Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.9K photos
3.15K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#тиббиёт

Аҳоли саломатлиги тиббиёт ходимлари назоратида

Қибрай тумани тибиёт бирлашмаси томонидан туман аҳолиси саломатлигини доимий назоратга олиш мақсадида профилактик ва тиббий текширувлар ўтказилмоқда.

🚑 Жумладан тиббий бригадалар томонидан юрак,қон-томир,ревмотизм каби касалликлар билан оғриган фуқароларнинг соғлиги тиббий текширувдан ўтказилиб, уларга ҳукумат томонидан ажратилган зарур дори воситалари етказиб берилмоқда.

📝Шунингдек шифокорлар ногиронлиги бўлган фуқароларнинг саломатлигини назоратдан ўтказиб,зарур ҳолларда стационар даволаниш учун йўлланмалар берилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Неччи тоифадаги хотин-қизлар "Аёллар дафтари"га киритилиши тўғрисида маълумотга эгамисиз?

Бу ҳақида батафсил Қибрай туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Салихова иштирокида ўтказилган брифингда танишишингиз мумкин.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_тадбиркорга_кўмакчи

Солиқчи- тадбиркорга кўмакчи

Қибрай туманида тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда.

🎞Солиқ тизимидаги ўзгаришлар ва имкониятлар ҳақида туманда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг фикрлари "O'zbekiston 24" телеканали лавҳасида.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Айни дамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканали ҳамкорлигида Марказ платформаси орқали Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида белгилаб берилган мақсадларнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етазишга қаратилган жамоатчилик муҳокамаси ўтказилмоқда.

Ушбу жамоатчилик муҳокамаси “Ўзбекистон 24” телеканали ҳамда Марказнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

👉🏻 2022-2026.strategy.uz
#тарғибот

Аҳолини турли кўнгилсизликлардан асраш борасида амалий ишлар давом этмоқда

♻️Қибрай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими,тумангаз ва бошқа тегишли ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан табиий газ орқали келиб чиқиши мумкин фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида ахоли орасида тушунтириш-огоҳлантириш ишлари олиб борилмоқда.

🔹Жумладан ишчи гуруҳ томонидан магистрал ер ости газ қувурларининг муҳофаза зонаси сақланмаган ҳолда қурилган турар ва нотурар жой объектлари ўрганилди ва хонадон эгалари огоҳлантирилиб ва далолатномалар тузилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#yer_soligi

Aylanmadan olinadigan soliq to‘lovchilar yer solig'ini qachon to'laydi?

Soliq to‘lovchilarga qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yerlar uchun yer solig‘i bo‘yicha joriy soliq davri uchun soliq hisobotlarini 2022-yil 1-fevralga qadar taqdim etish huquqi berildi.

O‘z navbatida, ushbu soliqni 2022-yilning I choragi uchun to‘lovlari ham yillik summaning 1/4 qismi miqdorida aylanmadan olinadigan soliq to‘lovchilar 2022-yilning 1-fevraliga qadar amalga oshiradi.

Soliq kodeksining 429-moddasiga asosan, tumanlar va shaharlar xalq deputatlari Kengashlari tomonidan tasdiqlangan soliq stavkalari qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalari joylashgan joydagi soliq organlariga taqdim etiladi.

2022-yilda qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yerlar uchun tumanlar va shaharlar xalq deputatlari Kengashlari tomonidan tasdiqlangan soliq stavkalari haqidagi to‘liq ma'lumotlar Davlat soliq qo‘mitasining soliq.uz saytiga joylashtirildi.

👉2022-yilda yer solig‘i haqidagi to‘liq ma'lumotlar bu yerda
__
#земельный_налог

Когда уплачивают земельный налог плательщики налога с оборота?

Налогоплательщикам предоставлено право представления налоговой отчетности по земельному налогу по землям несельскохозяйственного назначения за текущий налоговый период до 1 февраля 2022 года.

В свою очередь уплата этого налога налогоплательщиками налога с оборота за I квартал 2022 года осуществляется в размере 1/4 части годовой суммы налога до 1 февраля 2022 года.

Согласно ст. 429 НК, налоговые ставки представляются Кенгашами народных депутатов районов и городов в налоговые органы по месту нахождения земельного участка несельскохозяйственного назначения.

Информация об утвержденных Кенгашами народных депутатов районов и городов налоговых ставках за земли несельскохозяйственного назначения на 2022 год размещена на сайте Государственного налогового комитета soliq.uz.

Қибрай туман Давлат солиқ инспекцияси

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#тезкор

⚡️2022 йил 12 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202473 (+714) нафарни ташкил этмоқда.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш

Қибрай тумани Электр тармоқлари корхонаси маълум қилади.

⚡️"Ризамат-2"дан ТП-263 трансформатор таъмирланаётганлиги сабабли бугун 13 январь куни 18:00 гача "Дўрмон" ва "Хайдаробод" маҳаллаларида электр тармоғида узилиш бўлади.

Вақтинчалик
ноқулайликлар учун Қибрай ТЭТК узр сўрайди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда давом этаётган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди:

"Сўнгги кунларда биз учун яқин қўшни ва қардош бўлган Қозоғистон Республикасида содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди.

Биз минг йиллар давомида қозоқ халқи билан яқин қўшни бўлиб, биргаликда ёнма-ён яшаб келганмиз. Бизни умумий тарих, урф-одат ва маданият боғлаб туради. Келажагимиз ҳам ўзаро чамбарчас боғлиқдир.

Шу кунларда мен Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан бир неча бор телефон орқали мулоқот қилдим. Ўзбекистон халқи номидан бутун Қозоғистон эли ва раҳбарига барқарорлик ҳамда фаровонликни таъминлаш борасидаги барча саъй-ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватлашимизни билдирдим.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу воқеаларда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига яна бир бор чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор қиламан. Жабрланган инсонлар ҳам тез орада соғайиб кетишига тилакдошман.

Яратганга шукрки, қўшни мамлакатдаги вазият аста-секин ўз изига тушиб бормоқда, давлат тузилмалари ва ижтимоий муассасалар ўз фаолиятини қайта тикламоқда, одамлар осойишта ҳаётга қайтмоқда.

Ўз ўтмишида кўплаб мураккаб синовларни бошидан кечирган донишманд қозоқ халқи бу оғир кунларни ҳам тез орада мардона енгиб ўтишига ҳамда янада якдил ва ҳамжиҳат бўлишига ишонаман", деди давлатимиз раҳбари.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 30-летием образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#байрам_табриги

14-январь Ватан ҳимоячилари куни

Ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган, сиз азизларни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Сиз, ҳурматли ҳарбий хизматчиларга – аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийларига Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишдек шарафли вазифани адо этишда мустаҳкам соғлик, улкан муваффақиятлар, куч-ғайрат, оилаларингизга эса файз-барака ва бахт-саодат ёр бўлсин.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook//Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#байрам

14-январь Ватан ҳимоячилари куни

Юртимиздаги барча Ватан ҳимоячиларини ушбу байрам билан табриклаймиз.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook//Instagram/