Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.8K subscribers
43.6K photos
3.48K videos
64 files
14.3K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Инвестиция

Туманда янги завод қуриш режалаштирилмоқда

Туман ҳокими М.Миркасимов Туркия давлатидан ташриф буюрган ҳорижий инвестор "Baktat Zeytin" корхонаси раҳбари Али Баклан билан учрашди.

🌐Ҳорижий инвестор томонидан туманда замонавий, узум ва помидорни қайта ишлаб экспорт қилишга мўлжалланган завод қуриш режалаштирилган.

♻️Туман ҳокими ушбу лойиҳани амалга оширишда инвесторга барча зарур шароитлар яратилишини таъкидлаб ўтди.

📌Ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳокимлик мутасаддиларига вазифалар белгилаб берилди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Инвестиция

Туркия давлати билан ҳамкорлик давом этмоқда

🌐Туманда Туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда “AGRODINAMIX” ҚК МЖЧ, умумий қиймати 27 млрд 480 млн сўм бўлган “Замонавий иссиқхона” ишга туширилди

♻️Туман ҳокими М.Миркасимов,сектор раҳбарлари ва ҳокимлик мутасаддилари ушбу корхонанинг очилиш маросимида иштирок этди.

🏭Тумандаги “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги 3.35 гектар ер майдонида Нидерландия (Голландия) технологиялари асосида қурилган ушбу замонавий иссиқхонада 60га яқин маҳаллий аёл ва ёшлар иш билан таъминланди.

❇️Туман ҳокими М.Миркасимов корхона фаолияти билан танишиш билан бир қаторда корхона ишчилари (аёллар)учун яратилган шароитлар тўғрисида ишчилар билан суҳбатлашди.

Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 800 тонна (11 млрд сўм) бўлган ушбу корхона йилига 600 тонна (75%) маҳсулотни (1млн долларга яқин) экспорт қилишни режалаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Инвестиция

Экспорт хажмини ошириш чоралари кўрилмоқда

⚡️Қибрай тумани ҳокимлигининг ишчи гуруҳи тумандаги экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган саноат корхоналарига борди.

Ишчи гуруҳ томонидан саноат корхоналаридаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш чораларини кўриш ва бу орқали экспорт хажмини ошириш режалаштирилган.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Инвестиция

Янги ташкил қилинаётган лимончилик кластеридаги ишлар ўрганилди

⚡️Қибрай тумани ҳокими М.Мирқосимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4067-сонли қарорига асосида, Қипчоқ маҳалласида ҳудудида 33 гектар ер майдонида ташкил этилаётган "Bek Cluster" МЧЖ лимончилик кластерида сайёр ўрганиш ўтказди.

Ўрганиш давомида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун,100 гектар майдонга қурилиши режалаштирилган ушбу корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 30 миллион(АҚШ)доллар.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Инвестиция

Филипинлик сармоядорлар иштирокида туманда янги корхона ташкил этилмоқда


⚡️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов тумандаги "Хайдаробод" маҳалласида Филипин давлати сармоядорлари томонидан қурилаётган "LIWAYWAY FOOD"МЧЖ корхонасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

🌐Хорижий ҳамкорлар иштирокида ташкил этилаётган ушбу корхона озиқ-овқат(снек ва ширинликлар) маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Умумий ер майдони 1,3 гектар бўлган корхонанинг лойиҳа қиймати 10млн(АҚШ)доллари этиб белгиланган.

♻️"LIWAYWAY FOOD"МЧЖ номи остида фаолият юритадиган лойиҳа корхонанинг ишга туширилиши 300га яқин маҳаллий ёшлар ва аёллар учун янги иш ўринларини яратади.

Эслатиб ўтамиз,МДҲ давлатлари ичида ягона бўлган ушбу корхонани жорий йилнинг декабр ойида ишга тушириш режалаштирилган.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Инвестиция

Австралия технологияси асосида янги иссиқхона ташкил этилмоқда

♻️Қибрай туманида "FAUNA" МЧЖ томонидан Австралия технологияси асосида лойиҳа қиймати 1млн 600 минг(АҚШ)доллар бўлган замонавий иссиқхона қурилмоқда.

Тумандаги "Истиқлол" ҳудудидаги 2 гектар ер майдонида барпо этилаётган ушбу иссиқхонада тумандаги 30 нафар аёл ва ёшлар доимий иш билан таъминланса,80 нафарга яқин фуқароларни мавсумий иш билан таъминлаш режалаштирилган.

