Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.56K subscribers
40K photos
3.16K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу борадаги ишларга жами 21 триллион сўм йўналтирилиши қайд этилди.
Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимликларига ўн кун муддатда дастурга киритилган барча қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.
Аҳоли бандлигини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по реализации программ «Обод кишлок» и «Обод махалла». На предусмотренные программами мероприятия решено направить 21 триллион сумов.
Кабинету Министров и областным хокимиятам поручено в десятидневный срок начать строительные работы во всех селах и махаллях, включенных в программы.
Особое внимание уделено вопросам повышения занятости населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #obodqishloq #obodmahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Пора таклифини рад этган кадастр ходими рағбатлантирилди

2021 йилнинг 17 февраль
куни Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Азамат Адиловга енгил типдаги иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган ер майдонининг топографик съёмкасини тасдиқлаб бериш эвазига фуқаро томонидан 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинган.

Бўлим бошлиғи пора таклиф қилаётган фуқаро тўғрисида Зангиота туман Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ва фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари фош этилган.

Бугун юқоридаги ташаббускор ходим Кадастр агентлиги раҳбарияти, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари, Тошкент вилоятидаги кадастр тизимининг барча раҳбар ва ходимлари иштирокида 10 миллион сўм пул мукофоти ҳамда Хонобод сиҳатгоҳига 2 кишилик йўлланма билан рағбатлантирилди.

Батафсил: https://bit.ly/3tPwHTg

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
#Эътибор_мукофот

Тумандаги 4 нафар маҳалла ходимлари кўкрак нишони билан тақдирландилар

🔹Қибрай туманидаги “Гулзор-1” маҳалла раиси Э.Галиахметова, “Пўлат қадам” маҳалла раиси Х.Шербоев, “Гулбоғ” ва “Янги ўнқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинлари оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари Р.Абдуллаева ҳамда Д.Махсудовалар "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Тошкент вилояти ҳокими Д.Ҳидоятов мукофотланганларга "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонини топширди.Вилоят ҳокими маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган жонкуяр,фидоий ходимларни мукофот билан табриклаб,уларнинг меҳнатларини эътироф этди.

Қибрай туман ҳокимлиги кўкрак нишони билан тақдирланган барча маҳалла ходимларини юксак мукофот билан табриклайди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/