Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Муҳим
⛳️Бугун соат 19:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморлар вилоятимизнинг қуйидаги ҳудудларида истиқомат қилиб келишган.
‼️Мазкур ҳудудлар ва унга ёндош жойларда яшовчи фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини, кўчага чиқмасликни, шунингдек, касаллик белгилари сезилса, иситма кўтарилса, зудлик билан шифокорларга мурожаат қилишларини сўраймиз.
⭕️Ўзингиз билмаган ҳолда вирус ташувчисига айланиб қолишдан сақланинг! Ўзаро мулоқотга киришганда ижтимоий масофа сақланг!
🔹Ўрта Чирчиқ тумани, Пахтаобод қишлоғи
🔹Ўрта Чирчиқ тумани “Равотак” МФЙ
♦️Ўрта Чирчиқ тумани “Ўрта овул” МФЙ
♦️Ўрта Чирчиқ тумани “Ғузор” МФЙ
🔸Зангиота тумани “Тараққиёт” МФЙ
🔵Зангиота тумани “Туркистон” МФЙ 2 нафар
🔸Қибрай тумани “Дўрмон” кўчаси
🔹Қибрай тумани “Ҳикмат” кўчаси
🔹Қибрай тумани “Юқори юз” МФЙ
♦️Қибрай тумани “Зафаробод” МФЙ
♦️Қибрай тумани Солар ГЭС, “Зиёкорлар” кўчаси
🔸Тошкент тумани “Сабзавот” МФЙ
🔸Тошкент тумани “Ғишткўприк” МФЙ
🔵Тошкент тумани “Зарбдор” МФЙ 2 нафар
🔴Тошкент тумани “Кўксарой” МФЙ 2 нафар
⚠️Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Тошкент вилояти штаби
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Муҳим_хабар
Давлат хизматлари марказлари ҳаракатланиш учун стикерларни БЕРМАЙДИ!
ОАВ ва ижтимоий тармоқларда йирик солиқ тўловчи корхоналари ходимлари машиналарига стикер берилиши ҳақида хабар тарқалди.
Ушбу маълумот аҳоли ўртасида англашилмовчиликларга сабаб бўлди.
❗️Эслатиб ўтамиз, Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши тўхтатилган.
Янги тартиб бўйича стикерлар ФАҚАТГИНА йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи корхоналар ходимларининг шахсий ёки хизмат автотранспорт воситалари учун берилади.
Аризалар my.soliq.uzда жойлашган солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали онлайн тарзда қабул қилинади.
❗️Янги тартиб бўйича стикер олиш билан боғлиқ барча саволлар билан Давлат солиқ қўмитасининг 1198 ишонч рақамига қўнғироқ қилиш лозим.
Бошқа турдаги ҳуқуқий маслаҳатларни Адлия вазирлигининг телеграмдаги @huquqiy_maslahatbot орқали олиш мумкин.
Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг!

Forwarded from QIBRAY SADOSI / Расмий канал (АGA)
#МУҲИМ_ХАБАРЛАР
Бу эса бир неча кундан буён ўта долзарб бўлиб турган хабарлардан бири.
👇👇👇
ИИВ Ахборот хизматининг "Босар-тусарини билмаган депутат" номли лавҳаси можароси давом этмоқда. Кеча Қонунчилик палатасининг 16 та депутати Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга мурожаат йўллади. У ерда бир нечта талаблар айтилган.
⏩ ИИВ Ахборот хизмати томонидан эълон қилинган видеолавҳада фойдаланилган, жумладан, воқеа иштирокчиси бўлган ЙПХ инспекторининг хизмат “боди-камера”сида тасвирга олинган видео материалларни тўлиқ шаклда (монтажсиз) жамоатчиликка ошкор қилиниши;
⏩ Агар лавҳани тайёрлаш ва эълон қилишда нохолислик ёки бир тарафлама ёндашувга йўл қўйилган бўлса, Ахборот хизмати масъулларининг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш ва бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилиниши;
⏩ Воқеанинг якуний муҳокамаси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ички ишлар вазирлиги томонидан ахборот берилиши.
Мурожаат йўллаган депутатларимиз билан танишинг: Расул Кушербоев, Гулбаҳор Сайидғаниева, Умид Жабборов, Одилбек Тожиев , Шохиста Турғунова, Баҳром Рахмоналиев, Нодиржон Абдувалиев, Бекмирза Эшмурзаев, Ғайрат Абдиев, Равшанбек Бегматов, Моҳира Ходжаева, Мадина Баратова, Абдулла Рўзметов, Умидахон Зокирова, Носиржон Аминовларнинг таклифларини умумлаштирилган ҳолда, Дониёр Ғаниев номидан юборилаётгани маълум қилинган.
Батафсил шу ерда айтилган:👇https://qalampir.uz/news/16-ta-deputat-bobozhonovga-bosar-tusarini-bilmagan-deputat-nomli-videolav%D2%B3a-yuzasidan-murozhaat-yulladi-18016

