Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.8K photos
3.15K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
КЕЧА ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР 316 НАФАРНИ ТАШКИЛ ЭТИБ, СЎНГГИ КУНЛАРДАГИ ЭНГ ПАСТ КЎРСАТКИЧ ҚАЙД ЭТИЛДИ

🎯 Шу йилнинг 25 август куни мамлакатимизда 316 ҳолатда касаллик қайд этилди, бу эса сўнгги кунлардаги энг паст кўрсаткичдир.

🔴 Кеча Тошкент шаҳрида 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтгача Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ҳамда Навоий вилоятларида жами 432 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 39 664 нафар бемордан 35 983 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 394 нафар бемордан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
#эълон

Тошкент вилоятида туман ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосарлари танлов асосида ишга қабул қилинади

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали Ангрен шаҳри, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларининг бошқарув аппаратида мавжуд бўлган вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида, очиқ танлов эълон қилади.

📌Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ!

Танловда иштирок этаётган номзод учтагача бўш турган иш ўрни учун ўз номзодини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат этиши мумкин.

💠Аризаларни қабул қилиш, номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади. Ҳужжатларни топшириш бўйича қўлланма илова қилинади.

❗️Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотларни Ангрен шаҳри, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларининг расмий сайтлари орқали билиб олишингиз мумкин.

📆Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 27 августдан 11 сентябргача бўлиб ўтади.

🔹Манзил: Нурафшан шаҳри, Ташкент йўли кўчаси 152 уй
📞Мурожаат учун тел:
(70) 762-58-18, (70) 762-58-70

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ижод_уйлари

«Дўрмон» ижод уйи эшиклари ижодкорлар учун очилди

💠Адабиёт одамлари доим сокин ва илҳомбахш маскан сари талпинишади. Сершовқин шаҳардан кўра албатта, осойишта ижод уйларида асар ёзишга нима етсин.

❇️Юртимизда ижодкорлар учун шароитлар етарли. Айниқса, Зомин ва Дўрмонда қанчадан қанча шеър ва ҳикоялар битилмаган, адабий учрашувлар бўлмаган дейсиз.

🔷Дўрмон сўзи маъносига тўхталсак. У ўзбек халқи таркибига кирган қабилалардан бири бўлиб, мўғулча «тўрт» деган маънони англатади. Дўрмонлар XVI аср бошларидан эътиборан Ўрта Осиё ҳудудига келиб ўрнашиб, Бухоро хонлигининг сиёсий ҳаётида фаол қатнашган. Дўрмоннинг бир қисми Тошкент воҳасига келиб жойлашган ва жой номи атамаси сифатида сақланиб қолган.

Батафсил▶️https://ishonch.uz/archives/18752

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#тайинлов

✔️Арипов Музаффар Акбарович 2020 йил 22 августдан Тошкент вилояти ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти мудири лавозимига тайинланди.

🔹Мазкур лавозимда иш бошлашдан аввал Арипов Музаффар Акбарович Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими вазифасида фаолият юритган, шунингдек, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тошкент вилояти олийгоҳлари: аризалар бўйича қайси йўналиш етакчи?

БАТАФСИЛ
:👉https://human.uz/site/inner/6047

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
«Темир дафтар»даги оилаларнинг 16 ёшга етмаган болаларига 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади — президент қарори

👉 https://kun.uz/45812434

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
🎯 Шу йилнинг 26 август куни мамлакатимизда 390 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴 Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ҳамда Андижон вилоятларида жами 579 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 054 нафар бемордан 36 562 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 91 фоизни ташкил этмоқда.

‼️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 199 нафар бемордан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
🎯 Шу йилнинг 27 август куни мамлакатимизда 393 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴 Шу билан бирга, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Тошкент шаҳрида 2 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Навоий вилоятларида жами 638 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 447 нафар бемордан 37 200 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

‼️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 949 нафар бемордан 279 нафари оғир, 133 нафари эса ўта оғир аҳволда.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
ҚИБРАЙДА БАЙРАМОЛДИ СОВҒАСИ ТАРҚАТИЛДИ

Жорий йилнинг 27 август куни Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимов ва "YAGONA GO'SHT BARAKA" МЧЖ раҳбари ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами олдидан туманнинг 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда яшовчи жами 40 нафар "темир дафтар"га киритилган оилаларга байрам совғаси улашилди.

🥩Туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари Наврўз Алимов бошчилигидаги ходимлари ҳамда маҳалла раислари кўмагида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, ёлғиз кексалар, серфарзанд ва моддий ёрдамга муҳтож фуқароларга 3 килограммдан гўшт тарқатилди.

Қибрай туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
#Қибрай
#саховат

Қибрайда байрам олдидан эҳсон қилинди

Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимов ва "Yagona go'sht baraka” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами олдидан 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда яшовчи 40 та "темир дафтар"га киритилган оилаларга эҳсон қилинди.

🥩Хусусан, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, ёлғиз кексалар, серфарзанд ва моддий ёрдамга муҳтож оилаларга 3 килограммдан гўшт тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
ШИФОКОРЛАРИМИЗНИНГ ФИДОКОРОНА МЕҲНАТИ САБАБ ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА ЮРТИМИЗДА БИРИНЧИ МАРТА СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 93 ФОИЗГА ЕТДИ

🎯 Шу йилнинг 28 август куни мамлакатимизда 376 ҳолатда касаллик қайд этилган.

🔴 Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида жами 747 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 823 нафар бемордан 37 947 нафари соғайди. Таъкидлаш жоизки, шифокорларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли пандемия даврида биринчи марта юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 93 фоизгача кўтарилди.

‼️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2573 нафар бемордан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
ҚИБРАЙ ТУМАН ҲОКИМЛИГИДА НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ИШИ

🇺🇿 2020 йилнинг 28 август куни Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ XI сессияси ҳокимликнинг катта мажлислар залида карантин талабларига риоя қилинган ҳолда бўлиб ўтди.

🎯 Сессиядаги асосий эътибор - аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ("Темир дафтар"), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлари тўғрисида туман ҳокими М.Миркасимовнинг ахбороти тингланди.

⁉️ Шунингдек, тумандаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йилини бошлаш мақсадида ота-оналар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари тўғрисида туман халқ таълими бўлими бошлиғи Э.Тожибоев ахборот берди.

🏥 Сессияда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари А.Эргашев ва туман ДСЭОМ раҳбари Б.Бекназаровларнинг туманда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, шунингдек карантин чораларини юмшатиш доирасида фаолиятига рухсат берилган соҳалар, хусусан ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо корхоналарида санитария қоидаларига қатъий амал қилиниши, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти ҳам тингланди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати