🧘‍♀️Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида "Ватан равнақи йўлида бирлашайлик" шиори остида ўтказилган ёшлар ҳафталиги доирасида 5-9 синф ўқувчи қизлари ўртасида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича "Камалак ғунчалари" мусобоқаси бўлиб ўтди.

🥇Вилоят мусобақасида туманимиз номидан иштирок этган 1-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Сабрина Хасанова фахрли 1-ўринга сазовор бўлди.Совриндорларга ташкилотчилар томонидан эсталик ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Аввалроқ бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпионатида Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилган Қибрай тумани Болалар ва ўсмирлар мактаби тарбияланувчилари жамоавий ҳисобда фахрли 3-ўринни қўлга киритган эди.


✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook//Instagram/
#Спорт_муваффақият

Дўстқобиловлар оиласи велотренажёр ютиб олди

Маълумки Ўзбекистон Туризм ва спорт (Жисмоний тарбия ва спорт)вазирлиги томонидан "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" шиори остида онлайн спорт конкурси ўтказилган.

🧘‍♀️Ушбу видеоконкурсда иштирок этган "Янгихаёт" маҳалласида истиқомат қилувчи Дўстқобиловлар оиласи томонидан юборилган жисмоний машғулотлар видеоси совринли ўринларга лойиқ топилди.

🚴Тошкент вилояти Туризм ва спорт бошқармаси вакиллари ғолибликни қўлга киритган оилага вазирлик томонидан тақдим этилган велотренажёрни топширди.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Спорт_муваффақият

Ака-укалар вилоят ўқувчи ёшлари ичида тенгсиз бўлди

⚽️Қибрай тумани 10-мактаб ўқувчи ёшларидан иборат футбол жамоаси Бўстонлиқ туманида ўтказилган вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб мусобақанинг республика босқичига йўлланма олди.

🏆Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида ўтказилган мусобақанинг энг яхши ўйинчиси совринига 10-мактаб ўқувчиси Сайдалийев Жафар лойиқ кўрилган бўлса, энг яхши ёш ўйинчи соврини ҳам ушбу мактабнинг 7-синф ўқувчиси Сайдалийев Қувончга насиб этди.

Aввалроқ Р. Назаров қўл остида шуғулланиб келаётган 10-мактаб жамоаси футбол бўйича туман ҳокими кубогида ғолиб бўлиб,Самарқанд шаҳрига саёҳат учун йўлланмани қўлга киритган эди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Спорт_муваффақият

Қибрайлик ўқувчилар ҳарбий спартакиада ғолиби бўлди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги Академик лицей ўқувчилари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси "Жалолиддин Мангуберди авлодлари" ҳарбий спартакиадаси бўлиб ўтди.

🏆Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилган мусобақада иштирок этган Қибрай туманидаги 2-сон Тошкент академик лицей ўқувчилари ғолибликни қўлга киритди.

🔹Мусобақа давомида ўқувчилар учун Қорақалпоғистон Республикасидаги тарихий обидалар,ўқув масканларига саёҳатлар ҳамда турли кўнгилочар дастурлар ташкил этилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт_муваффақият

Осиё чемпионлари лигасида "Пахтакор" ғалабасини таъминлаган ягона гол муаллифи Пўлатхўжани танисизми?

Маълумки Бирлашган Араб Амирлигида ўтган Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида юртимиз шарафини Пахтакор жамоаси химоя қилди.

⚽️Ўзбекистон чемпиони сафида асосий таркибда халқаро мусобақадаги дебют ўйинини ўтказган, тумандаги 2-ДИУМнинг 11-синф ўқувчиси Холдорхонов Пўлатхўжа жамоаси ғалабасини таъминлаган ягона гол муаллифи бўлди.

🎤"Майдонга тушаётган пайтим барча мени қўллаб-қувватлади, бундан руҳланиб гол уришни жуда истагандим. Биринчи баҳсдаёқ тўп киритганимдан жудаям ҳаяжонга тушдим. Ўша лаҳзада мени ҳиссиётлар чулғаб олганди", — деди ёш футболчи ўз интервюсида.

📌Шунингдек ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан Пўлатхўжа аллақачон талаба номига сазовор бўлган.

Биз Пўлатхўжага зафарлар ёр бўлишини,келгусида Ўзбекистон миллий терма жамоси сафида ҳам тўп суриб, жаҳон футболида ўз номига эга бўлишини тилаймиз.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ telegram/