⚡️Туман ҳокимлиги мутасаддилари "FAUNA"МЧЖга қўшимча ажратилган ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш ҳамда сабзовот экинлари экиш бўйича амалга оширилиши белгиланган ишларнинг бориши билан танишди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

@qibraytumaniaxborotxizmati
#Инвестиция

Туркиялик ҳамкорлар билан яна бир қўшма корхона қурилмоқда

⚡️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов "Байтқўрғон" маҳалласида янги барпо этилаётган "MS-Barer textile" МЧЖ қўшма корхонасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

🌐Туркия давлатининг “BARER XOLDING” компанияси томонидан 11.3 гектар майдонда қурилаётган, лойиҳа қиймати 62млн (АҚШ) долларни ташкил этадиган ушбу текстил корхонаси махсус кийимлар(юниформа) ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

📌Туман ҳокими корхонада амалга оширилиши лозим бўлган инженерлик коммуникациялари газ,электр ва бошқа ишларни кўздан кечириб камчиликлар юзасидан тегишли коммунал соҳа вакилларига аниқ топшириқлар берди.

❇️Жорий йилнинг декабрь ойи сўнгига қадар ишга туширилиши режалаштирилган корхонада, келгусида 1200 нафар маҳаллий аҳоли учун янги иш ўрни яратиш белгиланган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Расмий #сессия #инвестиция

🔸Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Тошкент вилоятида асосий капиталга киритилган жами инвестициялар ҳажми – 10 трлн. 857 млрд сўм ва 404 млн. долларни ташкил этган.

🔹Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига вилоятда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 3 трлн. 644 млрд. сўмлик жами 290 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди ва уларда 8 минг 40 та янги иш ўринлари яратилган.

📎Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида вилоятимизда жами 295 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Инвестиция

Янги ташкил этилаётган қўшма корхонадаги ишлар кўздан кечирилди

⚡️Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Файзиев Қибрай тумани "Байтқўрғон" маҳалласида янги барпо этилаётган "MS-Barer textile" МЧЖ қўшма корхонасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

🌐Туркия давлатининг “BARER XOLDING” компанияси томонидан 11.3 гектар майдонда барпо этилган, лойиҳа қиймати 62 млн (АҚШ) долларни ташкил этадиган ушбу текстил корхонаси махсус кийимлар(юниформа) ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

📌Вилоят ҳокими ўринбосари корхонада амалга оширилиши лозим бўлган инженерлик коммуникациялари газ,электр ва бошқа ишларни кўздан кечириб камчиликлар юзасидан тегишли коммунал соҳа вакилларига топшириқлар берди.

❇️Корхонани ишга тушириш орқали 1 минг 200 нафар маҳаллий ёшлар учун янги иш ўрни яратилади.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Расмий канал:👇👇👇

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Инвестиция_депутатлик_эшитув

Туман депутатлар гуруҳи ҳоким ўринбосарининг ахборотини тинглади

🔹Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳига туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳоким ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Б.Юсупхановнинг 2021 йилнинг 1-чорагида амалга оширган ишлари тўрисидаги ахборотини тинглади.


🔸Шунингдек ҳоким ўринбосари жорий йилда умумий қиймати 2 трлн 789 млрд 970 млн сўм ўзлаштирилиш ҳисобига 34 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 2478 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилганлиги ҳақида маълумот бериб ўтди.

📌Депутатлик гуруҳи томонидан 2021 йилнинг 2-чораги ҳамда йил давомида белгиланган режаларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш белгиланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#инвестиция

Тошкент вилоятида "Medical City" қурилиши мумкин

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Инвестиция

Туманда лойиҳа қиймати 4 млн евро бўлган янги корхона ишга туширилди

🏭
Қибрай туманида ойига 10 млн дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган "FLASH UP Energy" бренди остида хорижий инвестиция иштирокидаги "EURASIA BOTTLERS" корхонаси иш фаолиятини бошлади.

🔹Очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими М.Миркасимов ўз сўзида, нафақат Ўзбекистонда балки дунё миқёсида танилиб, ўзининг кенг аудиториясига эга бўлган бу каби бренд корхоналарнинг туманимизда ишга туширилиши ҳамда 100 га яқин янги иш ўринлари ташкил этилиши қувонарли ҳолат дея таъкидлади.

Шундан сўнг МДҲ давлатлари билан бир қаторда бир неча Европа давлатларига экспорт қилишга мўлжалланган янги корхона фаолиятига рамзий старт берилди.

🌐Йилига 120 млн дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхонадаги технологик ускуналар Германия, Латвия, Туркия каби ривожланган давлатларидан келтирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инвестиция

Туманда лойиҳа қиймати 4 млн евро бўлган, ойига 10 млн дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга "FLASH UP Energy" бренди остида хорижий инвестиция иштирокидаги "EURASIA BOTTLERS" корхонасининг очилганлиги тўғрисида маълумот берилган эди.

Корхонанинг тантанали очилиш маросими ушбу видео лавҳада.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/
#Инвестиция

🔹Жорий йил туманда 3 мингга яқин янги иш ўринлари ташкил режалаштирилган

▶️Батафсил

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инвестиция

Туманда уч юлдузли меҳмонхона очилди

Қибрай тумани "Салар" шаҳарчаси ҳудудида “NEW YORK CENTER CO”МЧЖ хорижий корхонасининг 2 млн доллар тўғридан-тўғри инвестицияси асосида барпо этилган, 110 та хонага эга уч юлдузли "RAYYAN" номли меҳмонхона ўз фаолиятини бошлади.

♻️Меҳмонхонанинг очилиш маросимида туман ҳокими М.Миркасимов, туман сектор раҳбарлари, аҳоли вакиллари ҳамда кўплаб хорижий меҳмон ва тадбиркорлар иштирок этди.

🔹"Туманимизда меҳмонхоналар мавжуд аммо ушбу уч юлдузли меҳмонхона биринчиси бўлди"- дея таъкидлади туман ҳокими ўз сўзида.

🎞Юқорида меҳмонхонанинг очилиш маросимидан лавҳалар...

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#инвестиция
#ҳамкорлик

Вилоятда асфальт ишлаб чиқариш корхонаси қурилади

♻️Тошкент вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Махмудов ва Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимовлар бугуннинг ўзида Туркиянинг "Turfalt" корхонаси раҳбари Али Кадиўглу билан учрашди.

🔹Учрашув давомида йўлсозлик ва асфальт ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур корхона раҳбари туманда ҳам фаолиятини давом эттириш истагини билдириб,бу борада ўз таклифларини билдириб ўтди.

Шунингдек вилоят ва туман мутасаддилари хорижлик сармоядорга ишонч учун миннатдорчилик билдириб,келгусида корхонани ташкил этиш учун барча имкониятлардан фойдаланиш ва ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш юзасидан келишиб олинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#инвестиция

Мустақиллик байрами арафасида, Қибрай тумани М.Улуғбек маҳалласида туркиялик сармоядорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган "Super Roll" корхонаси ўз фаолиятини бошлади.

🔹Туман ҳокими М.Миркасимов, хорижий инвестиция маблағлари (500минг доллар) эвазига барпо этилган мазкур корхонанинг очилиш маросимида иштирок этди.

Туман ҳокими ўз сўзида: "Ушбу корхонани ишга туширилиши, аввало, 50 нафар ишсиз аҳолини доимий иш билан банд қилиш билан бирга уларнинг турмуш тарзини яхшилаш учун ҳам хизмат қилади",- деди.

Маълумот ўрнида,умумий майдони 1 гектарни ташкил этадиган ушбу корхона, махсус (ғилдиракли) техникаларни таъмирлашга ихтисослаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


| telegram | facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инвестиция

🏭Мустақиллик байрами арафасида Қибрай тумани "М.Улуғбек" маҳалласида, туркиялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда ўз фаолиятини бошлаган "Super Roll" корхонасининг очилиш маросими ва корхона ҳақида батафсил "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


/telegram/ /facebook/ Instagram/
#Инвестиция

Европалик ишбилармон туманда корхона ташкил этиш истагини билдирди

Юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш,хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш борасида кўплаб ислоҳотлар олиб борилмоқда.

🔹Жумладан, Қибрай туман ҳокими ўринбосари Б.Юсупханов
, нидерландиялик ишбилармон, “PEROZI” корхонаси раҳбари Филип Карими билан учрашиб,европалик сармоядорнинг режалари билан танишди.

🏭Нидерландиянинг йирик корхоналаридан бири бўлган мазкур корхона,туманда ойига 20 тонна чой маҳсулотини қадоқлаш ва экспорт қилиш қувватига эга бўлган корхона ташкил этишни режалаштирган.

Ҳоким ўринбосари, ишонч ва таклиф учун хорижий ишбилармонга ўз миннатдорчилигини билдириб, ҳамкорликда ташкил этиладиган бу каби корхоналар, туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш билан бирга,янги иш ўринларини яратиш учун ҳам хизмат қилишини айтиб ўтди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#инвестиция

Тумандаги йирик текстил корхонасини тўлиқ қувватда ишга тушириш чоралари кўрилмоқда

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, ҳукумат вакиллари бошчилигида туманда жойлашган,туркиялик ҳамкорларнинг сармоялари асосида барпо этилган "MS-Barer TEXTILE" МЧЖ қўшма корхона фаолиятини яхшилаш мақсадида у ердаги имконият ва шароитлар билан танишди.

🌐Умумий лойиҳа қиймати 62 млн доллар бўлган,махсус кийимлар(юниформа) ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур корхона, Туркиянинг “BARER XOLDING” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

📌Мутасаддилар, корхона фаолиятини янада такомиллаштириш,ишлаб чиқариш қувватини ошириш бўйича истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилиб, корхонани тўлиқ қувватда ишга тушириш (йилига 3 млн 800 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинади) бўйича тегишли масъулларга қўшимча топшириқлар берилди.

Мазкур корхонани тўлиқ ишга туширилиши, 1 минг 200дан ортиқ ишсиз аҳолини доимий иш билан банд қилиш имконини беради.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/