Qalampir.uz
22 та депутат Бобожоновга “Босар-тусарини билмаган депутат” номли видеолавҳа юзасидан мурожаат йўллади
Forwarded from QIBRAY SADOSI / Расмий канал (АGA)
#МУҲИМ_МАЪЛУМОТЛАР
ҚИБРАЙДА “CALL CENTER” ҚАНДАЙ ФАОЛИЯТ КЎРСАТМОҚДА?
❗️Қибрайда “CALL CENTER” - мобил тиббий маслаҳат маркази ташкил этилганига бугун 5 кун бўлди. Ҳар куни туман аҳолисидан ўртача 100-105 тагача мурожаатлар келиб тушмоқда. Тадбир бошидан буён 500 дан зиёд мурожаатлар қабул қилинди.
Кеча, 20 июль ҳолатига кўра, Қибрай тумани аҳолисидан 74 та мурожаат келиб тушган:
🔹 45 - ҳарорат кўтарилиши бўйича;
🔹 17 - дори-дармон бўйича;
🔹7 - озиқ-овқат бўйича;
🔹 5 - мобил гуруҳлар ва тез ёрдам бригадалари фаолиятига доир мурожаатлар ҳисобга олинган.
P/S: “CALL CENTER” да туну кун фавқулодда вазиятда иш ташкил қилинган. Шифокор-ҳамширалар, кўнгиллилар тиним билмай хизмат қилишмоқда. Аҳолидан марказга тиббий маслаҳатлар олиш учунгина қўнғироқ қилиш илтимос қилинмоқда. Айримлар ҳуда-беҳудага қўнғироқ қилиб, 5-7 дақиқа вақт зое кетишига сабабчи бўлишмоқда. Бу пайтда эса ҳақиқий ёрдамга муҳтож беморлар кутиб қолиши ҳолатлари учрамоқда.
Уйда🏡 қолинг!
@qibray_sadosi

❓ҚИБРАЙ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ВА МАСЪУЛЛАР ТОМОНИДАН КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ҚАНДАЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНГАН?
♦️ ФАКТ ВА РАҚАМЛАРДА
🔹 Туманда 2 та стационар, 6 та Қишлоқ оилавий поликлиника, 4 та Қишлоқ врчалик пункти, жами 12 та даволаш профилактика муассасаси мавжуд.
🔹 Туман аҳолисига 16 та тез тиббий ёрдам бригадалари хизмат кўрсатади. Куни кеча яна янги 2 та тез тиббий ёрдам машинаси келтирилди.
🔹 Мавжуд ҚОП ва ҚВПларга Қибрай туман ҳокимлиги томонидан 10 та "Дамас" русумли машиналар ажратилди. Ҳудудларда аҳолига тез ёрдам кўрсатиши учун бу автомашиналар тиббий жиҳозлар билан мослаштирилди.
🔹 Тиббиёт муассасаларида 360 нафар шифокор, 1500 нафар ўрта тиббий ҳодимлар фаолият юритмоқда. 103 қисқа рақамли телефон орқали мурожаатларни узлуксиз қабул қилиш учун қўшимча 8 телефон аппарати ва волонтёрлар жалб қилинди.
Сиз фақат уйда🏡 қолинг! Ўзингизни ва ўзгаларни асранг!
Каналга уланиш:

🔹 Туманда давлатга қарашли даволаш муассасаларида 340 талик жой тайёрланган. Шундан туман юқумли касалликлар шифохонасида 90 та ўринга кислород билан таъминлаш жиҳозлари ўрнатилди.
🔹Тиббиёт бирлашмасида 250 та жой тайёрланган, 17 та кислород билан таъминлаш жиҳози мавжуд. Яна 10 та жойга жиҳозлар олиб кирилди, бугун 30 та жойга ана шундай жиҳозлар ўрнатилади.
🔹 Шунингдек, нодавлат шифохоналардан "Фарход мадад" клиникасида 100 та, "Ҳаёт" клиникасида 90 жой фавқулодда ҳолатлар учун шай ҳолатга келтирилган.
🔹Туманда жойлашган санаториялар "Ботаника"да - 330 та, "Бўстон"да - 230 та, "Умид Гулшани"да - 120 та, "Энергетилар" да - 100 та, Геофизикада 80 та койка шай ҳолатга келтирилган.

▶️ Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
▶️ Мукофотланганлар орасида вафот этган тиббиёт ва бошқа соҳалар вакиллари ҳам бор.
Тўлиқ рўйхат
🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг
Каналга уланиш: 🔽

Дезинфекция туннеллари ўрнига антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилади
🔹 Республика махсус комиссияси баёнига кўра, эндиликда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида дезинфекцион туннеллардан фойдаланиш тўхтатилиб, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда ти66ий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш қисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади.
Каналга уланинг ва яқинларингизга улашинг:⏬
⏩@qibray_sadosi

УНУТМАДИНГИЗМИ?!
КЕЧА ЭСЛАТГАНИМИЗДЕК, БУГУН, 20 НОЯБРЬ – БУТУНЖАҲОН БОЛАЛАР КУНИ
БМТ томонидан Бутунжаҳон болалар кунига атаб ўтказиладиган акцияда Ўзбекистон ҳам қатнашади
20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни нишонланади. Ушбу сана 1954 йилда БМТ томонидан эълон қилинган ва ёш авлоднинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилишга қаратилган.
👨👩👧👦 Бутун дунёда анъанавий тарзда 20 ноябрь куни ушбу мавзуга доир тадбирлар ўтказилади. Ҳар йили бутун дунёда «Дунёни кўк рангга бўяш» акцияси ўтказиб келинади, унинг мақсади жамоатчилик эътиборини болалар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларига жалб қилишдир. Мамлакатлар умумий ғояни қўллаб-қувватлаб, диққатга сазовор, марказий жойларни ёритишни ташкил қилишади.
👨👩👧👦 Ушбу акцияга Ўзбекистон ҳам қўшилади. 19 ва 20 ноябрь кунлари соат 18:00дан бошлаб Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» ва «Туркистон» саройлари, «Пойтахт» бизнес маркази, симпозиумлар саройи, Навоий давлат академик театри, Ўзбекистон тарихи музейи, Миллий стадион, Ҳамид Олимжон майдонидаги 16 қаватли уйлар, аэропорт, шунингдек бошқа маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, спорт ташкилотлари кўк рангда товланади. Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий ва замонавий мажмуалари ҳам кўк рангда — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик рангида жило сочади.
👨👩👧👦 «Болаларга беринг дунёни», деган гап бекорга айтилмаган. Келажак авлод учун ҳар қанча қилсангиз ҳам оз. Ўзбекистоннинг ҳам бутун дунёда бўладиган акцияга қўшилишини фақат олқишлаш мумкин.
Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:

Ҳурматли тумандошлар!
🚒Жорий йилнинг 25 ноябридан 25 декабрига қадар "Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги" эълон қилинган.
👨👩👧👦Ўзингиз ва яқинларингизни турли нохуш ҳодисалардан ҳимоя қилинг ва ойликда фаол иштирок этинг!
👩🚒Қибрай тумани ФВБ
Каналга уланинг ва яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi

Ижтимоий тармоқларда зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи видеоларни жойлаштирганлар 89 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин
Депутатлар муҳокама қилаётган қонун лойиҳаси билан зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи ахборотни оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация ёки Интернет тармоқларига жойлаштирганлик учун ҳам жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг амалдаги талабига кўра, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш ҳаракатлари учун эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Янги қонун лойиҳасига кўра, бундай ҳаракатлар учун жарима миқдорини ошириш, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан тўрт юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса юз бараваридан тўрт юз эллик бараваригача миқдорда жарима солиш ҳақидаги меъёрни киритиш таклиф этилмоқда.
Р/S: Яхши бўларди, олди-қочди ва саводсизликка йўғрилган маълумотлари билан одам йиғишга ўрганиб қолган, юртимизда ёмғирдан кейинги қўзиқориндек урчиб кетган айрим "блогер"лар ҳаддини йиғиштириб оларди. Ҳар бир касбни эгаси бажаргани маъқул!

parliament.gov.uz
Фракция йиғилишлари
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
#Муҳим_хабар
⚡️Энди ҳар бир мурожаат билан индивидуал ишланади
🔷 Кўпсонли фуқароларнинг истакларини инобатга олган ҳолда, эндиликда Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz'да ўтказилаётган очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларни Телеграмдаги махсус бот — @vacancy_argos_bot орқали юбориш имконияти яратилди.
❗️Бунда мурожаатчи битта хабар орқали Ф.И.О, яшаш манзили ҳамда алоқа учун маълумотлари билан бирга таклиф ёки муаммо ҳақида батафсил ёзиб юбориши лозим. Акс ҳолда мурожаатни кўриб чиқиш рад этилиши мумкин.
👉 Шу муносабат билан, Телеграмдаги "Vacancy.argos.uz comments" гуруҳи фаолияти тўхтатилади.
🔷 Вакант лавозимни эгаллаш учун очиқ танловга ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма
🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
⭕️ Вакансиялар порталининг расмий канали — https://t.iss.one/vacancy_argos

#диққат #муҳим
#сайлов_2021
Сайловчи сайлов бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойласа бўладими?
❌Сайловчининг ушбу хатти-ҳаракатлари қатъиян тақиқланади.
▶️ Сайлов бюллетенини овоз бериб бўлгач суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштириш сайловнинг яширин овоз бериш принципини бузиш демакдир.
📵Ҳозирги кунда барча сайлов участкаларидаги овоз бериш кабиналарига суратга олишни тақиқлаш тўғрисидаги плакатлар жойлаштирилмоқда.

#диққат
#муҳим
⚡️Вилоят ҳокими Мурожаатини ижтимоий тармоқда қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин
➡️https://fb.watch/a6ppSw-6aZ/
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok