Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.54K subscribers
40.1K photos
3.17K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#тадбир

Қибрай туманида Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқамаси томонидан анъанавий август анжумани ўтказилди.

👉Батафсил

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#сарҳисоб

Хотин-қизларга берилаётган имтиёзлар ва ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил қилинди

Қибрай тумани ҳокими ўринбосари Б.Юсупхонов бошчилигида ўтказилган учрашувда, тумандаги "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар учун имтиёзли кредитларни ажратиш ҳолати ҳамда уларни мақсадли сарфланишини назорат қилиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

🔹Шу кунга қадар"Аёллар дафтари"нинг 3-босқичида рўйхатга олинган, 2-тоифадаги ишсиз ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг 41 нафарига 810 млн сўм (йиллик 14% ) имтиёзли кредитлар ажратилган.

📌Шунингдек йииғилиш давомида ҳоким ёрдамчиларининг жорий йилнинг январь-июль ойлари давомида амалга оширган ишлари аниқ таҳлиллар асосида муҳокама қилиниб,камчиликларга йўл қўйган ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти танқид қилинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


| telegram | facebook | Instagram |
#эътибор

Туманда "Бир маҳалла бир маҳсулот" лойиҳаси доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда

Қибрай туманида аҳоли хонадонларида парранда боқишни ташкил этиш, парранда гўшти ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шунингдек, "Бир маҳалла-бир маҳсулот" тамойили асосида аҳоли хонадонларида кооперация усулида паррандачиликни ривожлантириш,аҳолини товуқ гўшти билан таъминлаш мақсадида туманнинг 24 та маҳалласидаги 135 та хонадонга "Шароф Рашидов" номли паррандачиликка ихтисослаштирилган корхона томонидан беғараз тақдим этилган 15 минг дона паррандани ҳоким ёрдамчилари ўз эгаларига етказиб берди.

📃 Маълумот ўрнида, паррандачиликни ривожлантириш мақсадида тасдиқланган дастурга асосан, туманда ахоли хонадонларига 110 минг дона парранда етказиб бериш белгиланган бўлиб, бугунги кунга келиб 185 минг бош парранда етказиб берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#имконият

Ёш тадбиркорнинг келгусидаги режалари 150та янги иш ўрни яратиб, ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга ошириш.

Сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорларга берилаётган эътибор, уларга яратилаётган имконият ва шароитлардан унумли фойдаланаётган тадбиркорларимиз сони туманимизда ҳам тобора ортиб бормоқда.

🔹Хусусан, Эркинов Бегзод ҳам бу каби имкониятлардан унумли фойдаланиб, 28 ёшидаёқ тиббий боғламалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Shafoat Fayz" МЧЖни ташкил этган ва ҳозирги кунда "EURO STANDART" бренди остида йилига 20 млн метр маҳсулот ишлаб чиқармоқда.

Тумандаги "Истиқбол" маҳалласида фаолият олиб бораётган мазкур корхонада уч йил аввал 12 нафар фуқаро иш билан таъминланган бўлса, ҳозирда 80 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланган.

Шунингдек, корхона томонидан сўнгги икки йил давомида МДҲ (Россия, Украина, Белоруссия) давлатларига 700 минг долларга яқин маҳсулот экспорт қилинган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


| telegram | facebook | Instagram |
#ӯрганиш

Арзонлаштирилган ярмаркадаги нарх-наво масъуллар назоратида

🔸Маълумки,Қибрай туман марказида аҳолини зарур кундалик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилган.

Туман ҳокимлиги,солиқ инспекцияси ва бошқа тегишли мутасаддилар, мазкур ярмаркада сотилаётган маҳсулот нархларининг барқарорлигини таъминлаш ва аҳолига сифатли маҳсулотларни етказиб бериш борасида сотувчи ва харидорларнинг таклиф ва фикрларини ўрганиб бормоқда.

📌Шунингдек ярмаркада сотилаётган маҳсулотларнинг нарх-навоси,сифати ҳамда истеъмолга яроқлилиги жамоатчилик назорати вакиллари, солиқ идораси ҳамда туман СЭО ва ЖСХ масъуллари томонидан доимий назоратга олинган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

I telegram I facebook I Instagram I