Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
“Халқ банки” Бошқаруви раисининг матбуот котиби Буронов Юнус Улашевич 1982 йил 12 апрелда Қашқадарё вилоятида туғилган.
Юнус Буронов 2003 йилда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.
2002-2019 йилларда “Ўзбекистон овози” ва “Халқ сўзи” газеталарида турли лавозимларда меҳнат қилган.
2019 йилдан буён “Халқ банки” Бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA

Forwarded from QIBRAY SADOSI / Расмий канал (АGA)
#БУГУН_ҚИБРАЙДА
Ташкилотчиларимизнинг омборхонадан ва "Гулзор-1" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эльмира Галиахметованинг маҳаллада ташкил этилган савдо ярмаркасидан юборган фотолавҳалари.
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi

Forwarded from QIBRAY SADOSI / Расмий канал (Qibraysadosibot)
#БУГУН_ҚИБРАЙДА
ЕРГА ХИЁНАТ – ЭЛГА ХИЁНАТ
Хабарингиз бор, яқинда бўлиб ўтган видеоселекторда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
Бир қанча туманларни намуна қилиб кўрсатиб, бу ҳудудлардаги аҳоли 8-10 сотихли томорқа майдонидан ўртача 50-60, баъзи оилалар эса 100 миллион сўм даромад кўраётганини тилга олди.
Шунингдек, Президент Мирзиёев хонадонларда ихчам иссиқхоналар қуриш масаласига кўплаб туманларда етарлича эътибор берилмаётганини танқид қилиб, ҳар бир сектор ҳудудида камида 100 тадан хонадонда 1-1,5 сотихли иссиқхоналар ташкил этишга кўрсатма берди.
Видеоселекторда ҳозирги синовли кунларда томорқа ерларига экин экмаслик, ерларни қаровсиз ташлаб қўйиш юртга ва ерга нисбатан хиёнат эканлиги айтилган эди.
Хўш, жойларда аҳвол қандай? Ушбу кўрсатмалар Қибрай туманида қандай амалга оширилмоқда?
БУГУН ТУМАНДА “ТОМОРҚА КУНИ”
Туман ҳокими Мираъзам Миркасимовнинг таклифига биноан туманда бугун ва эртанги кун “Томорқа куни” деб эълон қилинди.
Бизга бу борада жамоатчи мухбиримиз Ойбек Каримов сўзлаб берди.
Айни дамда туманнинг барча масъуллари, маҳаллалар фаоллари, ёшлар ва жамоат ташкилотлари ана шу ишга кенг жалб этилди. Ташкил этилган гуруҳлар секторлар ҳудудидаги хонадонларда бўлишиб, аҳоли томорқалардан қандай фойдаланаётганлигини ўрганишмоқда.
Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ходимлари томонидан 1-сектор ҳудудидаги “Дархон” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 14 апрелдаги видеоселектордаги берилган асосий топшириқларнинг ижросини таъминлаш, аҳолини карантин қоидаларига риоя этишлари, хонадонларда томорқа хўжаликларидан унумли фойдаланиши юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, уларни қийнаётган асосийси муаммо - кўчат ва уруғликларга бўлган талаблар ўрганилди. Бу бўйича 1 сектор штабига таклифлар киритилди. Айни кунда муаммолар ечими ижобий ҳал этилмоқда.
Каналга уланиш:
@qibray\_sadosi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БУГУН_ҚИБРАЙДА
Қибрай тумани давлат солиқ инспекцияси ходими Азиза Мастонова:
- Савдо ярмаркасининг тўлақонли фаолият юритишида тадбиркорлар ва деҳқонларнинг хизмати улкан бўлмоқда.

