Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40.1K photos
3.17K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
🎯 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил этмоқда.

📌 Ҳозирча Фарғона (99 фоиз), Бухоро (98 фоиз), Андижон (96 фоиз) вилоятларида энг юқори соғайиш кўрсаткичлари қайд этилмоқда.

📌 Сўнгги кунларда Самарқанд вилояти коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар бўйича етакчилик қилаётган бўлса, Тошкент шаҳрида эса хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан тасдиқланган беморлар ҳисобига касалланиш кўрсаткичи ошиши кузатилган.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай_тумани
#саховат

📌Вилоятимизда саховат тадбирлари давом этмоқда. Қибрай туманида “Саховат ва кўмак” акцияси доирасида 336 нафар оила вакиллари керакли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб, 4 та эҳтиёжманд оилага бир бошдан қорамол топширилди.

📽Батафсил юқоридаги лавҳада👆

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹14 май куни
жами зарарланиш ҳолатлари 2645тага (+33), тузалганлар 2136 нафарга (+60) етди.

🔹ССВ ахборотига кўра, 13-14 май кунлари аниқланган 98 беморнинг барчаси – карантиндагилар бўлган. Лекин 14 май куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги тумандаги «Улуғбек» маҳалласида коронавирусга чалинганлар сони ортгани, ҳудуд тўлиқ ёпилганини маълум қилди.

🔹Фарғонада 158 беморнинг 157 нафари тузалиб, вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланди (беморлардан бири вафот этганди)

🔹«Яшил» ва «сариқ» ҳудудлардаги судларда барча тоифадаги ишлар кўрилиши бошланди. «Яшил» ҳудудлардаги судларда фуқароларнинг шахсий қабулига рухсат берилди.

🔹65 минг ўзбекистонлик Россиядан қайтиш истагини билдирган.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Карантин 1 июнгача узайтирилди ва навбатдаги енгилликлар эълон қилинди

👉 https://kun.uz/11569790

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Тошкентда ҳам кун давомида автомобилда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилди

👉 https://kun.uz/30190732

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
✔️ 2020 йил 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

🔴қизил” тоифадаги ҳудудларда:

якка тартибдаги ҳунармандчилик;

автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;

электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;

ижара ва лизинг хизматлари;

бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;

🔶сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

риэлторлик фаолияти;

реклама ва маркетинг фаолияти;

хусусий бандлик агентликлари фаолияти;

меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;

парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;

❇️яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш)
ва полиграфия хизматлари;

музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

ветеринария хизматлари;

биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.

‼️ Шунингдек 2020 йил 18 май кунидан бошлаб қуйидагиларга РУХСАТ БЕРИЛАДИ:

✈️ Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни (бориш ва қайтиш) тиклаш;

🚆 Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатновини (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйиш.

✔️ Шу билан бирга авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

📌 Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

🚫 Мазкур вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

🚗 Шунингдек, шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 2020 йил 18 майдан бошлаб босқичма-босқич БЕКОР ҚИЛИШ юзасидан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

❇️яшил” тоифадаги ҳудудларда Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

🔶сариқ” тоифадаги ҳудудларда соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилсин. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

🔴қизил” тоифадаги ҳудудларда автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
🎯 Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан даволаниш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил этмоқда.

📌 Бугун Фарғонада сўнгги бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган бўлса, Бухоро (98 фоиз) ва Андижон (95 фоиз) вилоятларида энг юқори соғайиш кўрсаткичлари қайд этилмоқда.

📌 Тошкент шаҳрида эса бугун ҳам(+22) хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан тасдиқланган беморлар ҳисобига касалланиш кўрсаткичи ошиши кузатилган.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саховат

Сардобадаги 150 та уйни Тошкент вилояти таъмирлайди

🏘Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Сардоба сув омборида сув тошқини оқибатларини бартараф этишга ёрдам бериш мақсадида бугун 18 та қурилиш-пудрат ташкилоти вакилларидан иборат гуруҳ Сирдарё вилоятига жўнаб кетди.

👷‍♂️Гуруҳ таркибида 1200 та қурувчи, 20 та юк ташийдиган автомашина, махсус формалар, палаткалар, озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд.

👨‍⚕️Сирдарё вилоятига юборилган гуруҳда шифокорлар ҳам бўлиб, улар сафар давомида бунёдкорларнинг саломатлигини назорат қилишади. Тошкент вилояти қурувчилари жамоаси 150 та уйни таъмирлашда ўз ҳиссасини қўшишни ният қилишган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони 318 397 (+12 112)
⚡️Соғайганлар 76 886 (+6 781)
⚡️Вафот этганлар 3 276 (+133)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 252 245 (+9 974)
2. 🇧🇾 Беларусь 26 772 (+974)
3. 🇺🇦 Украина 16 847 (+422)
4. 🇰🇿 Қозоғистон 5 571 (+154)
5. 🇲🇩 Молдова 5 553 (+147)
6. 🇦🇲 Арманистон 3 860 (+142)
7.🇦🇿 Озарбайжон 2 879 (+121)
8.🇺🇿 Ўзбекистон 2 652 (+32)
9. 🇰🇬 Қирғизистон 1 111 (+32)
10. 🇹🇯 Тожикистон 907 (+106)

📎 Манба: Worldometers

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай
#томорқачилик

Нарх-наво асоссиз оширилишининг олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан бозорларда маҳсулот нархлари барқарорлиги ва аҳолига қулай савдо шароитини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🍅Қибрай туманидаги "Шерзод узум боғи" МЧЖда бугун иш қиғзин. Улар тумандан ташқари ҳудудларни ҳам сифатли сабзавот маҳсулотлари, жумладан помидор билан таъминлашмоқда.

📽 Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

***
В целях предотвращения необоснованного повышения цен Кибрайским районным отделением Департамента при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан по борьбе с экономическими преступлениями особое внимание уделяется мониторингу стабилизации цен на рынках и торговых точках и создания условий для потребителей.

🍅 На виноградниках ООО "Шерзод узум боғи" Кибрайского района сегодня работа кипит. Работники обеспечивают качественными овощами, в частности, помидорами не только покупателей района, но и других регионов.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Сардоба туманида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун янги уй-жой қурилиши режалаштирилган. Хусусан, Сардоба туманидаги “Дўстлик” маҳалласида 1480 хонадондан иборат 37 та уй барпо этилади.
Давлатимиз раҳбари мазкур турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сырдарьинскую область.
Сперва глава государства посетил Сардобинский район и ознакомился с проводимой работой, осмотрел ремонтируемые дома, побеседовал с людьми.
Для жителей, дома которых стали полностью непригодными для проживания, запланировано построить новое жилье. В частности, в махалле Дустлик Сардобинского района будет построено 37 многоэтажных домов на 1480 квартир.
Глава государства сегодня заложил первый камень нового массива.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #favquloddavaziyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter