Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.4K photos
3.06K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#ташаббусли_лойиҳа

Ташаббусли бюджет лойиҳасининг 2-мавсуми учун туман бюджетидан 4 млрд 500 млн сўм ажратилган

Юртимизда, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, маҳаллалардаги коммунал ва ички йўллардаги муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал қилиш, бюджет маблағлари сарфланишини очиқ ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида "Очиқ бюджет" (Open budget) лойиҳаси йўлга қўйилган.

Хусусан, Қибрай тумани бюджетидан "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2-мавсуми учун ажратилган 4 млрд 500 млн сўм маблағдан 4 млрд 496 млн 125 минг сўми очиқ овоз бериш орқали ғолиб бўлган 4 та маҳалла ички кўчаларини таъмирлаш ва пиёдаллр йўлакчаларини қуриш ва туман СЭО ва ЖС бўлими биносини таъмирлаш учун йўналтирилади.

📌Лойиҳанинг 2-мавсумида энг кўп овоз "Янгийўл" маҳалласи (5 минг 340 та овоз)фуқаролари томонидан йиғилиб, ғолиб маҳалланинг "Тинчлик"(1000 метр) ва "Навбаҳор" (800 метр) кўчаларига асфальт қопламаси ётқизиш учун 1 млрд 93 млн 500 минг сўм маблағ ажратилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram /facebook / Instagram/
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Самарқанддаги ШҲТ саммитининг телеграмдаги қамрови сони 340 миллиондан ошди

@daryo_live
#билдириш

Қибрай тумани Электр тармоқлари корхонаси маълум қилади.

⚡️Кибрай ТЭТК томонидан Н .СТ Қибрайдан чиқувчи Ф.Уймаутда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида дарахтлар кесилиши сабабли "Сохибкор", "Байтқўрғон" ва "Кўприк боши" маҳаллаларида эртага,20 сентябр куни соат 9:00дан 18:00га қадар электр энергия таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Диспетчерлик хизмати тел:
☎️70/202-07-15;
95/194-01-83.

Вақтинчалик
ноқулайликлар учун Қибрай ТЭТК узр сўрайди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#ҳамкорлик

⚡️ШҲТ: Бўстонлиқ туманида хитойликлар билан ҳамкорликда дор йўллари бунёд этилади.

🔹Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди,

🔹Ушбу меморандумда Ўзбекистонда инвестицион қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш ва дор йўлларини эксплуатация қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш, битим доирасида инвестицион лойиҳаларни оммалаштириш учун экспертларни жалб қилиш, дор йўлларини қуришга мўлжалланган жойларни танлаш ҳамда ҳамкорликнинг техник ва молиявий даражадаги тафсилотларини аниқлаштириш учун мутахассислар гуруҳини юбориш ҳамда дор йўлларини эксплуатация қилиш ва бошқариш бўйича ўқув курслари ташкил этиш кўзда тутилган.

🔹Мазкур битимни тайёрлаш доирасида “CАМCЕ” корпорацияси вакиллари ҳудуднинг инфратузилма шароитларини ўрганиш учун Бўстонлиқ туманида бўлишди. Сафар давомида Хитой корпорациясининг делегацияси “Чорвоқ” дирекциясининг инвестицион лойиҳалари билан танишдилар.

🔹Эслатиб ўтамиз, ШҲТ саммити доирасида Хитой ва Ўзбекистон ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Ахборот хизмати

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари бу йили туризм учун пандемиядан кейин қайта тикланиш даври бошланганини таъкидлади. Жумладан:

- сентябргача бўлган даврда юртимизга келган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга кўпайди ва 3,1 миллион нафарни ташкил этди;

- йил бошидан туризм экспорти ҳажми 926 миллион доллар бўлди (2019 йил давомида 951 миллион доллар бўлган);

- юртимизга келган меҳмонларнинг саёҳати ўртача 4-5 кунгача, сарфлаган маблағи 305 долларгача кўпайди (бу 2019 йилда ўртача 3 кунни ташкил этиб, улар 195 доллар сарфлаган);

Ички саёҳат қилувчилар сони ҳам ўтган йилга нисбатан 3,5 бараварга ўсиб, 7,5 миллион нафарни ташкил қилди.

Туризмда топилган даромаднинг 30 фоизи одамларнинг қўлига иш ҳақи бўлиб бориши, саноатда ва бошқа тармоқларда бу 10 фоиздан ошмаслиги кўрсатиб ўтилди. Туризм соҳасида яратилган битта иш ўрни турдош тармоқларда қўшимча иккита иш ўрни пайдо бўлишига туртки беради.

Буни тушунган вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари тадбиркорлар билан ишлаб, сайёҳлар келадиган жойларни кўпайтираяпти.

Facebook|Instagram|Twitter
#туҳфа

Туманда яна бир умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди

Қибрай тумани "Наврўз" маҳалласида 1984 йил маткабгача таълим ташкилоти сифатида фойдаланиш учун қурилиб, 1996 йил мактабга мослаштирилган 46-умумий ўрта таълим мактаби, инвестиция дастури доирасида 6 млрд 663 млн
сўм ҳамда саховатпеша хомийларнинг қўшимча маблағлари эвазига барча қулайликларга эга замонавий бино кўринишида қад ростлади.

🔹Мазкур таълим масканиниг очилиш маросимида Халқ таълими вазири ўринбосари, Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов,вилоят Халқ таълими масъуллари,сектор раҳбарлари, кекса-нуронийлар,кенг жамоатчилик вакиллари ва ота-оналар қатнашиб, юртимизда таълимга берилаётган эътиборни эътироф этиб ўтишди.

🤾‍♂️Шунингдек,мактабда ўқувчиларни жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишлари учун ҳомийларнинг маблағлари эвазига,ёпиқ спорт зали (12*24 метр) ҳамда замонавий сунъий қопламали футбол майдони (15*25 метр)қуриб фойдаланишга топширилди.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Ҳамма вилоят, шаҳар ва туманларда сайёҳлар борадиган жойларни кўпайтириш кераклиги қайд этилди.

"Ҳар бир ҳоким ўзига шундай саволни берсин: “менинг вилоятим, шаҳар ва туманимга сайёҳлар қаерга ва нимани кўришга келади?” Қайси ҳоким шу саволга тўғри жавоб топиб, туризм дастурларини қилса, албатта ўзгариш бўлади", деди Президент.

Ҳар бир вилоят ҳокимига ички ва четдан турист жалб қилиш бўйича ўзининг “туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш бўйича лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Энг яхши лойиҳаларга танлов асосида 20 миллион долларгача кредит ажратилади.

Марказий банкка 1 триллион сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча 100 миллион доллар хорижий кредит линиялари жалб қилиш топшириғи берилган бўлсада, бу маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормагани танқид қилинди.

Агар 1 триллион сўм маблағлар тижорат банкларига жойлаштирилмаса, Марказий банк раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.

1 ноябргача туризм хизматлари учун 100 миллион долларлик кредит линиясини очиш, йил якунига қадар келгуси йил учун яна қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш топширилди.

Шунингдек, мутасаддиларга:

- барча сув омборлари, ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб, уларда туристик зоналар ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш;

- божхона-чегара пунктларидан тезкор ўтказиш хизматини йўлга қўйиш, туристик ахборот марказларини ишга тушириш бўйича таклиф киритиш;

Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмнинг чўл ҳудудларида “сафари” туризмини ривожлантириш мақсадида йўл танламас транспортлар учун импорт тўловларини тушириш таклифини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳафтасига бир марта туроператор, меҳмонхона ва дам олиш масканлари вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб борадиган тизим жорий қилинади.

Сўнгги йилларда туризм соҳаси олдидаги 11 та катта муаммолардан 6 таси ҳал қилинди. Хусусан:

1) Сайёҳларга виза бериш кескин либераллаштирилди.

2) Аэропортларда навбатлар ва текширишларга барҳам берилди, яшил йўлаклар қилинди, вокзалларда ҳам қулай шароитлар яратилди.

3) Меҳмонлар электрон рўйхатдан ўтказиладиган бўлди, улар эркин ҳаракатланиши учун ҳамма шароитлар яратилди.

4) Валюта айирбошлашга чекловлар бекор қилинди.

5) Меҳмон ўринлари сони 3 баробарга кўпайиб, 125 мингтага етди (2017 йилда 37 мингта эди).

6) туристик корхоналар учун ижтимоий солиқ ва айланма солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди, ер солиғи ва мол-мулк солиқ ставкалари 90 фоизга камайтирилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#туҳфа

🎞Қибрай тумани "Наврўз" маҳалласида жойлашган 46-умумий ўрта таълим мактабининг очилиш маросими юқоридаги видеолавҳада.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Йиғилишда турагентларга лицензия талабини бекор қилиб, хабардор қилиш тартибига ўтказиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.

Умуман, Туризм вазирлиги ва вилоят ҳокимлари олдига янги имкониятлардан фойдаланиб, келгуси йилда камида 7 миллион хорижий ва 12 миллион ички туристларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Келгуси йилда туризм экспортини камида 2 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
#билдириш

Қибрай тумани Электр тармоқлари корхонаси маълум қилади.

⚡️Кибрай ТЭТК томонидан Н .СТ Қибрайдан чиқувчи Ф.Боғчада ҳамда Н .СТ Кодириядан чикувчи Ф.Электронда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида дарахтлар кесилиши сабабли "Қипчоқ", "Ҳосилдор", "Олмазор"
, "Чинобод" ва "Бўстон" маҳаллаларида бугун,20 сентябр куни соат 17:00га қадар электр энергия таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Диспетчерлик хизмати тел:
☎️70/202-07-15;
95/194-01-83.

Вақтинчалик
ноқулайликлар учун Қибрай ТЭТК узр сўрайди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/