Forwarded from QIBRAY SADOSI / Расмий канал (АGA)
#БИРГАЛИКДА_ЕНГАМИЗ
Бугунги кунда бутун оламда шарафланаётган, уларга ҳурмат кўрсатилаётган бир касб эгалари бор.
Топдингиз. Улар – тиббиёт ходимлари!
Балки ҳамма гапиргандек, бир пайтлар уларнинг қадрига етмагандирмиз. Аммо улар ҳам биз каби оддий инсонлиги, оиласи, фарзандлари борлиги, вақти келса, улар ҳам ёрдамга муҳтожлигини биламизми?!
- Қибрай Туман тиббиёт бирлашмасининг 90 нафар ходимларига картошка ва шакар хайрия сифатида бепул тарқатилди,- деб хабар бермоқда туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Акром Эргашев. - Карантин муносабати билан иш ҳажми кенгайган. Ходимларимиз сидқидилдан меҳнат қилишмоқда. Бугун "Bagat+Agro impex" масъулият чекланган жамият раҳбари Низомиддин Раджапов тиббиёт ходимларига хайрия қилганда, юрагимизда эзгу ишлар учун янада рағбат уйғонди. Меҳнатимизни қадрлашаётганидан миннатдор бўлдик.
“Bagat+Agro impex" МЧЖ савобли ишни амалга оширибди. Уларга ҳам бу беминнат эҳсони ажри беҳисоб бўлишини тилаймиз
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi

ВИТАЛИЙ - ЯХШИ ИНСОН
Виталий Ким ҳудди ўзимизни ўзбек йигитларга ўхшайди. Уни бошқа миллат вакили, аммо ўзбекчани қойиллатиб гапиради ва ўзбекча урф-одатларни яхши билади дейишга, тўғриси, истиҳола қиламан. Лекин, аслидаям шундай-да!
Виталийга ўзи истиқомат қиладиган маҳалла аҳли чин дилдан ишонади. Уни доим мурувват ишлари билан шуғулланишини яхши билишади.
Халқ депутатлари Қибрай туман кенгаши депутати Виталий Ким карантин даврида ҳам ётиб қолган беморлар, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз қариялар ҳолидан тез-тез хабар олиб турибди. Уларнинг кунлик эҳтиёжидан келиб чиқиб озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминламоқда.
Туманимизнинг саховатпеша инсонлари барака топишсин.