Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Бекобод_тумани
⚡️Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ижтимой-иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Бекобод туманида бўлди.
⁉️Фаоллар ва қишлоқ хўжалигига тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда пандемия шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилий ҳамда танқидий муҳокама қилинди.
⚠️Хусусан, вилоят раҳбари тумандаги 4 та сектор фаолиятини жиддий таҳлил қилиб, айрим соҳалардаги ишларга тўхталиб ўтди, жумладан, маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга саховат ва кўмак гуруҳи томонидан кўрсатилаётган ёрдамларнинг қай ҳолатда эканлиги билан қизиқди. Маҳалла раислари билан бу борадаги аҳвол таҳлил этилгач, айрим маҳаллалар бўйича туман ҳокимига эътироз билдирилди.
❌Аввало, тумандаги фермер ва тадбиркорларни кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга кўрсатаётган ёрдамлари мутлақо қониқарсиз, деб баҳоланди.
✅Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ўринбосари А.Махсудовнинг аҳоли бандлиги бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахбороти тингланди. Мутасаддининг маълумотига кўра, фуқароларни мавсумий ишга жойлаштириш, фермер хўжаликлари ҳамда АПК кластерига қарашли ер майдонларидаги чопиқ ишига жами 1641 нафар фуқаро жалб этилган бўлиб, улар вақтинчалик иш билан таъминланган.
❗️Вилоят ҳокими Р. Холматов ушбу масалани ҳам таҳлил қилар экан, ҳали бу борада иш тизими йўқлигига эътиборни қаратди. Жумладан, барча иш билан таъминланганларнинг аҳволидан доимий хабардор бўлиб туриш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиблари талабга тўлиқ жавоб бермаслиги, умуман мазкур йўналишдаги ишларга эътироз билдириб, зарур йўл-йўриқлар берди.
📌Шунингдек, тумандаги шоличиликка ихтисослашган фермерлар фаолияти ҳам жиддий танқид қилиниб, фермерлар давлат солиғини ёки давлатга шоли топшириш режаларини бажармаётганлигига тўхталди.
📝Бундан ташқари, ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий соҳада олиб борилаётган сиёсатдан келиб чиқиб, камбағалликни қисқартириш бўйича 4 та сектор раҳбарларига алоҳида кўрсатма ва топшириқлар берди.
👤Шунингдек, учрашув сўнгида туман ҳокимлигидаги бўш турган қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига шу соҳада бир неча йилдан бери фаолият юритиб келаётган Пиримқул Эгамбердиев номзодини тавсия этди.
Расмий саҳифаларимиз👇
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
#МУРОЖААТ
#ТОШКЕНТ_ВИЛОЯТИ
#Бекобод_тумани
#Бекобод_шаҳри
#Чиноз_тумани
#Қибрай_тумани
Тошкент вилоятининг Бекобод тумани, шаҳри; Чиноз тумани, Қибрай тумани ҳокимлари аҳолига мурожаат қилди.
Мурожаатларда мазкур ҳудудларда пандемиянинг кескин тус олиб кетмаслиги учун Тошкент вилояти туман ва шаҳар ҳокимликлари аҳолига доимий кўмак беришга тайёр эканлиги маълум қилинди.
‼️Тафсилотлар видеоларда
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official