Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40K photos
3.16K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Таълим

📌 Тошкент вилоятида бугун 21 сентябрдан бошлаб қуйидаги мактаблар анъанавий тарзда фаолиятини бошлади.

Aнгрен шаҳар: 5, 9, 11, 16, 18, 22, 25, 26, 28, 30, 31, 33, 35, 42 -сонли мактаблар.

Бекобод шаҳар: 1, 3, 5, 14, 17, 18, 19 -сонли мактаблар.

Нурафшон шаҳар: 13, 25 -сонли мактаблар.

Олмалиқ шаҳар: 1, 2, 3, 5, 6, 8, 11, 13, 16, 23 -сонли мактаблар.

Оҳангарон шаҳар: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 -сонли мактаблар.

Чирчиқ шаҳар: 2, 3, 5, 18, -сонли мактаблар.

Янгийўл шаҳар: 1, 2, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 11, 12 -сонли мактаблар.

Оҳангарон тумани: 2, 3, 4, 5, 7, 8, 9, 11, 14, 16, 17, 18, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 39, 40, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 51, 59 -сонли мактаблар.

Бекобод тумани: 8, 9, 15, 16, 34, 35, 36, 50, 52, 54, 56, 57 -сонли мактаблар.

Бўка тумани: 1, 4, 30, 11, 12, 38 -сонли мактаблар.

Ўрта Чирчиқ тумани: 5, 6, 8, 12, 14, 15, 17, 18, 22, 23, 27, 28, 29, 30, 33, 35, 36, 37, 38, 42, 44, 46, 47, 49, 51, 53, 55, 60, 61, 63, 64, 66, 67, 68, 69, 70, 124 -сонли мактаблар.

Пискент тумани: 1, 4, 6, 7, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 18, 20, 23, 27, 29, 30, 31, 32, 33, 35, 36, 37, 38, 40, 41 -сонли мактаблар.

Оққўрғон тумани: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 24, 27, 28, 29, 30, 31, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 78 -сонли мактаблар.

Янгийўл тумани: 2, 3, 4, 5, 10, 11, 12, 13, 14, 16, 21, 25, 24, 26, 30, 31, 34, 35, 37, 40, 43, 47, 48, 51, 53 -сонли мактаблар.

Қуйичирчиқ тумани: 3, 6, 12, 16, 21, 22, 27, 34, 42 -сонли мактаблар.

Чиноз тумани: 1, 2, 3, 5, 6, 7, 8, 10, 11, 12, 13, 16, 17, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47 -сонли мактаблар.

Бўстонлиқ тумани: 24, 25, 31, 32, 39, 41, 45, 49 -сонли мактаблар.

Юқори Чирчиқ тумани: 2, 4, 8, 9, 10, 12, 13, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 23, 24, 25, 27, 28, 29, 30, 31, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41 -сонли мактаблар.

Паркент тумани: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 51 , 52, 53 -сонли мактаблар.

Қибрай тумани: 1, 2, 3, 4, 6, 7, 8, 9, 11, 14, 16, 17, 19, 20, 22, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 32, 33, 34, 37, 39, 40, 42 , 43, 46, 48, 49, 50 -сонли мактаблар.

Зангиота тумани: 9, 11, 15, 12, 13, 14, 17, 18, 19, 20, 32, 23, 24, 25, 26, 27, 33, 36, 39, 41 -сонли мактаблар.

Тошкент тумани: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19 , 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31-сонли мактаблар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Инвестиция

Тадбиркорлар учун кенг имконият

Қибрай тумани ҳокимлигида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

♻️Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакили О.Кудратов, туман ҳокими М.Миркасимов ҳамда ҳокимлик мутасаддилари иштирок этишди.

📊Туманда 60 гектар майдонга қурилиши режалаштирилган иссиқхона бўйича,тадбиркорлар ўзларининг инвестицион лойиҳалари ва таклифлари билан учрашув иштирокчиларини таништириб ўтишди.

📌Тадбиркорларнинг лойиҳалари билан танишиб,уларга зарур шароитларни яратиш учун барча тегишли ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.

20 сентября после тяжелой болезни скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан по вопросам развития аграрной и продовольственной сфер, член Сената Олий Мажлиса Уктам Барноев.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом покойного и выразил соболезнования его матери, супруге и детям.
– Уктамжон был благородным, сильным, самоотверженным, патриотичным, достойным подражания человеком, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #taziya #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қурилиш
#Таълим

Тумандаги боғча қайта қурилмоқда

Туман ҳокими М.Миркасимов "Байтқўрғон" маҳалласида жойлашган 25-МТТда олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Давлат инвестиция дастурига асосан, ушбу мактабгача таълим ташкилотини қайта қуриш (реконструкция) учун 5 млрд 403 млн сўм пул ажратилган.

🏫Мактабгача таълим ташкилоти аввал 125 ўринли бўлиб,қайта қуришдан сўнг 210 нафар тарбияланувчиларни қабул қилишга мўлжалланган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Эзгу амал

Савоб ишни ҳар ким қилиши керак

❇️Туман ҳокими М.Миркасимов Қипчоқ маҳалласида қайта қурилаётган "Дарвеш ота" масжиди қурилиши билан танишди.

🕌Туман ҳокимлиги ташаббуси ва ҳомийларнинг хайрияси асосида қурилаётган ушбу масжид лойиҳасидаги ишлар амалга оширилгач, бир вақтнинг ўзида 3500 нафар намозхонни сиғдириши мумкин бўлади.

♻️Ушбу хайрли ишларни амалга оширишда фуқаролар ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай_тумани

🏢Ўзбекистонда Россия Федерациясининг яна бир илғор олий ўқув юрти – Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилояти филиали иш бошлади.

📎Астрахань давлат техника университети нафақат Россияда, балки бутун дунё бўйича илғор тажрибага эга бўлган таълим муассасаси ҳисобланади.

🐟Асосан балиқ саноати бўйича малакали мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган мазкур университетнинг вилоятимиздаги филиали бу йил биринчи қалдирғочларини қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.

Филиални ташкил этишдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда балиқчилик саноатини илмий асосланган ҳолда ривожлантириш ҳисобланади. Жараёнда совуқсевар балиқлар юртимиз шароитига мослаштирилади ва етиштирилади, қайта ишланади. Бу эса мўмай даромад омили сифатида хизмат қилиши шубҳасиз.

📹 Видеолавҳа шу ҳақда.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ЭЪЛОН

Бугун соат 11:15да "Ўзбекистон 24" каналида Халқаро пресс клуб кўрсатувининг, Қибрай туманига бағишланган сони 1 қисми эфирга узатилади.
Бугун кун қаҳрамонлари вилоят ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди

Пандемия билан курашиш фронтининг олд чизиқларида ўз жонини хатарга қўйиб, астойдил меҳнат қилаётган шифокорларнинг бир гуруҳи Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.

📎 Зангиота туманида жойлашган "Назарбек" сиҳатгоҳи айни пайтда қайта жиҳозланиб, коронавирус билан оғриган беморларни даволаш масканига айлантирилган.

🔹350 ўринли мазкур шифохона, таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташаббуси билан Covid-19 билан касалланганларни қабул қилиши учун қайта ихтисослаштирилган. Бу ерда беморларга беш маҳал иссиқ овқат берилади, малакали шифокор ва бошқа тор мутахассисликдаги врачлар даволаш амалиётида қатнашмоқдалар.

✳️Ўз навбатида, шифокорлар жамоаси инсон саломатлигини асраб-авайлаш бўйича янада ғайрат ва сабот билан меҳнат қилишда давом этишларини, кўзга кўринмас душман билан курашда халқимизнинг меҳри ва эътиборини ҳис қилиб турганларини билдиришди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Ижтимоий тармоқ(youtube)орқали тумандаги "Геофизика" маҳалласи "Буюк келажак" кўчасида яшовчи фуқароларнинг йўллаган мурожаатларига

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг муносабати

1. Янгиобод қишлоғининг "Геофизика" маҳалласидаги "Буюк келажак" кўчасидаги уйларни бузиш (снос) Қибрай тумани ҳокимининг 15.03.2019 йилдаги 519-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2018 йилдаги 3456-сонли қарори асосида амалга оширилади. "Замонавий аэропорт қуриш. Тошкент-Восточний аэродроми асосида фуқаролик (ишбилармонлик) авиацияси" ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2018 йилдаги 01-05/1-116-сонли "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлларини тартибга солиш тўғрисида"ги баённомаси.
2. Тошкент билан боғланган Қибрай ва Юқоричирчиқ туманлари ҳудудидан ўтувчи автомагистрални кенгайтириш, шу жумладан Дўрмон-Байтқўрғон қишлоғи орқали янги йўналишда махсус автомагистрал қурилиши режалаштирилган.
3. Уйларни бузишни белгиланган тартибда ўрганиш ва етказилган зарарни қоплашни ўрганиш ишлари Қибрай тумани ҳокимлиги ва Қибрай тумани "Ер ресурслари ва давлат кадастри" бўлими ходимлари томонидан ўзлари билан шахсий гувоҳномага эга бўлган ва ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
▫️Қовоқ ва қовун чипсларидан таътиб кўрганмисиз?
▫️Ўзбекистон бозорига кириб келаётган, дунёга машҳур "Liwayway Food" бренди остида қандай маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини биласизми?
▫️70-80 ёшингизни касаллик ва дорилардан ҳоли ўтказишни хоҳлайсизми?
▫️Помидор ва бодринг етиштирадиган иссиқхонангиз сиз кутгандек фойда бермаяптими?

✔️ Ундай бўлса, Халқаро пресс-клубнинг Қибрай туманида суратга олинган навбатдаги сонини томоша қилинг.

🎥 Эфирни бугун, 23 сентябрь соат 11:15 да "Ўзбекистон 24" телеканалида кўришингиз мумкин.

__

▫️ Вы когда-нибудь пробовали чипсы со вкусом тыквы и дыни?
▫️ Знаете ли Вы, какие продукты выпускаются под всемирно известным брендом "Liwayway Food", входящим на рынок Узбекистана?
▫️ Не хотите страдать от болезней и принимать лекарства в преклонном возрасте?

✔️ В таком случае смотрите очередной выпуск передачи "Масофада", подготовленной из Кибрайского района Ташкентской области.

Смотрите эфир сегодня, 23 сентября в 11:15 на телеканале "Узбекистан 24".

@IPCUzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай

⚡️Қибрай тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси вилоятнинг тажрибали спорт муассасаларидан бири. Ушбу даргоҳда 1200 нафардан ортиқ йигит-қизлар тажрибали мураббийлардан спорт сирларини ўрганяпди.

📽Батафсил юқоридаги лавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите трансляцию выступления в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Таълим

Яна бир оилавий МТТ фаолиятини бошлади

Тумандаги "Ёнариқ" маҳалласида давлат-хусусий шерикчилик асосида оилавий боғча ташкил этилди.

🏡Ушбу таълим маскани очилишида, туман Мактабгача таълим бўлими мудири Ф.Юлдашева иштирок этиб,келажакда шундай оилавий таълим ташкилотларни кўпроқ ташкил қилинишини айтиб ўтди.

🔖Ҳозирги кунда, туманда 13 та оилавий МТТлар фаолияти йўлга қўйилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
❗️Э Ъ Л О Н

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ТОШКЕНТ ТУМАНИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА СЕРВИС ТЕХНИКУМИ ЎҚИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ!

🏫Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ”Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва 2020 йил 7 апрелдаги ПК-466-сонли қарорига асосан, Тошкент тумани транспорт ва сервис касб-ҳунар коллежи Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумига айлантирилди.

🙎🏻‍♂️🙍🏻‍♀️Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми 2020-2021 ўқув йилида қуйидаги мутахассисликлар бўйича 11-синф ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ўқишга қабул қилади:

1. Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш;
2. Автомобиль транспортига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
3. Енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича);

📌 Таълим бериш 2 йил муддатда кундузги таълим шаклида давлат буюртмаси ҳамда тўлов контракт асосида амалга оширилади.

🖇Техникумни тугатган ўқувчилар тегишли олий таълим муассасаларига суҳбат асосида кириб, 2- курсдан ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўладилар.

🔰 Таълим ўзбек тилида олиб борилади.
📝 Ўқиш кундузги шаклда ташкил этилади.

🌐Техникумга ҳужжат топшириш учун www.texnikum.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1️⃣ Электрон ариза;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфини тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣ 3x4 фотосурат.

‼️ Республиканинг барча ҳудудларидан ўқувчилар ва чет эл фуқаролари қабул қилинади.

📆Қабул 2020 йил 25 августдан 25 сентябргача давом этади.

☎️Мурожаат учун телефонлар:
+998951697168
+998951695439

🕹Манзил: Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Қорасарой” МФЙ, Қорасарой кўчаси 53-уй.

❗️Шошилинг! Қабул квотаси чекланган.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram