Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.82K subscribers
43.6K photos
3.49K videos
64 files
14.3K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Ўрганиш_танишиш

Туман ҳокими текстил корхонасидаги ёшлар билан учрашди

🔹Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов 4-сектор ҳудудида жойлашган "Textile Chemical Solution" ва "Shaxa Business Textile" корхоналарида борди.

🔸Туман ҳокими ушбу корхоналарнинг иш фаолияти билан танишиш бахонасида бу ерда иш фаолиятини олиб бораётган ёшлар билан суҳбатлашиб,уларнинг муаммо ва таклифлари билан бирга,корхонада улар учун яратилган шароитлар билан ҳам қизиқди.

Ҳозирги кунда ушбу корхоналарда 200 нафарга яқин маҳаллий ўғил-қизлар доимий иш билан таъминланган.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Ўрганиш_танишиш

Умумтаълим мактаблари директор ўринбосарларининг билимлари синовдан ўтказилди

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сонли қарори ижросини таъминлаш ва тумандаги ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида умумтаълим мактабларида бу борада олиб борилган ишлар ўрганилди.

🔹Хусусан мактабларнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарларининг тугалланган ўқув йили давомида ушбу йўналишда олиб борган ишлари таҳлил қилиниб, лавозим вазифалари бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

Туман маънавият Кенгаши томонидан барча умумтаълим мактаби директор ўринбосарлари суҳбатдан ўтказилиб, тегишли хулосалар берилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/
telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/