Дониёр САЛИМБОЕВ, Қибрай шаҳарчаси, "Ёшлик" маҳалласидан:
- Қибрайга келинг, бозорчани кўринг, барча шароитлар етарли!
⬇️ 🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#БУГУН_ҚИБРАЙДА
Карантин муносабати билан кам таъминланган аҳоли ва эҳтиёжманд бўлиб қолган оилаларга бирламчи озиқ-овқатлар етказиб берилди.
@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Карантин муносабати билан кам таъминланган аҳоли ва эҳтиёжманд бўлиб қолган оилаларга бирламчи озиқ-овқатлар етказиб берилди.
@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from QIBRAY SADOSI / Расмий канал (АGA)
#БУГУН_ҚИБРАЙДА
НАМУНАВИЙ УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИ ҚАНДАЙ КЕТМОҚДА?
🏡 Яхши ният билан оила қурган инсон борки, уйли-жойли бўлишни истайди. Бошпанаси бор одам кўнгли хотиржам бўлади, оиласи фаровонлиги учун яшайди, жамият ривожига ҳам ҳисса қўшади.
✅ Қибрай туманидаги "Шалола" маҳалласида бир неча кўп қаватли уйлар барпо қилинаётганлигидан хабарингиз бор. Бугунга келиб улар навбатма-навбат фойдаланишга топширилиш арафасида.
❗️Бугун Қибрай туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Мираъзам Миркасимов бу ерда бўлиб, қурилиши якунланаётган намунавий уй-жойларни коммунал тизимларга улаш ишларини қай ҳолатда олиб борилаётганлигини кўздан кечирди. Газ, сув, электр энергияси, оқова сув тизими мутасаддиларига тегишли топшириқлар берди.
Келгусида янги оилалар уйларига кўчиб келганда бундай шинам уй-жой барпо қилганлар ҳақига дуои жон қилишлари учун ҳам барча шароитлар яратилиши зарур. Шундай эмасми?!
🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

#БУГУН\_ҚИБРАЙДА
ҒАЛЛАДАН БЎШАГАН МАЙДОНЛАРГА ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР ЭКИЛМОҚДА
Ўзбекистоннинг асосий ҳудудларида бошоқли экинларидан кейин такрорий экинлар экилиб, мўл ҳосил олишнинг шарти бўлган ҳавонинг ҳарорати бугунги кунда ҳам етарли. Кўп йиллик тажрибалардан маълумки, суғориладиган ерларда ғалладан сўнг такрорий экин сифатида картошка, сабзавотлардан оқ бош карам, гул карам, помидор,сабзи, пиёз, бодринг, ош лавлаги, турп, шолғом, редиска, чеснок, кўкат сабзавотлар, қовун-тарвуз, ем хашак экинлари экиб, мўл сифатли ҳосил олиш мумкин.
🌾Хабар беришларича, Қибрай туманида 2020 йил ҳосили учун экилган ғалла ҳамда эртаки экинлардан бўшаган ер майдонларига такрорий экинлар экилишига алоҳида эътибор қаратилган.
🌽Жумладан, "ПСУЕАИТИ" (Илмий текшириш институти) ҳудудида фаолият олиб бораётган "ГУЛҚАНД" корхонаси эртаки картошкадан бўшаган 2 гектар майдонга ширин жўхори экиб, суғориш ишларини бошлаб юборишди. Шунингдек, ғалладан бўшаган 1,2 гектар майдонга кечки картошка экиш учун ер майдони тайёрланмоқда.
🚜"NATURAL MILK PRODUCTION" МЧЖ ғалладан бўшаган майдонлар сомондан тозалангач, ҳайдовга тайёр қилиб қўйилди. Қуруқ ер майдонлари енгил суғорилиб, такрорий экинлар экиш ишлари режалаштирилмоқда.
Муҳими, пандемиядек бугунги мураккаб даврда юртимизда кечки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиб, етиштириш ва шу билан бирга ички сотиш бозорларини ривожлантириш ҳамда қисман экспорт қилиш асосида аҳолининг озиқ-овқатга бўлган мақбул даражадаги эҳтиёжини қондириш кўзда тутилган. Буни яхши англаган туман фермерлари ғалладан бўшаган майдонларда кузги экинлар экиш учун керакли чора-тадбирларни амалга оширишмоқда.

