Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40.1K photos
3.17K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Ўрганиш_ёрдам

Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишлар бошланди

📌Аввал хабар берганимиздек,туман ҳокими М.Миркасимов ўтган йил якунлари ҳамда жорий йилда амалга ошириш лозим бўлган вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда,ҳоким ўринбосарларига аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

📜Хусусан топшириққа асосан туман 1-секторидаги "Оқолтин"ва "Меҳнат"маҳалласида туман ҳокими биринчи ўринбосари Х.Бекмуродов бошчилигида тегишли ташкилот вакилларидан тузилган,12 кишидан иборат ишчи гуруҳ томонидан кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароити ҳамда ижтимоий аҳволи ўрганилди.

♻️Ишчи гуруҳ,оилалардаги меҳнатга лаёқатли фуқароларни бандлигини таъминлаш,чорвачилик,тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун банк кредитларини ажратиш орқали уларнинг яшаш ва ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб бормоқда.


✍️
Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook / /Instagram/
#Ўрганиш_ёрдам

"Темир дафтар"га киритилган 5 та оила рўйхатдан чиқарилди

♻️Қибрай туман ҳокими ўринбосари Х.Бекмуродов бошчилигидаги ишчи гуруҳ,туман 1-сектори ҳудудида жойлашган "Меҳнат" ва "Жомий" маҳалласидаги "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг ҳозирги кундаги шароитини ўрганди.

Хусусан,ўрганиш давомида "Жомий" маҳалласидаги "Темир дафтар"га киритилган 8 та оиланинг яшаш шароити кўздан кечирилиб 5 нафари рўйҳатдан чиқарилди.Фуқароларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда банк кредитлари ажратиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

📌Ишчи гуруҳга,тумандаги "Темир дафтар"га киритилган 327 та хонадонни ўрганиш,уларни ижтимоий аҳволини яхшилаш,ҳозирда яшаш шароити яхшиланган оилаларни рўйҳатдан чиқариш ва шу орқали камбағалликни қисартириш вазифаси топширилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇

/telegram/ /facebook//Instagram/
#Ўрганиш_ёрдам

Олис ҳудуддаги маҳалла аҳолисининг муаммолари ўрганилди

Хабарингиз бор,Қибрай тумани ҳокими ўринбосарлари Х.Бекмуродов,А.Касимходжаевлар бошчилигида тумандаги барча ташкилот ходимларидан иборат ишчи гуруҳ,маҳаллалардаги аҳоли яшаш шароити ҳамда уларнинг ижтимоий соҳадаги муаммоларини ўрганмоқда.

⚡️Хусусан,мутасаддиларнинг бу галги манзили туман 1-секторининг олис ҳудудида жойлашган "Май" маҳалласи бўлди.У ерда яшовчи кам таъминланган оилаларнинг турмуш тарзини яхшилаш,ишсиз фуқароларни аниқлаш,уларни бандлигини таъминлаш,камбағалликни қисқартириш ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларини ўрганиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

📌Ўрганиш давомида,ишчи гуруҳ томонидан аниқланган муаммолар ва бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

/telegram/ /facebook//Instagram/
#Ўрганиш_ёрдам

Боланинг бегонаси бўлмайди

Янгийўл шаҳрида жойлашган вояга етмаганларга ижтимоий-ҳукукий ёрдам кўрсатиш марказида кунлик учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

🔹Хусусан Қибрай туман вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясининг масъул котиби А.Зокиров ушбу марказда тарбия олаётган 1 нафар тумандаги вояга етмаган шахснинг ҳолидан хабар олиб, у ердаги шароитлар билан танишди.

Сухбат давомида, вояга етмаган фуқарони спорт-мактабида ўқиш орзуси ва қизиқиши борлиги,шу сабабдан унга вилоят вояга етмаганлар комиссияси билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича келишиб олинди.

📌Тошкент вилоятининг 11 нафар вояга етмаган ёшлари тарбия олиб келаётган марказдаги ёшларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг келажакка бўлган қизиқишларини ошириш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш бўйича барча чоралар кўрилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/