Каналга уланиш:🔽
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccPFUEJo1Khk

✔️ Бизга маълум қилишларича, туманнинг "Шалола" маҳалласида жойлашган 27- Қишлоқ оилавий поликлиникасида мобил гуруҳ ташкил этилди
🔘 1-сектор ҳудуди аҳолисини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик кўмак кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлса, зарур маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган тиббий маслаҳат маркази фаолиятини бошлади.
🔘 ЭСЛАТМА:
1-СЕКТОР. Сектор раҳбари – туман ҳокими МИРАЪЗАМ МИРОЗОДОВИЧ МИРКАСИМОВ.
1-СЕКТОР: Зафаробод, Ёнариқ ва Оққовоқ аҳоли пунктларидаги «Ёнариқ», «Тараққий», «Маданият», «Қурилиш», «Меҳнат», «Зиёкор», «Янги ҳаёт», «Май», «Янги авлод», «Пўлат қадам», «Хўжақўрғон», «Шарқ», «Жомий», «Илғор», «Узумзор», «Дархан», «Ёшлик», «Ботаника», «Оқ олтин» маҳалла фуқаролар йиғинларини қамрайди.

ҚИБРАЙДА “CALL CENTER” ҚАНДАЙ ИШЛАМОҚДА?
☎️ (95) 145-01-14
☎️ (95) 145-01-22
☎️ (95) 145-01-27
☎️ (95) 145-01-30
☎️ (95) 145-01-34
↗️ Булар Қибрайдаги “CALL CENTER” — тиббий маслаҳат маркази рақамлари!
⁉️ Исталган рақамни тердик.
Ҳатто неча марта чақирув овози кетишини санадик:
- Бир, икки, уч...
- Ассалому алайкум, Қибрай “CALL CENTER” эшитади! Қандай ёрдамимиз керак?
❗️Демак, биринчи уринишимиздаёқ айрим одамларнинг “Туманда ҳеч қанақа “CALL CENTER” ишламаяпти, бу ёлғон хабар экан” деган гаплари пучга чиқди.
❗️Карантин муносабати билан ҳамкасбим бир неча кундан буён тиббий таҳлилларини ололмаётган эди. Қилган мурожаатимиздан кейин 10 дақиқалар ўтиб, керакли жавобни олдик.
❗️Бу ҳолатдан ўз-ўзимиздан мамнун бўлиб кетдик. Туманимиз шифокорлари сўзларида туриб, шу оғир дамларда астойдил меҳнат қилаётганларидан хурсандчилик, фахр эди бу.
✅ Аммо бир гап:
↗️ Бугун марказнинг очилганига бир кун бўлди. Энг аввало, шифокору ҳамшираларимизга рахмат. Ҳар куни 24 соат давомида хизмат кўрсатишларига тўғри келади. Ҳозирги ташвишли кунлар шуни талаб қилади. Ҳақиқатдан буни қаҳрамонлик деб атаса бўлади. То бошимиздан бу кулфат аримагунча, одамлар кайфияти тушиб, хафсалалари пир бўлмаслиги учун сизга ҳозиржавоблик, хушмуомалалик тилаймиз. Метин ирода, толмас билак ва сабр-қаноат эса Сизларда аввалдан борлигига ишонамиз.
Юқоридаги рақамларни эслаб қолинг: Туман аҳолиси тиббий маслаҳатлар учун зарурият юзасидан ҳар доим қўнғироқ қилишлари мумкин! Беминнат хизмат кўрсатишади.

❗️Хабар беришларича, коронавирусга қарши курашиш жараёнида туманда кислород баллонлари ва жиҳозлари бўйича муаммо бўлмайди.
БУ ҚАНЧАЛИК ҲАҚИҚАТГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?
✅ Бугуннинг ўзида ушбу масала билан шахсан танишиш учун туман ҳокими Мираъзам Миркасимов ва туман прокурори Санжар Салиховлар мазкур шифо масканларида бўлиб, яратилаётган шароитларни кўришди. Жумладан "HAYOT" хусусий клиникасида 90 та жой эҳтимолий ҳолатлар учун шай қилинган.
✅ Шу билан бирга, бугун эрталаб шахсан туман ҳокими билан суҳбатда туманда фаолият юритаётган "BEK YUZER SERVIS" МЧЖ кислород жиҳозлари билан таъминлашда кўмак беришини маълум қилди.
❗️Сиз, асосийси, ваҳимага берилманг! Ўзингизни ва ўзгаларни асранг!

♻️ Коронавирус пандемияси тарқалишиниyu олдини олиш мақсадида мамлакатимизда жорий этилган карантин сабаб бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари, кундалик даромад келтирувчи хизмат кўрсатиш объектлари, транспорт, маиший, савдо, овқатланиш ва турли ижтимоий шоҳобчаларнинг ёпилиши,кундалик даромад олувчи фуқароларимизни анча қийин аҳволга солиб қўйди. Саховатпеша хомийларимиз бундай фуқароларга ёрдам бериб келмоқдалар.
♻️ Қибрай туманида ҳам хомийлар хайрияларини мувофиқлаштириш марказидаги “CALL CENTER ”га мурожаат қилган фуқароларга кундалик истеъмол озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.
♻️ Ушбу жараённи 2-сектор раҳбари, туман прокурори Санжар Салихов, 4- сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Акмал Тиллаевлар туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Наврўз Алимов ҳамкорлигида ўргандилар.

ОҚҚОВОҚ ОТА ЗИЁРАТГОҲИДА ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНДИ
Қибрай тумани тарихига назар ташласак, мозийдан қолган тепаликлар, муқаддас қадамжоларни кўплаб топиш мумкин. Оққовоқ ота туманимизнинг ана шундай зиёратгоҳ масканларидан. Бугунги кунга келиб туман ҳокимлиги ёрдами билан зиёратгоҳ ҳар жиҳатдан ободонлаштирилган.
▶️ Ривоят қилишларича, Оққовоқ ота ўз даврида машҳур табиб бўлган. Унинг фазлу каромати билан беморлар шифо топишган. Шу боис Оққовоқ ота эл-юрт ўртасида ҳурмат-эътиборли шахс сифатида эъзозланган.
▶️ Бугун эрта тонгда Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимов бошчилигида масъуллар Оққовоқ ота зиёратгоҳида бўлишди. Аввалига туман бош имом-хатиби Зокир Зиятдинов томонидан бу ерда ўтганлар руҳи поклиги учун Қуръон тиловат қилинди.
▶️ Эл-юрт бошига тушган ташвиш ариши, тинчлик ва омонлик бўлиши, беморлар шифо топиб, инсонлар соғ-саломатлиги сўралиб, дуои фотиҳа қилинди.
▶️ Шунингдек, зулҳижжа ойи ҳамда яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан қурбонлик сифатида жонлиқ сўйилди. Тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга хайру эҳсон сифатида жонлиқ гўшти тарқатиб чиқилди.
🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг
Каналга уланиш: 🔽

Бугун 25 июль куни "Адолат" социал демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзолари Қибрай тумани "Дўрмон" маданият уйида ташкил этилган “CALL CENTER” — тиббий маслаҳат марказида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Батафсил қуйида⬇️

ПРОКУРОР СЕКТОРИДА НИМА ГАП?
Бугун Қибрай тумани прокурори Санжар Салихов сектори ҳудудидаги Алишеробод маҳалласида жойлашган 12 та кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
▶️ Хусусан, маҳаллада жойлашган аксарият кўп қаватли уйларнинг 3-чи ва 4-чи қаватларига сув паст босимда чиқиши аҳолига кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқараётганлиги, қолаверса кўп қаватли уйлар ён атрофлари ободонлаштирилмаганлиги аҳолининг кўплаб норозиликларига сабаб бўлаётганлиги маълум бўлди.
▶️ Шу куннинг ўзида сектор раҳбари ташаббуси билан туман "Сувоқава” ДУК корхонаси томонидан ҳудудда сув босими яхшиланиб, ҳудудни ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
▶️ Айни кунда секторнинг ҳар бир маҳалласида шундай ўрганиш ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш ишлари жадаллик билан олиб борилиши таъминланмоқда.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
#Диққат #Бугун
❗️Бугун, Тошкент вилоятида 3-сектор раҳбарларининг аҳоли билан навбатдаги сайёр учрашувлари бўлиб ўтади (РЎЙХАТ)
📢 Аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янги тизими — Сайёр қабуллар вилоятнинг 22 та шаҳар-туманларида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, рўйхатда кўрсатилган вақтдан бошлаб белгиланган МФЙ ҳудудида ташкил этилади.
🔖 Учрашувда сизнинг мурожаатларингизни шаҳар-туман 3-сектор раҳбари — ИИБ бошлиқлари қабул қиладилар.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok